Ќолдиқли камайиш усулида амортизация ҳисоблаш. Камайиб борувчи қолдиқ усули активдан фойдаланиш муддатида амортизация суммасининг доимо камайиб боришини ифодалайди. Ушбу усулда эскириш меъѓри асосий воситаларнинг қолдиқ қийматига кўпайтирилади. Одатда, бу усулда амортизация меъѓри икки ҳисса қилиб олинади.
Ќолдиқли камайиш усулида амортизация ҳисоблаш жадвали
Йиллар
Баланс қиймати
Йиллик амортизация суммаси
ЖамЃарилган амортизация
Ќолдиқ қиймати
1-йил
50000
(40%*50000)=20000
20000
30000
2-йил
50000
(40%*30000)=12000
32000
18000
3-йил
50000
(40%*18000)=7200
39200
10800
4-йил
50000
(40%*10800)=4320
43520
6480
5-йил
50000
4480
48000
2000
Кумулятив усулда амортизация ҳисоблаш.Кумулятив усул (йиллар йиЃиндиси усули)да ҳар йилги амортизация меъѓри амортизация муддати якунига қадар қолган амортизацияланаѓтган қийматнинг бўлаги сифатида белгиланади. Бўлак амортизация ҳисобининг тугагунича қолган тўлиқ йиллар йиЃиндисини амортизация муддатини белгилайдиган йилларнинг тартиб сонига бўлиб аниқланади.
5 йил фойдаланиш муддатига мўлжалланган асосий воситалар учун йиллик рақамлар йиЃиндиси қуйидагича бўлади:
5+4+3+2+1=15 йил.
Кумулятив усулда амортизация ҳисоблаш жадвали
Йиллар
Баланс қиймати
Йиллик амортизация суммаси
ЖамЃарилган амортизация
Ќолдиқ қиймати
1-йил
50000
(5/15*48000)=16000
16000
34000
2-йил
50000
(4/15*48000)=12800
28800
21200
3-йил
50000
(3/15*48000)=9600
38400
11600
4-йил
50000
(2/15*48000)=6400
44800
5200
5-йил
50000
(1/15*48000)=3200
48000
2000
Жадваллардан кўриниб турибдики, амортизация ҳисоблашнинг охирги икки усулида асосий воситалардан фойдаланиш муддатининг бошида ҳисобланган амортизация ажратмалари объект хизмат муддатининг охирида ҳисобланган амортизация қийматидан ортиқ бўлади
Ушбу усуллар ишлаб чиқаришга тааллуқли асосий воситаларни ҳисоблаш учун қўлланилади, чунки мазкур воситалардан фойдаланишнинг биринчи йилларида самаралироқ фойдаланилади ва таъмирлашга харажатлар унчалик кўп бўлмайди. Кейинги йилларда амортизация харажатлари камаяди, таъмирлаш харажатлари эса одатда ошиб боради.
Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмалари улар ҳисоблаб ўтказилган ҳисобот даврида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттирилади. Асосий воситаларнинг айрим объектлари бўйича ажратмалар тегишли суммаларни жамЃариш йўли билан ѓки объектларнинг дастлабки қийматини камайтириш йўли бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олиш учун ҳисобварақлар режасида қуйидаги ҳисобварақлар очилган:
0211-«Ерни ободонлаштиришнинг эскириши»;
0212-«Молиявий лизинг шартномаси бўйича олиниб ўзлаштирилган асосий воситаларнинг эскириши»;
0220-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламаларнинг эскириши»;
0230-«Машина ва жиҳозларнинг эскириши»;
0240-«Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши»;
0250-«Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши»;
0260-«Транспорт воситаларининг эскириши»;
0270-«Иш ҳайвонларининг эскириши»;
0280-«Кўп йиллик экинларнинг эскириши»;
0290-«Бошқа асосий воситаларнинг эскириши»;
0299-«Молияланадиган лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши».
Ушбу ҳисобварақларнинг кредитида асосий воситаларга ҳисобланган ва ҳисобланаѓтган эскириш суммалари кўрсатилади. Ҳисобварақларнинг дебетида асосий воситани ҳисобдан чиқариш пайтида унга ҳисобланган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Асосий воситаларга эскириш ҳисобланганида, эскириш суммалари харажатларга ўтказилади. Эскириш суммаси ишлаб чиқариш харажатларига ўтказилганида қуйидагича ѓзув қилинади:
Д-т Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобварақлари
К-т Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар.
Агарда эскириш давр харажатларига ўтказилса қуйидагича ѓзув қилинади:
Д-т 9420-«Маъмурий-бошқарув харажатлар»
К-т Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар.