Назорат саволлари:
1. Сув сепувчи - ювувчи машиналари турлари.
2. Йўлларни супириш-тозалаш машиналари турлари.
3. Супуриш-тозалаш машиналарининг русумлари.
4. Йўл қопламаларига белгилар қўйиш машиналари.
5. Йўл белгиларини ўрнатиш машина турлари
6. Бурғулаш-кўтариш машиналарининг русумлари.
7. Бурғалаш машиналари.
МАЪРУЗА № 16
Автомобиль йуллари ва аэродромларни кишги саклаш машиналари
Таянч сўзлар: қор, қортозаловчи ротор, шнек, чўткали қортозалагичлар, плугли қортозалагичлар.
Режа:
Қор тозалаш машиналарининг турлари.
Плугли қор тозалагичлар.
Шнек-роторли қор тозалагичлар.
Қор юклагичлар иш жараёни ва машиналари.
Корнинг физикавий-механик хусусиятлари. Корнинг физикавий-механикавий хусусиятлари хар-хил табиий-иклим ва технологик омилларга боглик булади ва кортозаловчи машиналар ишининг самарадорлигига жиддий таъсир курсатади. Корнинг энг мухим хусусияти: зичлиги, ейилишга каршилиги, табиий киялик бурчаклари, ички ва ташки ишкаланиши, каттиклиги, илашиш коэффициенти ва намлиги, гилдиракли ва гусеницали юргизувчининг силжишга каршилиги хисобланади.
Корнинг намлиги, унинг суюк кисмининг нисбий таркибини характерлайди ва богланишга таъсир этади, шунингдек ташки ва ички ишкаланиш бурчаги ва корнинг адгезион хусусиятларини, кор тозаловчи машина ишчи кисмининг юзасига ёпишиш кобилиятини характерлайди. Корнинг уртача нисбий намлиги 10-12% ни ташкил килади, 0 га якин хароратда йирик донали кор учун 20% га, янги ёгган кор учун 40-45% га етади.
Плугли кортозалагичлардан кор ёггандан сунг йулларни тозалаш учун фойдаланилади, улар кор уюмини эгалланган кенглик буйича суриб боради. Кор ёгаётган вактда йулларни коровуллик тозалаш учун плуг-чуткали кортозалагичлар кулланилади, улар олдинги отвалдан ташкари цилиндрик чуткалар билан жихозланган. Чуткаларни машинанинг харакат йуналишига караб 600 бурчакда урнатилган, у 1-2 см калинликдаги кор катламларини отвал билан утгандан сунг тозалайди, шунингдек тезкор плугли кортозалагичлар урнатилганки, улар корни 10-15 машиналар отиб ташлайди.
Сураб таъсир килувчи кортозалагичлар гусеницали ва гилдиракли тракторларга ва тягачларга, автомобилларга ва автогрейдкрларга урнатилади ва гилдиракли машиналар 0,3-0,4 машиналар калинликдаги корга ишлов беришда 2-3 м/с гача тезликда ва калинлиги 1-1,5 машиналар булган корни 1 м/с гача тезликда гусеницали машинада бажарилади.
1-расм. Фреза-шнекли кортозалагич
Плугли-чуткали кортозалагичлар асосан гилдиракли тракторларга, автогрейдерларга ва автомобилларга урнатилади ва улар 0,2-0,4 м калинликдаги янги ёккан корни 2,5-6,5 м/с тезликда тозалайдилар. Тезкор плугли кортозалагичлар автомобилларга урнатилади ва 0,2-0,4 м калинликдаги янги ёккан корни 7 м/с дан юкори тезликда тозалайдилар. Тезкор кортозалагичлар асосан шахардан ташкаридаги йулларнинг корини бир утишда йул обочинаси ташкарисига ва йул ёкасидаги кюветларга суриб чикариш учун кулланилади.
Плугли-чуткали ва тезкор кортозалагичлар ишчи кисм турларига караб бир отвалли, кузгалиб таъсир этувчи кортозалагичлар эса - бир отвалли ва шунингдек отвал олдида иккита симметрик бурчак остида урнатилган булади. Кортозалагич отваллари каттик махкамланган ёки режада урнатиш бурчагини узгартириш имкониятига эга булиши мумкин, буни маълум кадамда каттик фиксаторлар ёрдамида ёки погонасиз килиб бошкарув гидроцилиндрлари булади.
2-расм. Фреза-шнекли кор тозалагич агдаргичлик
Йулнинг корли бзаси буйлаб отвалнинг силик ишлаш холатида урнатиб, кортозалагич отвалининг стилжишига каршилиги (Н)
Wишк=G0 tq
бу ерда G0-отвал ьогирлиги, Н. Отвалнинг таянч гилдиракларидан фойдаланилганда ишкаланиш коэффициенти tq ни таянч гилдиракларининг сирпанишга каршилик коэффициенти билан алмаштирилади.
3-Расм. Қор тозалаш ва яхмалакга қарши қишги
хизмат кўрсатиш машинаси.
Қор тозалаш машиналари қор тозалагичлар ва қор юклагичларга бўлинади. Қор тозалагичлар ҳам ўз навбатида плугли, плуг-чўткали, ротор-фрезали ва шнек роторли қор тозалагичларга бўлинади.
Плугли қор тозалаш машиналари йўл, шаҳар худуди ва аэродромларни янги ёққан қордан тозалашга мўлжалланган.
Бунда машина ағдаргичи ҳаракат йўналишига перпендикуляр ёки маълум бир бурчакда ўрнатилган бўлади ва қор у ёрдамида бир томонга силжитилади ёки аэродинамик ва инерция кучлари ёрдамида баллистик улоқтириш орқали амалга оширилади.
Отвал машина ҳаракат йўналишига перпендикуляр ўрнатилганда қорларнинг тўпланиши амалга оширилади, ағдаргич машина ҳаракат йўналишига маълум бир бурчак остида қўйилганда эса бир четга силжитилиши амалга оширилади.
Чоррахалардаги, бекатлардаги, майдончалардаги қор тўшамасини бир-биридан ажратиб, йўл очишда ағдаргични перпендикуляр холатга қўйиб қор тозалаш амалга оширилади. Бунда иш тезда якунланади.
Қорни баллистик улоқтириш учун эса отвал маълум бир бурчакда ўрнатилиб, машина катта тезликда ҳаракатлантирилади. Натижада қорлар ағдаргич олдида тўпланмасдан бир четга отилади.
Шахар кўчалари ва автомобил йўлларини доимий тозалаб туришда автомобил шассиси ёки тракторга ўрнатиладиган ағдаргич-чўткали қор тозалаш машиналаридан фойдаланилади. Катта магистрал йўлларни тозалашда эса қорни улоқтирувчи тезкор плугли қор тозалагичлардан фойдаланилади.
Қор ёғиши жадал бўлмаса битта қор тозалагич ёрдамида йўлни унинг марказидан четки томонига нисбатан навбатма-навбат юргизиб тозалаш ишлари амалга оширилади.
Агарда қор ёғиши ва транспорт ҳаракати жадал бўлганда эса қор убмланиб кетишининг олдини олиш мақсадида қор тозалаш машиналарини кўпликда ишлатишни талаб этади. Бунда қор тозалаш машиналари чапдан ўнгга томон силжитиб, бир-бирининг изини ёпадиган қилиб жойлаштирилади (17-расм).
4-расм. Плугли қор тозалагичларнинг биргаликдаги ишлаш схемаси
Қор тозалаш машиналари биргаликда ишлатилганда иш тезлиги 20 км/соат бўлганда ҳавфсизлик нуқтаи-назаридан уларнинг орасидаги масофа 15-20 м олинади.Изларни ёпиш кўрсаткичи эса биринчи машинадан кейинги машинага ўтгани сари катталаштирилиб борилиб, 0,25-0,5 м оралиғида олинади.
Плугли қор тозалагичларнинг техник тавсифи қуйидаги жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |