Бетон насослари катта бетон ишлари ҳажмига эга бўлган қурилиш объектларида металл қувур – бетон йўли бўйлаб бетон аралашмасини узлуксиз ҳайдаб бериш учун қўлланади. Бетон насосларининг асосий параметрларига ҳосил қила оладиган энг катта иш босими (Мпа), ҳажмий узатиши (иш унуми) (м3¤соат), аралашмани горизонтал ва вертикал бўйлаб узоқ масофага узатиш (м) киради.
Диафрагмали насосларда плунжер тишли узатма ва кривошип-шатунли механизм орқали электродвигателдан ҳаракатга келтирилади. Сув билан тўлдирилган камерада плунжернинг қўзгалиши натижасида камерада босим ҳосил бўлади ва насоснинг иш бўшлиги билан сув тўлдирилган камера орасига қўйилган диафрагма қавариқлашиб, букилади. Иш камерасидаги қоришма юқоридаги золдирли клапанни кўтариб, ҳаво қалпогига ўтади. Плунжернинг қайтиш йўлида диафрагма сувли камера томонга букилади. Иш камерасида вакуум ҳосил бўлиб, юқори клапан беркилади, пастки клапан очилиб қабул бункеридаги қоришма иш камерасига киради. Цикл шу тариқа такрорлана беради.
Поршенли насослар, бир ва икки поршенли (дифференциал) бўлади, улар поршенлари билан тўгридан-тўгри қоришмага таъсир кўрсатишлари билан характерланади. Бир поршенли насослар содда, ишлатишда ишончли ва фойдаланиш осон.
Винтли насослар поршенли насослардан клапанлари йўқлиги билан фарқ қилади ва қулади ва қурилиш қоришмалари ҳамда турли хил қовушоқликка эга бўлган пардозлаш таркиблари – гипсли замазка, шпаклевка, паста ва шунга ўхшашларни узатиб беришда кенг қўлланади. Винтли насослар қоришмани юқори даражада текис узатиш, тузилиши ва ундан фойдаланиш соддалиги, ўлчамларининг ихчамлиги ва массасининг енгиллиги билан характерланади.
Пневматик қоришма ҳайдагичлар қоришма насослардан фарқ қилиб, уларда ҳаракатланадиган ва қоришма билан ўзаро таъсир этувчи деталлар бўлмайди, труба орқали қоришмани ҳайдашда сиқилган ҳавонинг энергиясидан фойдаланади. Улар қаттиқ қоришма аралашмаларини горизонтал бўйича 150 м, вертикал бўйича эса 40 м гача узата олади.
Асфальтаралаштиргич курилмалар (асфальтаралаштиргичлар) асфальт-бетон ва асфальт коришмалар тайёрлаш учун мулжалланган. Асфальт-аралаштирувчи курилмаларда куйидаги операциялар бажарилади: материалларни куритиш, саралаш ва уни дозалаш, битумни дозалаш, материалларни дозатордан аралаштиргичга узатиш ва уларни аралаштириш. Битумни иситиш аралаштиргичдан ташкарида битум сакланадиган жойларда ва битум иситгичларда амалга оширилади. Коришма харорати куйидагича булиши керак: нефть битумни ишлаганда 130-1600 С, сланецли битум ишлатганда коришма харорати 110-1300С булиши керак. Коришмани ута киздириб юбориш мумкин эмас, шунинг учун минерал ва битум материалларини иситиш таркибини назорат килиш керак.
Асфальтаралаштиргич курилмалари технологик жараён буйича; умумий тузилишининг шартли белгиси буйича ва алохида узелларни конструктив тайёрлаш буйича тавсифланади.
Дозировка килиш вактига ва аралаштириш усулига караб аралаштиргичлар икки турга ажратилади: минерал материалларни куритилгунча дозировка килиб аралаштиргичдан ташкарида мустакил кориштириладиган ва куритилгандан сунг минерал материалларни дозировка килиб, уларни мажбурий аралаштирилади. Асфальтаралаштиргичлар курилмалар турт турли булади: кичик (40т/с гача), урта (50-100 т/с) ва унумдорлиги катта (150-350 т/с) ва унумдорлиги 400 т/с каттарок. Унумдорлик асфальтаралаштиргич курилмаларининг асосий параметри хисобланади.
Асфальтаралаштиргич курилмалар кучма, яримкучма ва кучмас булади. Кучма курилмалардан асосан йулларни ва бошка иншоотларни куриш ва таъмирлашда доимо ишлаб турувчи асфальтбетон заводи (АБЗ) булмаганда ёки уни барпо этиш иктисодий маъкул булмаганда фойдаланилади. Асфальтаралаштирадиган кучма курилмалар юриш тузилмаларидан ташкари узини монтаж ва демонтаж килувчи механизмлар билан жихозланади. Яримкучмас турдаги асфальтаралаштирувчи курилмалар доимо ишлаб чикарувчи ёки онда-сонда кучириладиган асфальтбетон заводлари учун мулжалланган. Курилмалар асфальтаралаштиргич агрегатлари тузилиши жойлашуви буйича минералли ва партерлига булинади.
Аралаштириш технологияси буйича асфальтаралаштирувчи курилмалар даврий таъсир этадиган ва тухтовсиз таъсир этадиганга булинади.
Йигиб-булинадиган асфальтаралаштирувчи курилсмалар ДС-117-2Е, Д-617-2, Д-645-2Г ва ДС-84-2 ишлаб чикаришда узлаштирилган. Тош материалларининг намлиги 5% булганда уз навбатида уларнинг унумдорлиги: 25,50,100,200 т/с ва двигателнинг белгиланган куввати 141,315,402,783 кВт; куритиш барабанининг узунлиги (диаметри) уз навбатида 5,6(1,4), 7(1,8), 8,4(2,2), 10(2,8)м.
Барабаннинг киска йн томони туширувчиси тушириш кутиси кожухига киради. Кичик диаметрли барабанлар учун утхонани четлаб материални барабандан тарновга гравитацион солувчи содда ва мустахкам тушириш кутиси кулланилади. Тушириш кутисини горизонтал укка нисбатан 450 бурчак остида урнатилган курик материални иссик элеваторнинг кабул килиш варонкасига бемалол солишни таъминлайди. Бундай системада тарнов узунлиги катта булади ва иссик элеваторнинг кабул килиш варонкасини ичига киритиш талаб килинади. Катта диаметрли барабанлар, ичига урнатилган роторли элеваторлар ёрдамида бушатилади.
Барабаннинг юк тушириш томонига утхона урнатилган. Куритиш барабанининг утхона атрофини ичкари томонидан иссик ва чидамли пулат плиталар билан копланади. Утхонани тахта туникадан тайёрланади ва ичкарисини утга чидамли гишт ёки иссикка чидамли бетон билан копланади. Иссикка чидамли пулатдан тайёрланган гишт билан копланмаган утхона кулланилади.
Куритиш агрегати асосий параметрларини хисоблаш куйидагиларни уз ичига олади: барабан улчамларини аниклаш; айланиш каршиликларини аниклаш; кувватни хисоблаш ва газ тозалаш курилмалари параметрларини аниклаш.
Куритиш барабанининг хажмини (м3) белгиланган унумдорликка асосланиб аникланади:
бу ерда Wнам - кетказилган намлик микдори, кг/с; А - 1м3 барабандан 1 соатда кетказилган намлик микдори, (кг/см3 с); - куритишга мулжалланган материалнинг нимлиги; У - барабаннинг унумдорлиги, кг/с.
Тортиши яхши жихозланган барабанлар учун А нинг киймати 125-175-250 кг/(м3 с) чегарасида кубул килиниши мумкин.
Куритиш барабанини узатмаси учун керакли кувват (кВт):
бу ерда - барабан узатмаси ФИК.
Асфальтбетон коришмаларни тайёрлайдиган парракли кориштиргичларни хисоблаш уз ичига коришма массасини хисоблашни улчамларни кинематик параметрларни ва кориштиргич узатмаси кувватини аниклашни олади. Парракли кориштиргичларнинг асосий параметрлари бу коришма массаси, кориштиргич улчамлари ва аралаштириш давомлилиги хисобланади.
Тахминан, коришма массасини (кг)белгиланган унумдорликдан келиб чиккан холда аникланади:
mк=y tg/(3600kв)
бу ерда tg - давр давомийлиги, с; kв - кориштиргични вакт буйича фойдаланиш коэффициенти, kв = 0,85.
Кориштиргич ишининг даври давомийлиги
tg=tю+tар+tт
бу ерда tю- кориштиргични юклаш вакти; tю=5с; tар-аралаштиришни давомийлиги; с, tт - тушириш вакти кориштиргич лукидони тузилишига боглик, tт 5с.
Дастлаб аралаштириш давомийлиги берилади. Окув-контур аралашувида tар 30с.
Кориштиргич улчамлари куйидагича аникланади. кориштиргич валларининг марказлараро масофаси (м):
аw=2R*cos
бу ерда R-кориштиргич кобиги радиуси, м; - горизонатл чизик билан вал укини таг кирраси урта чизигини бирлаштирувчи чизик орасидаги бурчак.
Амалда =40-500 булади. Шу билан бирга валларнинг марказлараро масофаси (м):
аw=(1,41-1,53)*R
кориштиргич кобигининг эни (м)
вк=2R+аw=(3,41-3,53)*R
кориштиргич кобигининг буйи (узунлиги)
lк=вк* (3,41-3,53)*R*
бу ерда - кориштиргич кобиги шаклини таърифловчи коэффициент, =lк/вк, = 0,7-1,4 купрок =0,85-1,0.
Кориштиргич кобиги ишчи кисми кундаланг кесимининг майдони (м2) (вал укларининг сатхидан пастрок).
S=(2,8542,933)*R2
Коришма массаси
mк=V*1*ор
бу ерда 1-кориштиргич кобигини материал билан тулдириш коэффициенти, 1=1, ор -аралашма зичлиги, ор=(1600-1700) кг/м3.
mк 10R3 1 ор
Бунинг натижасида кориштиргич кобиги радиуси аникланади (м):
Бетон тақсимлагичлар бошқа турдаги транспорт воситалари (лентали конвейерлар, пневматик транспортерлар) каби темир-бетон буюмлар тайерлайдиган заводларда бетон аралашмаларни уларни тайерловчи цехдан қолиплаш цехининг бетон етқизгичлар бункеригача олиб бориб беришда қўлланади. Ўзи юрар бетон тақсимлагичлар, ҳажми 2…5 м3 бетон аралашмасига мўлжалланган бунккерларга эга. Бункер эстакада рельс йўли бўйлаб ҳаракатланадиган гилдиракли рамага осилган. уНинг баландлиги бетон тақсимлагичнинг цех ускуналари, шу жумладан бетон етқизгичнинг ҳам устидан ўтиш имконини беради. Юриш гилдираги жойлашган вал редуктор ва занжирли узатмалар орқали электр двигателидан ҳаракат олади. Бункернинг паст қисмида эса лента-роликли затвор-таъминлагич жойлашган.
Бетон етқизгичлар қўлланади. Темир-бетон буюмлари заводларида энг кўп қўлланадиганлари лентали таъминлагичга эга бўлган бетон етқизгичлар ҳисобланади.
49-расм. Бетон заводи технологик жиҳозлари куриниши
а- автоматлаштирилган бетон заводи;
1- тўлдирувчилар миқдорлагичи; 2 – траспортёр; 3 – устун; 4 – тарировкали миқдорлагич; 5- аралаштиргич блоки; 6 – цемент миқдорлагичи; 7- цементбункери; 8 – электр жиҳозлари; 9-бошқарув; 10 – таьминлагич.
б – бетон тайёрлашнинг технологик жараёни;
1 - таьминловчи; 2 - транспортёр; 3 - бункер; 4 - миқдорлагич; 5 - траспортёр; 6 -цемент миқдорлагич; 7 - бункер; 8 - сув сақланадиган бак; 9 - насос миқдорлагич; 10 – уч йўлли кран; 11 – автотранспорт; 12 – тўхтовсиз аралаштиргич; 13 – тарировкали миқдорлагич; 14 – автобетонқоргич; 15 – тақсимловчи қисм.
50- Расм. Цементбитон қоришмаси тайёрлаш заводи умумий куриниши
Қориштиргич заводларининг махсулотлари истеъмолчиларга тайёр бетон коришма ва курук коришма хамда автотуширгичлар автобетонташувчиларда, шунингдек автобетонкориштиргичларда етказиб берилади, тайёр коришма орка ва ёнилги узитушувчи автомобилларда ва кузгатадиган ва кузгатмайдиган махсус бетонташувчиларда транспортировка килинади. Кузгатадиган автобетонташув-чиларда коришмани 25-30 км (1-1,5 соатдан ортик эмас), кузгатмайдиганида эса 5 километргача булган масофага ташилади. Бундай автобетонташувчилар, автобетонкориштиргичларга нисбатан каттик бетон коришмаларни ташишни ва ортикча сув системаси жихозларининг йуклиги хисобига юк кутаришдан фойдаланиш коэффициентини оширишни таъминлайди.
Кузготмайдиган автобетонташувчилар тузилишининг содалиги билан аникланади. Автобетонташувчи кузови гидроцилиндрлар ёрдамида хар кандай бурчак остида (1800 чегарада) хохлаган тарафга ва оркага бурилиши мумкин. Кушимча жихоз сифатида автобетонташувчи олиб куйиладиган тарновга эга, уни тор колибга ёки пасттак ёгоч идишга куйишда ишлатилади. Катор автобетонташувчилар бир хиллаштирилган: улар автобетонкориштиргич таркибида ишлашади. Бу холда аралаштириш учун сув кориштириш барабанига, автобетонташувчига курук бетон коришма таркибий кисми билан бирга берилади. Аралаштириш объектига боргунча бажарилади. Улар хаво харорати (-40) - (+40) 0С чегарада ишлайди. Уларнинг элементлари иссик утказмайдиган катлам билан копланган.
Автобетонкориштиргичлар заводлардан ва товар бетон курилмаларидан олинган тайёр бетон коришмани ташишга ва шунингдек уни барабанига ортилган курук бетон аралашма таркибий кисмидан бетон коришма тайёрлашга мулжалланган. Автобетонкориштиргични куллаш бетон коришмасини ташиш масофасини анча узайтиради. Автобетонкориштиргичлар КамАЗ, КраЗ ва б. турдаги юк автомобиллари шассисида ишлаб чикарилади, уларга узатмаси билан кориштиргичбарабанини, сув узатиш системасини, ортиш ва тушириш курилмасини ва кориштиргич барабанини бошкариш ричагларини монтаж килинган.
Иккита винтли парраклар огиздаги таркибий кисмлар истилосини, барабан ичидан беришни, гравитацион аралаштиришни ва тайёр коришмани тарнов оркали лентали конвейер ёки бетоннасосга, пастак ёгоч идишга ёки бевосита ёткизиладиган жойга узатишни таъминлайди. Автобетонкориштиргич барабанини бушатиш учун барабанни тескари айлантирилади.
Сув узатиш системаси бак, насос, дозатор ва пасадкадан, шунигдек сув окимини барабан ичига йуналтирувчидан иборат. Сув кориштириш бараданига аралашма тайёрланаётган вактда етказиб берилади: бушатгандан сунг барабан ювилади. Тайёр коришма хажми 3-10м3 булган автобетонкориштиргичлар иктисод томондан манфаатли хисобланади. Барабан узатмаси двигателининг 1м3 тайёр коришмага булган куввати 6-7 кВт, барабаннинг айланиш такрорланиши 3-18 айл/мин. Автобетонкориштиргичларнинг барабанлари, мустахкам урнатилган кориштиргичларнинг барабанларига караганда диаметри кичик, буйи узун булади ва юклаш коэффициентининг катталиги билан таърифланади, 0,8-0,9 кабул килингна.
Do'stlaringiz bilan baham: |