Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet26/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Доимий ҳисобварақлар деб номланишининг сабаби – улар ҳар бир ҳисобот даври якунида ѓпиладиган вақтинчалик ҳисобварақлардан фарқли ўлароқ, доимий сальдога эга бўлишлари мумкин. Доимий ҳисобварақлар балансда кўрсатилади, шунинг учун ҳам бу ҳисобварақлар баланс ҳисобварақлари деб номланади: булар активлар, мажбуриятлар ва хусусий сармоя ҳисобварақларидир. Доимий ҳисобварақлар: актив, пассив ва контрар (контрактив ва контрпассив) бўлиши мумкин.
Актив ҳисобварақларда турли хил активлар акс эттирилади ва улар фақат дебет сальдосига эга бўлади. Активларнинг кўпайиши ушбу ҳисобварақларнинг дебетида акс эттирилади.
Пассив ҳисобварақлар мажбуриятлар ва сармоянинг ошишини акс эттириш учун мўлжалланган, фақатгина кредит сальдосига эга бўлади, мажбуриятлар ва сармоя ошиши мазкур ҳисобварақларнинг кредитида акс эттирилади.
Контрар ҳисобварақлар – молиявий ҳисоботда активлар ѓки мажбуриятларнинг соф қийматини акс эттириш учун сальдолари уларга боЃлиқ бўлган асосий ҳисобварақлар сальдосидан чегириладиган ҳисобварақлардир.
Контрактив ҳисобварақлар сальдоси ҳисоботда уларнинг соф (баланс) қийматини акс эттириш учун асосий воситаларнинг бошланЃич қийматидан чегириладиган асосий воситаларнинг эскириши мисол бўлади. Асосий воситаларнинг эскириши ҳисобварақлари балансда уларнинг бошланЃич қийматини камайтириб кўрсатади.
Контрпассив ҳисобвараққа сотиб олинган хусусий акцияларни мисол қилиб келтириш мумкин, ҳисоботда устав капиталининг ҳақиқий ҳажмини акс эттириш учун «Устав сармояси» ҳисобвараЃи сальдосидан унинг сальдоси чегирилади.
Ҳисобварақлар режасининг 9-бўлими транзит (вақтинчалик) ҳисобварақлар – даромад ва харажатлар ҳисобварақларидан иборат ва ҳисобварақларни жойлаштириш тартиби бўйича «Молиявий натижалар тўЃрисидаги ҳисобот» шаклига мувофиқ келади. Уларнинг транзит (вақтинчалик) ҳисобварақлар деб аталишининг сабаби шундаки, улар ҳар бир ҳисобот даврининг охирида ѓпилади ҳамда кейинги ҳисобот даври бошида ноллик сальдога эга бўлади. Ҳисобварақлар режасида «жамлама» ҳисобварақ тушунчаси, илова ҳисобварақлар мавжуд эмас, яъни иккинчи тартиб ҳисобварақлари жамлама ҳисобварақларининг таҳлилий таркибий қисмларидир. Барча ҳисобварақлар энди тўрт белгили рақамланишга эга ва актив, мажбуриятлар ҳамда сармоянинг ҳар бир тури бўйича очилади.
Корхонанинг баланс ҳисоботида оборот (жорий) ва узоқ муддатли активлар ва пассивларни алоҳида ҳисобга олишлари керак. Бу оборот сармояси сифатида айланаѓтган активлар ва корхонанинг узоқ муддатли операцияларида фойдаланаѓтган активларни бир-биридан ажратиш лозим. Шунингдек яқин даврда ҳақ тўланиши лозим бўлган мажбуриятлар (жорий мажбуриятлар) ҳақида тасаввурга эга бўлиш керак, чунки уларни сўндириш учун оборот активларидан фойдаланилади.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish