Кафедраси «КЎтариш-ташиш, ЙЎЛ Қурилиш машина ва жиҳозлари»



Download 25,31 Mb.
bet26/37
Sana14.06.2022
Hajmi25,31 Mb.
#671336
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37
Bog'liq
КТЙҚМваЖ, (ЙҚМ) маъруза 28с.

Бетонқоргичлар. Бетон аралашмалари бетон қоргичларда аралаштирилади.
Бетонқоргичлар: 1) ишлаш тарзига кўра – даврий ва узлуксиз ишлайдиган; 2) аралаштириш усулига кўра – ташкил этувчилар эркин тушган ҳолда аралаштириладиган ва мажбурий аралаштирадиган турларга бўлинади.
қоргичлар даврий ишлаганда материал билан юклаш, аралашмани қориш ва уни бўшатиш порциялар билан, даврий ишлаганда эса юклаш, қориш ва аралашмани бўшатиш узлуксиз равишда амалга оширилади. Даврий ишлайдиган бетон қоргичларнинг тузилиши содда, хооҳлаган марка ва бикирликдаги бетон чиқаришга тез мослаштириш мумкин. Узлуксиз ишлайдиган бетон қоргичлар ихчам, металл сарфи кам бўлиб, улар кўпроқ автоматлашган технологик линияларда ишлашга мослашган бўлади.
Қоргичларнинг асосий кўрсаткичларидан бири барабанларнинг айланиш такрорлиги ҳисобланади. Бу кўрсаткич тайерланадиган бетон аралашмаси сифати ва иш унумига катта таъсир кўрсатади, аммо белгиланганидан кўп бўлса зарарлидир, чунки марказдан қочма куч таъсирида материал барабаннинг ички юзаларига қопишиши оқибатида аралаштириш сифати пасаяди.
Шунинг учун ҳам айланишлар такрорлиги аралаштирувчи барабан ҳажмига қараб белгиланади ва 2400 л ҳажм учун 12 айл¤мин ва 100 л ҳажм учун эса 24 айл¤мин тенг бўлади. Узлуксиз ишлайдиган бетон қоргичларда айланма тезликни тўгри танлаш ҳам катта аҳамиятга эга (айниқса материал ўз огирлиги ҳисобига тушганда). Айланиш такрорлиги катта бўлганда материал барабан орқали аралашмасдан ўтиб кетади.
Бетонқоргичлар қандай ва қанча бетон тайерлаш кераклигига караб танланади. Бикир бетон аралашмалари мажбурий аралаштирадиган қоргичларда тайерланиши керак. Бундай материалларни аралаштириш учун ҳозир титратиб қоргичлар қўллана бошланди.
Муҳим гравитацион бетон қоргичлар 330…3000 л фойдали ҳажмга эга бўлиб, улар кўпроқ заводларда қўлланади.
Қоришма қоргичлар қурилиш қоришмаларини (цементли, оҳакли, лойли, гипсли, шлакли ва мураккаб) гишт-тош изоляциялаш, суваш ўрнатиш ва том епиш ишларида фойдаланиш учун тайерлаб беради. Бу машиналарда қоришманинг ташкил этувчиларини қўзгалмас идишда горизонтал еки вертикал куракли валлар (куракли қоришма қоргичлар) еки тез айланадиган куракли роторлар (турбулентли қоргичлар) ердамида мажбуран аралаштириб қоришма аралашмаси тайерланади. Кўчма қоришма қоргичлар 30, 65, 125 ва 250 л, муҳимлари эса 400, 800 ва 1200 л хажмли бўлади. Муҳим қоришма қоргичлар билан асосан автоматлаштирилган қоришма узеллари ва заводлари комплектланади.
Қоришмалар тайерлаш технологик жараени бункерларга штабел еки транспорт воситаларидан қуруқ аралашмаларни узатиш, уларни дозаторларга бериш, ташкил этувчилар ва сувни дозалаш, уларни аралаштириш қурилмасига узатиш, аралаштириш, тайер қоришмани тўкиб бериш каби ишларни ўз ичига олади.
Қоришма аралаштиргич қурилмаларининг асосий жиҳозлари қоришма аралаштиргич, дозалаш қурилмалари, сарфлаш бункерлари, ташиш қурилмалари ва бошқариш системаси қисмларидан иборат.
Турбулентли қоришма аралаштиргич 65 л ҳажмга эга бўлиб, цементли ва оҳакли қоришмалар, мастика ва эмульсия аралашмалари ҳамда тўлдирувчилари ўлчами 30…40 мм бўлган пластик бетон аралашмалари тайерлаш учун хизмат қилади.
Аралаштириш – дозалаш бўлимига қум ҳандақ-бункер, яъни қум омборидан, цемент эса цемент омборидан келади. Қум автотранспорт воситаларидан олиб келиниб, бульдозерлар ердамида омборга узатилади. +ум омбори ерни ўйиб, бетонлаб тайерланган ҳандақ бўлиб, ен деворларида ҳар бирининг ҳажми 15 м3 бўлган секторли затворлар билан жиҳозланган бункер маҳкамланган.
Товар бетон ва қоришма аралашмаларини аралаштириш қурилмалари ва заводларидан узоқ масофаларда (10 км ва ундан кўп) жойлашган қурилиш объектларига етказиб бериш учун, юк автомобиллари шассисига ўрнатилган махсус автотранспорт воситалари – автобетон аралаштиргич автобетон ва автоқоришма ташигичлар қўлланади. Улар исрофга ва йўлда аралашма сифатининг бузилишига йўл қўймайдиган технологик ускуналар билан жиҳозланган бўлади. Аралашмаларни яқин масофаларга - қурилиш олиб борилаетган майдончага ташиш шароитларида самарали воситалардан ҳисобланган труба транспорт – бетон ва қоришма насослари, бетон ва қоришма ҳайдагичларидан фойдаланилади. Трубалар бўйлаб ташишда аралашмани вертикал ва горизонтал текисликда узлуксиз қўзuатиш таъминланади, аралашма сифати сакланади ва унинг исрофи минимумга олиб келинади. Труба воситаси иш олиб бориш қийин бўлган тор шароитларда аралашмани етказиб бериш ва уни еткизиш имконини беради.

46-расм. Бетон аралаштиргич.


а- умуий кўриниш; б – кинематиксхема.
1- цилиндирик тутгич ҳалқа; 2 - аралаштирувчи барабан;
3 - электродвигатель; 4 - пневмо-цилиндр; 5 - таянч; 6 - вентиль; 7- мой пургагич; 8 - ҳаво тақсимлагич; 9 - пневмоцилиндр; 10 - подшипник; 11 - тишли венец; 12 - подшипник; 13 - шестерня; 14 - муфта; 15 - секин юрувчи вал-шестерня; 16,17,18 - тишли узатма; 19 – ушлаб турувчи қурилма.



Download 25,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish