Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet18/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Ҳисобварақлар тизими. Ҳисобварақлар тизими ҳисоб объектларини уларнинг иқтисодий белгиларига қараб гуруҳлаштиришга асосланган. Ҳисобот даври мобайнида хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараѓнида турли-туман муомалалар содир бўлади. Улар ҳисобварақлар тизимидан фойдаланиб, хўжалик муомалаларининг маълум иқтисодий мазмунига қараб умумлаштирилади.
Ҳисобварақлар тизими бухгалтерия ҳисобини икки томонли тизимда юритиладиган акциядорлик жамиятлари, корхоналар, хусусий фирмалар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасдиқлаган ягона ҳужжат ҳисобланади.
Икки ѓқлама ѓзув. Бу корхонада содир бўлган хўжалик муомаласини ҳисобварақлар тизимида акс эттириш усулидир. Бу усулнинг муҳим бир хусусияти шундан иборатки, ҳар қандай хўжалик муомаласига тегишли бир сумма бухгалтерия ҳисобида шу вақтнинг ўзида камида иккита ҳисобварақда акс эттирилади.
Бухгалтерия баланси. Хўжалик маблаЃлари ва манбаларини маълум бир санага бўлган ҳолатини акс эттириш усули ҳисобланади. Балансда корхона маблаЃларининг жойланиши ва таркиби, маблаЃлар манбаларининг ташкил топиши ҳақидаги маълумотлар келтирилади.
Ҳисобот. Маълум даврга бўлган хўжалик фаолиятини акс эттирувчи умумлаштирилган хўжалик жараѓни ва муомалаларини уларнинг иқтисодий мазмунига қараб маълум тартибда гуруҳлаштирадиган ва ўзаро алоқадорлигини таъминлайдиган кўрсаткичларни акс эттирувчи шакллар йиЃиндиси ҳисобот ҳисобланади. Ҳисобот корхонанинг маълум бир давр бўйича хўжалик фаолиятининг якунини кўрсатади.


2.4. Ҳужжатлаштириш

Корхона ва ташкилотларда содир бўлган хўжалик муомалаларини, шунингдек, мавжуд бўлган моддий бойликларни ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш учун бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланилади.


Бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил қилиш ва юритишда ҳужжатлардан фойдаланиш муҳим ҳисобланади. Чунки корхонада содир бўлган ҳар бир хўжалик муомаласи ҳужжатлаштирилган тақдирдагина, унинг узлуксиз ҳисобга олиниши таъминланади. Шу билан биргаликда ҳужжатлардаги маълумотлар корхонада содир бўладиган хўжалик муомалаларининг ишончлилигини таъминлайди.
Хўжалик муомалаларини ҳужжатлаштириш корхонани оператив бошқаришга самарали таъсир кўрсатади, бошқарув ходимларининг ўз вазифаларини суиистеъмол қилмасдан, виждонан бажаришини таъминлайди.
Корхонада ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби шундай йўлга қўйилиши керакки, у сохталаштириш имкониятини, ўз вақтида келиб тушмаслиги ва уларни бухгалтерия ҳисобида кечикиб расмийлаштирилишини истисно қилсин, мазкур масалада корхона раҳбарлари томонидан тегишли назоратнинг йўқлиги нохуш оқибатларга олиб келиши ҳамда пул ва товар-моддий бойликларнинг талон-тарож қилинишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ўтказилаѓтган хўжалик муомалаларига доир ҳужжатлар ҳаракати устидан корхона раҳбари томонидан ҳам, бош бухгалтер томонидан ҳам ўзаро икки томонлама назорат йўлга қўйилиши лозим. Бунинг учун корхонада ҳужжатларнинг аниқ айланишини йўлга қўйиш ва маъсул ижрочиларни кўрсатган ҳолда ҳужжатлар оборотининг турли босқич чизмалар кўринишида графиклар ѓки ишлар рўйхатини тузиш керак бўлади. Ҳужжатлар айланиши графигини амалга ошириш устидан назоратни бош бухгалтер амалга ошириши керак.
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжат деганда – амалга оширилган хўжалик муомаласи тўЃрисида ѓзма гувоҳлик бўлиб, бухгалтерия ҳисоби маълумотларига юридик куч баЃишлайди.
Бухгалтерия ҳисобида ҳамма хўжалик муомалаларини ҳужжатлаштириш жорий бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ва молиявий ҳисобот кўрсаткичларига исботловчи куч беради. Баъзи ҳолларда хўжалик тортишувларини хўжалик суди томонидан тўЃри ҳал қилиш имконини беради.
Ҳужжатлаштириш ѓрдамида хўжалик маблаЃлари ҳаракатини ўз вақтида тўЃри ҳисобга олиш, шунингдек, бир моддий жавобгар шахсдан иккинчисига ўтказишда моддий бойликларнинг бутлиги таъминланади. Шунинг учун ҳам хўжалик муомалаларини ҳужжатлаштириш натижасида корхона мол-мулкининг бутлиги таъминланади.
Корхона ва ташкилотларда ҳисоб-китобларни амалга ошириш, молиявий натижаларни аниқлаш, хуллас, барча жараѓнлар ҳужжатларда акс эттирилади. Бу эса корхонада амалга оширилган хўжалик муомалалари устидан назорат ўрнатиш билан бирга, иш юритишда муайян тартиб-интизомни йўлга қўйилади ва оқибат натижада ҳисобни мустаҳкамлайди.
Ҳисоб ишларини умумлаштиришга фақат тўЃри расмийлаштирилган ҳужжатлар, яъни белгиланган техник андозаларда кўзда тутилган барча реквизитлари тўлдирилган ҳужжатлар қабул қилинади. Бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларининг реквизитлари қуйидагилардир:

  1. корхонанинг номи;

  2. ҳужжатнинг номи;

  3. унинг рақами ва санаси;

  4. хўжалик муомаласининг қисқача мазмуни;

  5. унинг миқдорий пулдаги ифодаси;

  6. мазкур хўжалик муомаласи учун жавобгар шахсларнинг исм-шарифи;

  7. мазкур хўжалик муомаласи учун жавобгар шахсларнинг шахсий имзолари;

  8. хўжалик муомалаларининг характери ва ҳисоб ахборотига ишлов бериш технологиясига боЃлиқ ҳолда бирламчи ҳужжатларга бошқа зарур реквизитлар ҳам киритилиши мумкин.

Ҳужжатларга қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардир:

  1. ўз вақтида тузиш;

  2. тўлиқ ва ишончли бўлиши;

  3. хўжалик фаолияти устидан дастлабки ва жорий назоратни олиб бориш.

Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган ҳужжатлар бир нечта белгилари бўйича тавсифланади:

  1. тузилган жойи бўйича;

  2. акс эттирилган хўжалик муомалаларнинг ҳажмига кўра;

  3. қамраб олиш усулига кўра;

  4. мақсадига кўра.

Тузилган жойига кўра ҳужжатлар ички ва ташқи ҳужжатларга бўлинади. Ташқи ҳужжатларга мол етказиб берувчилар, буюртмачилар, солиқ идоралари ҳамда бошқа юридик шахслардан келиб тушадиган ҳужжатлар (юкхатлар, ҳисобварақ-фактуралар, банк кўчирмалари, инкассо топшириқномалари ва бошқалар) киради.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish