Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўЃрисида»ги Ќонунига мувофиқ, корхоналар ўз активлари ва мажбуриятларини инвентаризация қилишлари лозим.
Инвентаризациянинг мақсади корхона асосий воситаларининг ҳақиқатда борлигини ва сифат ҳолатини аниқлаш, техник ҳужжатлар (транспорт, тавсифнома, лойиҳалар)ни текшириш ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларини ойдинлаштиришдан иборат.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда асосий воситаларни инвентаризация қилиш «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» номли 19-сон БҲМА ва «Асосий воситалар» номли 5-сон БҲМАга асосланади.
«Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўЃрисидаги Низом»га мувофиқ, асосий воситалар инвентаризацияси бир йилда камида бир марта йиллик ҳисобот тузишдан олдин ўтказилади.
Ќуйидаги ҳолларда асосий воситалар инвентаризацияси муқаррар ўтказилади:
Асосий воситалар объектлари ижарага берилганида ѓки давлат тасарруфидан чиқарилганида;
«Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» номли 19-сон БҲМАга асосан асосий воситалар инвентаризациясини ўтказишдан олдин қуйидагиларни аниқлаш лозим:
Инвентарь карточкалар, инвентарь варақаларнинг мавжудлиги ва ҳолатини;
Техник паспортлар ва бошқа техник ҳужжатларнинг мажудлиги ва ҳолатини;
Корхонага ижара асосида, сақлашга ѓки вақтинча фойдаланишга қабул қилинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳолатини.
Инвентаризацияни корхона раҳбари буйруЃи билан тайинланган комиссия ўтказади. Комиссиянинг вазифаси асосий воситаларни сақлаш ва ундан тўЃри фойдаланишни текширишдан иборат. Комиссия корхонага керак бўлмаган асосий воситаларни аниқлаши ҳамда улар бўйича алоҳида рўйхат тузиши керак. Инвентаризация якунлари бўйича инвентаризация рўйхати тузилади. Рўйхат моддий жавобгар шахс ва комиссия томонидан имзоланади ва бухгалтерияга топширилади.
Асосий воситаларни инвентаризация қилиш натижасида аниқланган ҳақиқий мавжуд мулк ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги тафовутлар қуйидагича акс эттирилади:
Масалан, «Бобур» ҳиссадорлик жамиятида ҳисобот йилида бошланЃич қиймати 240000 сўмлик жиҳоз камомади аниқланди. Жиҳозга ҳисобланган эскириш 160000 сўм. Жиҳоз айбдор шахс топилмаганлиги сабабли давр харажатларига ўтказилди. Ушбу муомалаларга ҳисобда қуйидагича проводка берилади:
БошланЃич қийматни ҳисобдан чиқариш: