Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


ФИФО усули бўйича материалларни баҳолаймиз



Download 3,42 Mb.
bet125/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

ФИФО усули бўйича материалларни баҳолаймиз:

Материаллар сарфи

Миқдори

Бир бирлик материалнинг қиймати, сўм

Жами қиймат, минг сўм

1-партия

1000

600

600

2-партия

1700

800

1360

3-партия

100

900

900

Жами сарфланди

2800




2860

Омбордаги қолдиқ

1400

900

1260



ЛИФО усули бўйича материалларни баҳолаймиз:

Материаллар сарфи

Миқдори

Бир бирлик материалнинг қиймати, сўм

Жами қиймат, минг сўм

1-партия

1500

900

1350

2-партия

1300

800

1040

3-партия

-

-

-

Жами сарфланди

2800




2390

Омбордаги қолдиқ

400
1000

800
600

320
600

Жами қолдиқ

1400




920



AVECO усули бўйича материалларни баҳолаймиз:

Материаллар сарфи

Миқдори

Бир бирлик материалнинг қиймати, сўм

Жами қиймат, минг сўм

1-партия

1000

600

600

2-партия

1700

800

1360

3-партия

100

900

900

Жами сарфланди

2800

788.8

2207

Омбордаги қолдиқ

1400

788.8

1103

Эслатма. Материал бирлигининг ўртача қиймати AVECO усулида қуйидагича аниқланади:
(3310/4200)=788.8 сўм.
Юқорида келтирилган усуллардан фойдаланиб сарфланган материал таннархи ҳамда йил охирида захираларга тақсимланадиган харажатларни аниқлаш лозим:

ФИФО усули бўйича:






Сотишдан олинган даромад



3250



Жами материал таннархи



3310



Ҳисобот даври охирида материал қолдиЃи



1260



Сарфланган материал таннархи



2050



Ялпи фойда



1200



ЛИФО усули бўйича:






Сотишдан олинган даромад



3250



Жами материал таннархи



3310



Ҳисобот даври охирида материал қолдиЃи



920



Сарфланган материал таннархи



2390



Ялпи фойда



860



AVECO усули бўйича:






Сотишдан олинган даромад



3250



Жами материал таннархи



3310



Ҳисобот даври охирида материал қолдиЃи



1103



Сарфланган материал таннархи



2207



Ялпи фойда



1043



Юқоридаги жадваллардан кўриниб турибдики, материалларни баҳолашнинг турли хил усулларини қўллаш шароитида корхонанинг ялпи фойдаси турлича бўлади.
ЛИФО усули «Молиявий натижалар тўЃрисидаги ҳисобот»ни тузиш учун кўпроқ талабга жавоб беради. Аммо амалдаги баҳонинг ошиши ѓки пасайиши шароитида ишлаб чиқариш заҳиралари қийматини жорий балансда баҳолаш учун унчалик мақсадга мувофиқ эмас ва унинг Ўзбекистонда қўлланилишига рухсат берилмаган.
Баланс тузишда ФИФО усулини қўллаш мақсадга мувофиқдир, чунки ишлаб чиқариш заҳиралари қиймати ҳисобот даври охирида жорий баҳога яқинроқ бўлади ва корхона активларини аниқ акс эттиради.


12.2. Материаллар ҳаракатини ҳужжатларда расмийлаштириш

Материаллар ҳаракати билан боЃлиқ муомалаларни ўз вақтида ҳужжатларда расмийлаштириш уларнинг ҳисобини тўЃри юритишни таъминлайди. Корхоналарга материалларнинг ўз вақтида келтирилишини таъминот бўлими назорат қилиб боради. Таъминот бўлими ходимлари мол етказиб берувчи корхоналар томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилишини текшириб, уларга материаллар камомади ва сифати бўйича эътирозлар ва даъволар қўйиш, корхонага ўз вақтида етиб келмаган юкларни топиш вазифаларини бажарадилар.


Мол етказиб берувчиларнинг шартнома шартларига риоя қилишлари устидан назорат олиб бориш ишлаб чиқаришни тўхтовсиз, ўз вақтида давом этишини таъминлайди.
Мол етказиб берувчилардан олинган счЄт ва бошқа ҳисоб-китоб ҳужжатлари, энг аввало, корхона бухгалтериясига топширилади, улар текширилади, сўнгра ўз вақтида рўйхатга олинади. Шундан сўнг бу ҳужжатлар корхонанинг таъминот бўлимига топширилади. Ҳар бир счЄт бўйича унинг тўланиши ѓки тўланмаслиги аниқланади. Агар шартнома шартларига мол етказиб берувчилар тўла амал қилган бўлса, счЄтни тўлашга розилик берилади. Тўланиши лозим бўлган счЄт ва бошқа ҳисоб-китоб ҳужжатлари материални қабул қилиш учун омборга берилади. Материаллар корхонага келтирилгунга қадар ҳамма ҳужжатлар махсус папкада сақланади. Ўз вақтида юборилмаган материаллар тўЃрисида омбор мудири корхонанинг таъминот бўлимига тегишли чора кўрилиши учун хабар беради.
Одатда, мол етказиб берувчи корхоналардан материалларни таъминот бўлими экспедитори етказиб беради. Мол етказиб берувчи ѓки транспорт ташкилотларидан материалларни қабул қилганда таъминотчи идиш, пломба, тамЃа ҳамда материаллар сифатини текширади. Агар текшириш натижасида камомад ѓки юклар сифати бузилганлиги аниқланса, мол етказиб берувчи ѓки транспорт ташкилотига даъво қўйиш ҳуқуқини берадиган далолатнома тузилади.
Корхона ўзаро тузилган шартномага мувофиқ мол етказиб берувчилардан келган материаллар учун ҳисоб-китоб, юклаш ва бошқа йўлланма ҳужжатлар (тўлов талабномаси, счЄт-фактура, товар-транспорт юкхатлари) олади.
Корхонага келган ҳужжатлар оператив ходим томонидан келган материалларни қайд қилиш учун очилган М-1 шаклидаги махсус дафтарда рўйхатга олинади ҳамда шартномада кўзда тутилган талабларга мос келиши назоратдан ўтказилади.
Мол етказиб берувчи ѓки транспорт ташкилоти омборидан материалларни олиш учун бухгалтер экспедиторга М-2, М-2а шаклдаги ишончнома ѓзиб беради.
Моддий бойликларни олишга бериладиган ишончнома - корхона мол етказиб берувчиларидан товар-моддий бойликларни олиш учун ўз вакилига берадиган ҳужжатидир.
Корхона ишончноманинг икки – М-2 ва М-2а шаклидан фойдаланади. М-2 шаклидан фойдаланганида бериш-олишлар ҳақидаги маълумотлар ишончнома варақасининг қўшимча қисмига (корешогига) ѓзилади, бу ҳолда берилган ишончномани махсус дафтарга ѓзиб қўйишга ҳожат қолмайди.
Корхона моддий бойликларни оммавий тарзда ишончнома билан оладиган ҳолларда М-2а шаклидаги ишончномадан фойдаланади. Берилган ишончнома эса махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.
Ишончнома корхона раҳбари ва бош бухгалтери томонидан муҳрланган ҳолда берилади, сўнгра у М-2б шаклидаги махсус дафтарга қайд қилинади. Экспедитор эса ишончномани олишда дафтарга имзо чекади.
Ишончномани олган ходим материаллар олингандан кейинги биринчи кундан қолдирмасдан унга юклатилган вазифани бажарганлиги ҳамда олинган материалларни омборга топширганлиги тўЃрисидаги ҳужжатларни бухгалтерияга топшириши шарт. Ишлатилмаган ишончномалар белгиланган муддати ўтиб кетгандан кейинги кунда бухгалтерияга топширилади. Муддати ўтиб кетган ишончномалар бўйича ҳисобот бермаган шахсларга янги ишончномалар бериш ман қилинади.
Материалларни омборга омбор мудири ѓки омборчи қабул қилади. Келтирилган материаллар мол етказиб берувчининг ҳужжатлари билан мувофиқ бўлса, омборчи М-4 шаклидаги кирим ордери тузади. Кирим операциялари сони кам бўлганида, мол етказиб берувчининг ҳужжатига муҳр қўйишга рухсат этилади. Ҳақиқатда кирим қилинган материаллар ва юборилган ҳужжатлар орасида тафовут аниқланса, материалларни қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади. Бу далолатнома мол етказиб берувчи ѓки бошқа манфаатдор бўлмаган корхона вакиллари иштирокида тузилади. Далолатнома тузилганида кирим ордери расмийлаштирилмайди.
Омбордан цехларга сарфлаш учун бериладиган материалларга лимит-забор карталари, талабнома ҳамда юкхатлар расмийлаштирилади. Материалларнинг бир маротаба, кам такрорланадиган харажат қилиниши талабномалар билан расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжат истеъмолчи цех, бўлим ва участкалар томонидан расмийлаштирилади.
Омбордан цехларга материаллар мунтазам бериб борилса, у ҳолда лимит-забор карталари қўлланилади. Лимит-забор картаси корхонанинг ишлаб чиқариш ѓки режа бўлими томонидан ѓзилади. Унда шу цех ѓки участкага берилиши лозим бўлган материал маълум турининг ойлик чекланган меъѓри кўрсатилади. Чекланган меъѓр цех ѓки участканинг ишлаб чиқариш режаси ва шу цех ѓки участкада материалларни сарфлаш меъѓри асосида аниқланади. Лимит картаси икки нусхада ѓзилади, бир нусхаси омборга, иккинчиси эса цехга берилади. Материаллар берилгандан сўнг лимит картасининг цех нусхасига имзо қўяди, цех ходими омборчининг нусхасига ўз имзосини қўяди.
Омборчи ҳар бир операциядан кейин фойдаланилмаган лимит қолдиЃини ҳисоблаб чиқади. Лимит етмаган тақдирда лимитдан ташқари материаллар харажати талабнома билан расмийлаштирилади.
Материалларнинг сарфланиши бўйича лимитнинг шу тариқа белгиланиши меъѓрдан ортиқча сарфлар ҳақида корхона раҳбарларига ўз вақтида хабар қилиш имконини беради. Лимит карталарининг қўлланилиши ҳужжатлар сонини камайтиради ва уларни қайта ишлашни енгиллаштиради.
Материалларнинг ички кўчишида, яъни бир омбордан иккинчи омборга, бир цехдан иккинчи цехга берилганида ҳамда чиқиндилар омборга қабул қилинганида қабул қилиш юкхатлари билан расмийлаштирилади.
Омбор ходимларига материалларни бошқа ҳужжатлар бўйича ҳамда турли хатлар, оЃзаки фармойишлар асосида бериш тақиқланади.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish