Назорат саволлари:
Неча қатламда асфальтбетон қопламаси кўрилади.
Асфальтбетон қоплама қалинликлар қандай.
Асфальтётқизгични ишчи жихоз қисмлари
Машиналар комплекти нима
Машиналар комплекти қандай тузилади.
Керакли машиналар сони қандай кўрсатгичлар асосида ҳисобланади.
МАЪРУЗА 14
ЦЕМЕНТБЕТОН ЙЎЛ ҚОПЛАМАСИ ҚУРИШ МАШИНАЛАР КОМПЛЕКТИ
Таянч сузлар: бетонёткизгич, бетонтекслагич, бетончўктиргич, чоқкесгич, цемент, шнек, ағдаргич ва шнек-ағдаргич.
Режа:
1. Цементбетон йўл қопламаси турлари.
2. Автобетонқориштиргичларни кулланилиши.
3. Цементбетон йўл қопламаси куриш машиналар комплекти.
4.Цементбетон қоплама қуриш машиналар комплектининг ишчи жиҳозлари
Цементбетон йўл қопламалари куйидагича бўлинади:
-қурилиш технологиясига кўра: моноқуйилган, йиғма ва йиғма-
моноқуйилган;
-қатлам сонига кўра бир қатламли ва иккиқатламли;
-арматурани қўлланишига кўра: арматурали ва арматурасиз;
-бетон тури кўра оғир ёки енгил бетонли.
Цементбетон йўл қопламалар қуришда моноқуйилмали цементбетон қопламалар кенг қўлланилади.
Моноқуймали цементбетон қопламалар ва Ⅲ тоифали йўлларга қурилади. Техник – иқтисодий асосланган тоифали автомобил йўлларга ҳам қурилади.
Цементбетон қопламали автомобил йўллари куйидаги конструктив қатламлардан иборат: қоплама, текисловчи асос қатлам ва қўшимча асос қатлам.
Цементбетон қопламали йўл қатлами транспорт воситалари қатнови ва қурилиш материаларини турига караб белгиланади, 18-24 см калинлигида қурилади.
Моноқуймали цементбетон қопламалар одатда +5 С дан +30 С гача бўлган ҳароратда, иш куни давомида ҳароратни узгариши 12 Сдан ошмаган ҳолатда куйилади.
Цементбетон йўл қопламаси қуриш технологияси қуйидагилардан иборат: тайёргалик ишлари; деформация ва ҳарорат чоқларини куйиш; бетон қоришмасини тақсимлаш ва зичлаш; бетон қопламасини назорати; деформация ва ҳарорат чоқини шакллантириш ва қуриш.
Қориштиргич заводларининг махсулотлари истеъмолчиларга тайёр бетон коришма ва курук коришма хамда автотуширгичлар автобетонташувчиларда, шунингдек автобетонкориштиргичларда етказиб берилади, тайёр коришма орка ва ёнилги узитушувчи автомобилларда ва кузгатадиган ва кузгатмайдиган махсус бетонташувчиларда транспортировка килинади. Кузгатадиган автобетонташув-чиларда коришмани 25-30 км (1-1,5 соатдан ортик эмас), кузгатмайдиганида эса 5 километргача булган масофага ташилади. Бундай автобетонташувчилар, автобетонкориштиргичларга нисбатан каттик бетон коришмаларни ташишни ва ортикча сув системаси жихозларининг йуклиги хисобига юк кутаришдан фойдаланиш коэффициентини оширишни таъминлайди.
Автобетонташувчи кузови гидроцилиндрлар ёрдамида хар кандай бурчак остида (1800 чегарада) хохлаган тарафга ва оркага бурилиши мумкин. Кушимча жихоз сифатида автобетонташувчи олиб куйиладиган тарновга эга, уни тор колибга ёки пасттак ёгоч идишга куйишда ишлатилади. Катор автобетонташувчилар бир хиллаштирилган: улар автобетонкориштиргич таркибида ишлашади. Бу холда аралаштириш учун сув кориштириш барабанига, автобетонташувчига курук бетон коришма таркибий кисми билан бирга берилади. Аралаштириш объектига боргунча бажарилади. Улар хаво харорати (-40) - (+40) 0С чегарада ишлайди. Уларнинг элементлари иссик утказмайдиган катлам билан копланган.
Автобетонкориштиргичлар заводлардан ва товар бетон курилмаларидан олинган тайёр бетон коришмани ташишга ва шунингдек уни барабанига ортилган курук бетон аралашма таркибий кисмидан бетон коришма тайёрлашга мулжалланган. Автобетонкориштиргични куллаш бетон коришмасини ташиш масофасини анча узайтиради. Автобетонкориштиргичлар КамАЗ, КраЗ ва б. турдаги юк автомобиллари шассисида ишлаб чикарилади, уларга узатмаси билан кориштиргичбарабанини, сув узатиш системасини, ортиш ва тушириш курилмасини ва кориштиргич барабанини бошкариш ричагларини монтаж килинган.
Иккита винтли парраклар огиздаги таркибий кисмлар истилосини, барабан ичидан беришни, гравитацион аралаштиришни ва тайёр коришмани тарнов оркали лентали конвейер ёки бетоннасосга, пастак ёгоч идишга ёки бевосита ёткизиладиган жойга узатишни таъминлайди. Автобетонкориштиргич барабанини бушатиш учун барабанни тескари айлантирилади.
Сув узатиш системаси бак, насос, дозатор ва пасадкадан, шунигдек сув окимини барабан ичига йуналтирувчидан иборат. Сув кориштириш бараданига аралашма тайёрланаётган вактда етказиб берилади: бушатгандан сунг барабан ювилади. Тайёр коришма хажми 3-10м3 булган автобетонкориштиргичлар иктисод томондан манфаатли хисобланади. Барабан узатмаси двигателининг 1м3 тайёр коришмага булган куввати 6-7 кВт, барабаннинг айланиш такрорланиши 3-18 айл/мин. Автобетонкориштиргичларнинг барабанлари, мустахкам урнатилган кориштиргичларнинг барабанларига караганда диаметри кичик, буйи узун булади ва юклаш коэффициентининг катталиги билан таърифланади, 0,8-0,9 кабул килингна.
Расм - 53. Цементбетон йўл қопламаси қуриш
машина комплекси
5 – бошқариш пулти; 7 – асосий рама; 17 – чуқурлаштирилган вибратор генераторининг узатмаси; 18 – сув баки; 19 – сирпанувчи форма; 20 – ишчи жиҳоз
Ҳозирги вақтда цементбетон йўл қопламаларни қуриш учун ДС-100 ва ДС-110 машиналар комплекти қўлланилади. Машиналар комплектини иш унумдорлиги 250 м/кунли релсли бетонётқизадиган машиналар ва иш унумдорлиги 1000 м/кун бўлган машиналар комплекти кўлланилади.
ДС-100 ( ДС-110 ) цементбетон йўл қопламасини қуриш машиналар комплектига куйидаги машиналар киради, жумладан:
асосий технологик машиналар:
йўл асосни пардозловчи машиналар ДС-97 (ДС-108);
пардозловчи машинага қўйилган осма конвейер-юклагич ДС-98 (ДС-98А);
бетон тақсимлагич ДС-99 (ДС-109);
бетонётқизгич ДС-101 (ДС-111);
арматура ташиш учун арава ДС-103 (ДС-103А);
арматура чуктиргич ДС-102 (ДС-102А);
трубкасимон финишер ДС-104 (ДС-104А);
плёнка ҳосил килиш материални сепиш машинаси ДС-105 (ДС-105А), ЮАМ
(юзани активлаштирувчи моддалар).
ёрдамчи технологик машиналар:
- трейлер ДС-107;
- кўндаланг чоқкесгич ДС-112;
- бўйлама чоқкесгич ДС-115;
- чоқ куйиш машинаси ДС-67;
- назорат чоқкесгич машинаси ДНШС 60М.
ДС-97 (ДС-108) йўл асосини пардозловчи машинанинг вазифаси цементбетон автомобил йўли пойини пардозлаш. Ишчи жиҳозлари – шнек, фреза-шнек, шнекли ағдаргич, фреза-шнекли ағдаргич.
ДС-99 (ДС-109) бетонтақсимлагич машинанинг вазифаси бетон қоришмасини қабул килиш ва олдиндан тайёрлаб куйилган йўл асосига тақсимлаш. Ишчи жиҳозлари – фреза-шнек ва фреза-шнекли ағдаргич.
ДС-101 (ДС-111) бетонётқизгич машинанинг вазифаси цементбетон қоришмасини йўл юзасига тақсимлаш, цементбетон йўл қирраларини, йўл юзасини пардозлаш ва зичлаш. Ишчи жиҳозлари – тақсимловчи шнек, шнекли ағдаргич, текисловчи плита, чукур вибратор тўплами, вибробрусдозатор, иккита тебранувчи шакллантирувчи брус, ён силлиқловчи форма ва иккита қирратикловчи.
ДС-104 (ДС-104А) трубкасимон финишерни вазифаси цементбетон йўл қатламини сўнги пардозлаш. Ишчи жиҳозлари иккита диоганал силликлаш юпкадеворли қувурлар.
ДС-105 (ДС-105А) плёнка ҳосил килиш материални сепиш машинасининг вазифаси янги ёткизилган бетонни ҳимоя килиш. Ишчи жиҳозлари аралаштиргич баки, суюкликни қуйиш учун насос ва сочиш қурилмаси.
Цементбетон йўл қопламаларни қуришда йиғма усулда цементбетон плиталари кулланилади улар темир-бетон конструкциялари заводида тайёрланади. Цементбетон плиталари тўғрибурчак ва олтибурчакли шаклларда ишлаб чикарилади.
Плитали цементбетон қопламалар учун йўл қопламасининг асоси 20-22 см қатламли чақиқтош ёки шағал, 18-20 см цемент ёки битум билан мустаҳкамланган грунтлар бўлиши мумкин. Олтибурчакли ўлчамлари 2010 2320 мм бўлган цементбетон плиталар кенг қўлланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |