8.2. Лизинг муомалаларининг объекти, предмети ва субъектлари
Лизинг битимини тузиш даврида лизинг объектини аниқлаш жудаям муҳим. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 587, 588-моддаларида келтирилишича, лизинг шартномаси объекти ва предмети бўлиб, тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган ҳамда ер участкалари ва бошқа табиий объектлардан ташқари барча истеъмол қилинмайдиган буюмлар хизмат қилади. Бу 6-сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий андозасида ҳам ўз аксини топганини таъкидлаш жоиз. Агар юқорида кўрсатилган қоидани иқтисодий нуқтаи назардан изоҳлайдиган бўлсак, у қуйидаги кўринишни олади:
Лизинг объекти бўлиб, истеъмол қилинмайдиган, тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган ҳар қандай ашѓлар бўлиши мумкин, ер участкалари ва бошқа табиат объектлари бундан мустасно.
Мулк кўринишлари ишлаб чиқариш асосий воситалари (бино, иншоотлар, ўтказиш қурилмалари, умумишлаб чиқариш аҳамиятидаги ускуна ва машиналар, авиация маҳсулотлари, кўтарма транспорт қурилмалари, қишлоқ хўжалиги техникаси, оргтехника, асбоблар, машина-қурилишнинг бошқа маҳсулотлари) ҳамда мулкий мажмуа (корхона, цех, технологик линиялар) ҳолида бўлиши мумкин, лекин айланма маблаЃларсиз (хом-ашѓ, материаллар, маҳсулотлар). Шуни таъкидлаш жоизки, бунда лизинг объекти бўлиб янги мулк, олдин фойдаланишда бўлган, яъни ишлаб чиқариш воситаларининг иккиламчи бозорида муомалада бўлган мулк сифатида ҳам намоѓн бўлишини назарда тутиш лозим. Агар, лизинг объекти кўчмас мулк (бино, иншоот, корхона ва цех) бўлса, лизинг шартномасида лизинг олувчига кўчмас мулк банд қилган ўша ердан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам берилиши кўзда тутилади. Чунки мулкдан фойдаланишда бу жуда зарур.
Лизинг объекти предмети – айланма маблаЃлар таркибида бўлса, қонун билан рухсат берилмайди. Лизинг бозори субъектлари бўлиб: лизинг берувчилар, лизинг олувчилар, мулкни ишлаб чиқарувчилар (сотувчилар), банклар ва бошқа молия-кредит муассасалари ҳамда гарчи, лизинг муомалаларида асосий қатнашчилар бўлмасада, лекин бозорнинг бошқа қатнашчиларига воситачилик, информацион ва консалтинг хизматларини кўрсатиш борасида брокерлик ва консалтинг фирмалари ҳисобланадилар.
Асосий лизинг субъектлари бўлиб, лизинг шартномасидаги томонлар - лизинг берувчи ва лизинг олувчи ҳисобланади.
Молиявий лизингда битим қатнашчиси бўлиб, лизинг шартномаси объекти - мулк ишлаб чиқарувчиси (сотувчи) гарчи лизинг шарномасида бевосита томон сифатида бўлмаса-да, у ҳам ҳисобланади.
Лизинг берувчи – бу юридик шахс бўлиб, мулкни ишлаб чиқарувчи (сотувчи)дан қабул қилиб олувчи ва лизинг шартномаси асосида лизинг олувчига берувчи тушунилади. Ќонун бўйича лизинг берувчи юридик шахс мақомини олмаган тадбиркорлик сифатида қайд қилинган жисмоний шахс ѓки фуқаро бўлиши мумкин.
Лизинг хизматлари бозорида лизинг берувчилар функциясини қоидага кўра махсус тижорат ташкилотлари, яъни акциядорлик жамияти кўринишидаги лизинг компаниялари бажаради. Лизинг берувчилар бўлиб банклар, бошқа молия-кредит муассасалари, ва айниқса, бевосита лизинг мулкини ишлаб чиқарувчилар, яъни машина қурилиш заводлари, қурилиш фирмалари ва бошқалар ҳисобланади. Лизинг фаолиятини амалга ошириш учун юридик ҳуқуқ - лицензия берилади.
Лизинг олувчи – бу юридик шахс ѓки тадбиркор сифатида қайд қилинган ҳамда юридик мақомини олмаган фуқаро ҳисобланади. У, ўз навбатида, лизинг шартномаси бўйича лизинг мулкидан вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланишга қабул қилиши (ѓки олиши) тушунилади. Лизинг олувчи бўлиб, хоҳлаган лизинг шарномаси бўйича ѓки бошқа мулкни олишга хоҳиш билдирган корхоналар бўлиши мумкин.
Ишлаб чиқарувчи (сотувчи) – лизинг шартномаси предмети бўлган лизинг мулкини олди-сотди шартномаси бўйича сотувчи тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |