Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


биринчидан, фуқаролик ҳуқуқи объектларининг муомалада бўлиши, чекланиши ёки муомаладан чиқарилишини давлат ва унинг органлари белгилайди; иккинчидан



Download 1,31 Mb.
bet34/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

биринчидан, фуқаролик ҳуқуқи объектларининг муомалада бўлиши, чекланиши ёки муомаладан чиқарилишини давлат ва унинг органлари белгилайди;
иккинчидан, объектларнинг муомалада бўлиши давлат томонидан муайян мақсадларда (умумхалк манфаатларини кўзлаб) чеклаб қўйилади ёки муомаладан чиқарилади. Масалан, ўқотар қуроллар, портловчи моддаларнинг эркин фуқаролик муомаласидан чиқарилиши аҳолининг ва фуқароларнинг хавфсизлигини ўйлаб амалга оширилган бўлса, ов милтиғининг ҳаракати чекланиши (тегишли рухсатнома асосида ҳаракатда бўлиши) бундай ашёга эгалик қилишдан олдин махсус хавфсизлик чораларини ўргатиш ва объектдан қандай фойдаланиш лозимлигини мулкдорга тушунтириш учун амалга оширилади;
учунчидан, давлат табиат томонидан бунёд этилган ёки инсон меҳнати билан яратилган ҳар қандай моддий неъматлар (ашёлар) нинг ягона ва якка мулкдори сифатида уларнинг жамиятдаги кишилар ўртасидаги тақсимоти ва ҳаракатланишини назорат қилади;
тўртинчидан, фуқаролик муомаласидан қатъий назар, объектнинг давлат мулки бўлиши ҳолати давлатнинг халқ ҳокимиятини амалга оширувчи субъектлилиги билан ҳарактерланади.
Ушбу қоидалар фақатгина Республика мулки объектларига тааллуқлидир. Умумий қоидага кўра, давлат мулки Республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкидан иборат бўлади. Лекин кўпчиликнинг тасаввурида давлат мулки деганда, одатда, Республика мулки тушунилади. Зеро, давлат мулки хусусий мулкка қараганда ижтимоий аҳамиятга эга эканлиги билан ажралиб туради ҳамда давлат мулки объектларининг доираси айнан ижтимоийлик асосида аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси ва ФКнинг 214-моддасига мувофиқ, ер, ер ости бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий бойликлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви республика органларининг мол-мулки, давлат аҳамиятига эга бўлган маданий ва тарихий бойликлар, республика бюджетининг маблағлари, олтин захираси, давлатнинг валюта фонди ва бошқа фондлари республика мулкидир, шунингдек, корхоналар ва бошка мулкий комплекслар, ўкув, илмий, илмий - тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари, интеллектуал фаолият натижалари, башарти булар бюджет ёки давлатнинг ўзга маблағлари ҳисобидан яратилган ёки сотиб олинган бўлса, бошқа мол-мулк республика мулки бўлиши мумкин.
Цивилист олим Ш.М.Асяьновнинг таъкидлашича, давлат мулки объектлари бўлиб мамлакат миллий бойлигининг асосини ташкил этувчи объектлар эътироф этилади. Дарҳақиқат, давлат мулки объектлари айнан уларнинг миллий бойлик эканлиги билан ифодаланади. Барча макон ва замонларда, ҳар қандай давлат мулкининг бирламчи ва асосий объекти шу давлатга тегишли ҳудудни ташкил этадиган ер майдони, табиий бойликлар, турли маъданлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш билан шуғулланадиган конлар, шу давлат ҳудудидан оқиб ўтувчи дарёлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бир сўз билан айтганда, табиий бойликлар ҳисобланган. Гарчи Октябр тўнтаришидан илгари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам ер, ер ости бойликларига нисбатан хусусий мулк мавжуд бўлган бўлсада, бундай ерлар ва ер ости бойликлари жудда кам миқдорда эди. Октябр тўнтаришидан кейин собиқ Иттифоқ Ҳукуматининг қарорлари билан бошқа мулклар қатори ер ва ер ости бойликлари нациоанализация қилиниши оқибатида табиий ресурсларга нисбатан ҳам давлат мулки жорий этилди ва ҳозирга қадар бу объектларга нисбатан давлат мулк ҳуқуқи сақланиб турибди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига биноан ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Амалдаги Ер кодексининг 16-моддасига мувофиқ эса, ер давлат мулки - умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади ҳамда олди-сотди қилинмайди, айирбошланмайди, ҳадя этилмайди, гаровга қўйилмайди, Ўзбекистон Рспубликасининг қонунларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Ер кодекси ерга нисбатан давлатнинг мутлоқ мулк ҳуқуқини ўрнатади ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларга эса ерга нисбатан ашёвий ҳуқуқларни белгилайди. Шу ўринда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ерга нисбатан Ер кодексида белгиланган бир баҳсли жиҳат ҳақида тўхталиб ўтиш зарур. Ер кодексининг 17-моддасида фуқаролар ва юридик шахсларнинг ер участкасига нисбатан мулкий ҳуқуқлари баён этилган бўлиб, “мулк ҳуқуқи” асосида ер участкасига эгалик қиладилар, – деб баён этилган.
Фуқаролик кодексида таъкидланишича Республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкидан (муниципал мулк) иборат бўлган давлат мулки оммавий мулкдир.
Ўзбекистон Республикасида оммавий (давлат) мулкининг қуйидаги турлари мавжуд:

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish