Сервер томонидаги сценарийлар.
Сервер томонида бажарилиши керак бўлган сценарийлар одатда сайт папкасининг ичидаги махсус папкага жойлаштирилади. Фойдаланувчи сўровига асосан сервер бу сценарийни бажаради. Бажарилган сценарий натижаси Wеb-серверга узатилади ва ундан сўнг клиентга узатилади. Сервер томонидаги сценарийларни ташкил этиш учун одатда Perl, ASP, PHP, JSP ва SSI каби тил ва технологиялардан фойдаланилади.
Perl
Perl тили Wеb-иловалар яратишда энг оммабоп тиллардан бири ҳисобланади. Матнларни қидириш ва тахрирлаш, файллар билан қулай ишлай олиш қоидалари билан Perl тили Интернет нинг асосий тилларидан бири бўлиб қолди. Perl - интерпретаторли тил ҳисобланади, шу боис унда яратилган сценарийлар ишлаши учун сервер компютерда Perl-интерпретатор ўрнатилган бўлиши керак.
Бевосита Perl-коднинг интерпретация қилиниш жараёни унинг самарадорлигини пасайтиради. Бугунги кунда Perl нинг асосий ютуқларидан, унинг барча платформалар учун ишлай олиши ва унинг барча ресурслари бепул тарқатилаётганлигидир. Кўпгина Wеb-серверлар UNIX да ишлайди, Perl интерпретатор эса бу операцион тизимнинг бир қисми ҳисобланади.
ASP (Active Server Pages)
ASP-маълумотлар базалари ташкил этиш ва улар билан ишлаш вазифаларини бажаришда жуда мослашувчан, қулай воситадир. ASP воситалари сервер томонида ишлайди ва HTML-код ва сценарийлар каби файлларни қайта ишлайди. ASP технологияси VBScript, Java ва JavaScript тилларини қўллаб қувватлайди. ASP-код ихтиёрий HTML-ҳужжатдан, шу билан бирга бошқа ASP-ҳужжатдан чақирилиши мумкин. ASP-код жойлаштирилган Wеb-саҳифалар файллари кенгайтмаси .ASP бўлади.
ASP технология Windows НТ ва Миcрософт ИИС Wеb-серверига мўлжалланган ҳисобланиб, имкониятлари ва самарадорлиги юқори бўлганлиги боис кўпгина компаниялар ўз воситаларига ASP ни қўллаб қувватлаш имкониятларини киритмоқдалар. ASP-воситаларини ишлаб чиқиш бўйича йирик компания Чиллсофт Лидер среди независимых производителей ASP-средств - компания Чиллсофт UNIX нинг бир қанча тури ва турли Wеb-серверларда ASP ни қўллаш имкониятини киритган. Кўпгина HTML-мухаррирлар, масалан Adobe GoLive ҳам ASP ни қўллаб қувватлайди.
ASP технологияси бир нечта қулайликларни ўзида жамлаган: HTML-ҳужжатни динамик генерацилайди, формаларни қўллаб қувватлайди, маълумотлар базасига рухсатни ташкил этади ва у билан ишлай олади. ASP - дастурлаш тили ҳам, илова ҳам эмас, у интерактив Wеb-саҳифа ҳосил қилиш технологияси.
PHP
PHP - бу серверда қайта ишланувчи сценарийлар тилидир. ASP каби PHP кодлар ҳам бевосита HTML-ҳужжатни таркибига қўшилади. Ушбу тилнинг номи Personal Home Page Tools сўзларининг қисқартмасидан олинган. PHP да С ва Perl тилларида учраган бир қатор муаммолар ҳал этилган, бундан ташқари, PHP маълумотлар базаси билан ишлаш учун жуда қулай воситадир. Умуман олганда Perl, PHP - очиқ тизимли тиллар ҳисобланади ва уларни дастурчилар модернизациялаштира олади.
Қуйида PHP тилида ёзилган дастур кодини кўриб чиқамиз:
JSP
JSP (JavaServerPage) технологияси ўзининг функсионал имкониятларига кўра ASP га ўхшашдир. Асосий фарқи шундаки, бунда VBScript ва JavaScript билан бирга Java тили ҳам қўлланила олади. Шунга қарамай JSP Java дан олдинроқ қўлланилган ва ушбу технология мукаммал Wеb-иловалар яратиш учун етарли имкониятга эга.
SSI
SSI (Server Side Include) воситаси дастлаб HTML-файлни дастлаб серверда қайта ишлайди ва ундан сўнг уни клиентга узатади. Дастлабки қайта ишлаш вақтида ҳужжатга динамик генерация қилинган маълумотлар қўшилади, масалан жорий вақт ҳақидаги маълумот. Умуман олганда SSI технологияси HTML-файлнинг таркибига қўшимча қўлланмалар қўшишга мўлжалланган, HTMLнинг қисми ҳисобланади.
Хулоса
Бугунги кунда ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасида интернет теҳнологияларидан фойдаланмоқдамиз.Интернет турли хил инсонларни ягона мақсад билан бирлашишига сабаб бўлмоқда. Интернет теҳнологияларининг муҳим элементларидан бири бўлган Wеb- теҳнологиялар ҳам тараққий этиб боряпди. Ҳозирда ихтиёрий инсон Wеb-технологияларнинг инсон ҳаётининг та’лим, коммерсия, сиёсат, кўнгил очар , … бўлакларига кириб борганлигини тасаввур эта олади ва унинг гувоҳи ва фойдаланувчисига айланмоқда. Wеb-дастурлаш фани асосида турли дастурлаш тиллари ёрдамида Wеb-сайтлар яратиш мумкин. Ҳар бир дастурлаш тилининг ўзига ҳос афзаллик ва камчиликлари бор. Ушбу қўлланмада уларни фарқли томонларини кўриб ўтдик.
Wеb саҳифа Интернет тармоқларида жойлашган файллар тўплами бўлиб, уларни сони соат сайин кўпайиб бормоқда. Бу файлларда маълумотларни турли хилларини: матн, график, тасвир, видео, аудио маълумотларни учратиш мумкин. Бугунги кунда Wеb Интернет ресурслари ичида энг оммавийси ҳисобланади. Чунки, аввалдан тайёрланган Wеb саҳифа орқали тегишли маълумотларни тўлдириш фойдаланувчининг қанчадан-қанча вақтини тежаш имконини беради. Шу боис математика ва информатика йўналишида таҳсил олувчи талабаларга Wеb технологияларни алоҳида курс сифатида ўқитила бошланди.
Бу фанни ўзлаштиришга бўлган чуқур интилиш келажакда яратилажак замонавий аҳборот теҳнологияларини савиясини кўтариши шубҳасиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |