Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet20/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Комбинациялаштирилган ҳужжатлар фармойиш ва тасдиқловчи ҳужжатларнинг хусусиятларини ўзида мужассам қилади. Ушбу турдаги ҳужжатларда хўжалик муомаласини амалга ошириш учун берилган фармон ва шу муомала бажарилганлигини акс эттирувчи ҳисоботнинг бўлиши жуда қулайдир. Комбинациялаштирилган ҳужжатларга касса чиқим ордери киради. Бу ҳужжатда пулнинг кассир томонидан берилганлигини исботловчи маълумот билан бирга пулнинг тўланиши зарур эканлигини кўрсатувчи фармойиш ҳам мавжуддир.
Бухгалтерия расмийлаштириш ҳужжатлари бухгалтерия ҳисоби ходимлари томонидан ҳисоб ишларини тезлаштириш ва ихчамлаштириш учун тузилади. Бундай ҳужжатларга бухгалтерия маълумотномалари, амортизация ҳисоблаш жадваллари, фойдани тақсимлаш бўйича ҳисоб-китоблар ва бошқа ҳужжатлар киради.
Ахборот ҳужжатлари корхона раҳбарларига ва тегишли юқори органларга зарур ахборот маълумотларини бериш учун хизмат қилади. Бундай ҳужжатларга моддий бойликларни сотиб олиш учун тузилган шартномалар, моддий қийматликларнинг нормативлари ва бошқа шу каби ҳужжатлар киради.
Ҳозирги вақтда ҳисоб ишларини автоматлаштириш кенг йўлга қўйилмоқда. Бу, ўз навбатида, хўжалик муомалаларини ҳужжатлаштиришни янги босқичга кўтармоқда. Хўжалик муомалаларини ҳужжатлаштиришнинг ва дастлабки ҳужжат маълумотларини ҳисоблаш машиналарига киритишнинг яхшиланишини ҳар хил замонавий маълумот ташувчи воситалардан фойдаланиш йўли билан амалга ошириш истиқболли йўллардан бири ҳисобланади.


2.5. Бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларидаги хатоларни тўЃрилаш

Бухгалтерия ҳисобининг бирламчи ҳужжатларида ўчириб ѓзишлар ва айтиб қўйилмаган тузатишларга йўл қўйилмайди. Хатолар бўйича қилинган тузатишлар мазкур тузатишлар киритилган сана кўрсатилаган ҳолда ана шу тузатишларни киритган шахс имзоси билан, кассада эса- корхона бош бухгалтери ѓки унинг ўринбосари имзоси билан ҳам тасдиқланади. Банк ҳужжатлари (банк кўчирмалари, тўлов топшириқномалари, тўлов талабномалари, чеклар ва ҳоказолар)даги хатоларни тузатишга йўл қўйилмайди.


Бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларидаги хатоларни тузатишнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
1. Корректура усули;
2. Ќўшимча проводка усули;
3. «Ќизил сторно» усули.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish