Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


Мулк ҳуқуқининг тамойилларига қуйидагилар киради



Download 1,31 Mb.
bet32/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

Мулк ҳуқуқининг тамойилларига қуйидагилар киради:
1.Ўзбекистон Республикасида мулк даҳлсиз, муклдорнинг мулкий ҳуқуқи қонун билан кафолатланади ва мулкдор бу ҳуқуқлардан фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина маҳрум этилиши мумкин;
2.Иқтисодиёт самарали амал қилишига ва халқ фаровонлигининг ўсишига ёрдам берадиган ҳар қандай шаклдаги мулкчилик бўлишига рухсат берилади.
3.Мулкчиликнинг ҳамма шакллари ҳимоя қилиниши қонун билан кафолатланади ва уларнинг тенг ривожланишига шароит яратиб берилади.
4.Мулкдор ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларни ўз хоҳишига кўра содир этишга ҳақли.
5.Мулкий ҳуқуқнинг амалга оширилиши атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва давлат ҳуқуқларини бузмаслиги ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларга путур етказмаслиги шарт.
6. Ҳар ким мулкдор бўлишга ҳақли.

ХV - БОБ. ХУСУСИЙ МУЛК ҲУҚУҚИ


1-§. Хусусий мулк тушунчаси ва унинг аҳамияти
Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ, Ўзбекистон кучли ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуришни, бозор муносабатлари орқали мустаҳкам моддий заминни шакллантиришни ва ҳақиқий мулкдорлар синфини вужудга келтиришни мақсад қилиб қўйди. Шубҳасиз, “бозор муносабатларига ўтишнинг асосий шарти кўп укладли иқтисодиётни ва рақобатлашиш муҳитини шакллантиришнинг ҳуқуқий ташкилий шарт-шароитларини вужудга келтиришдан иборат”39эди. Шу сабабли иқтисодий ислоҳотларни биринчи босқичининг ғоят муҳим вазифаси давлат мулки монополизмини тугатиш ва мулкни хусусийлаштириш ҳисобига кўп укладли иқтисодиётни реал шакллантиришдан иборат бўлди.
Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти муносабатларининг жорий этилиши туфайли фуқароларимизнинг онги тафаккури ва дунёқараши кескин ўзгарди. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек ”Кўпчиликка аёнки, 90 - йилларнинг бошларида аксарият одамлар бизда ҳам кимнингдир хусусий заводи ёки фермаси у ёқда турсин, кичкина дўкони бўлиши мумкинлигини ҳам тасаввур эта олмас, тасаввур этган тақдирда ҳам ўзига қабул қила олмас эди. Чунки ҳамма нарса давлат мулки бўлган эски тузумда хусусий мулкка эга бўлиш, тадбиркорлик ва кичик бизнес билан шуғулланиш бизга бегона бўлган тушунчалар сифатида баҳоланар эди. Бугунги кунда эса хусусий мулк тушунчасига нисбатан муносабат қандай ўзгариб, у ҳаётимиздан қанчалар чуқур жой олиб бораётганига барчамиз гувохмиз ва бу ҳолат ҳеч кимни ҳайрон қолдирмайди.”40
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида «Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат химоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагини мулкдан маҳрум этилиши мумкин» деб кўрсатилган.
Хусусий мулкнинг Асосий қонунда мустахкамланиши, унинг бозор иқтисодий муносабатларида ҳуқуқий тартибга солинишини белгилайди ҳамда уни бошқа мулк шакллари билан тенг шароитларда ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Хусусий мулк бозор муносабатларининг таркиб топиши ва ривожланишида, унинг учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратишда, бу муносабатларда қатнашувчи тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашда, уларнинг хатти-харакатларини тартибга солишда ҳамда қонуний манфаатларини мухофаза қилиш учун зарур бўлган ҳуқуқий кафолотлар ва чораларни белгилашда ўзига хос муҳим ахамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 207-моддасига асосан хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир. Яъни, у мерос тариқасида, ишлаб чиқаришда ўз меҳнати билан шахсан иштирок этиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, битимлар тузиш, ёлланма меҳнатдан фойдаланиш тартибида ҳамда қонунда таъқиқлаб қўйилмаган бошқа асосларда олган ҳуқуқидир.
Хусусий мулк ҳуқуқи билан боғлиқ муҳим қоида шуки, хусусий мулк бўлган мол-мулк миқдор ва қиймат жиҳатдан чекланмайди. Мулкчилик муносабатлари азалдан инсонлар ҳаёти билан боғлиқ бўлиб, у хозирги кунга қадар ҳар бир кишини қизиқтириб келган. Бу муносабатларда мулк тушунчаси, унинг шакллари ва турлари тўғрисида фикрлар ривожланиб борди. Хусусий мулк - бу хусусий шахсларга тегишли мулк бўлиб, мулкдор ўз мулкига хусусий тарзда эгалик қилади, ундан фойдаланади ва тасарруф этади.
Амалдаги қонунчиликка асосан, хусусий мулк хусусий шахсларга тегишли бўлган, ҳар-хил асосларда ўзлаштириладиган мол-мулклардир. Хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир.
Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди.
Хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.
Давлат хусусий мулкнинг бут сақланишини таъминлаш ва унинг кўпайтирилиши учун барча зарур шароитларни яратади.
Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина ўз мол-мулкидан маҳрум этилиши мумкин.
Баъзи бир цивилист олимларнинг фикрича хусусий мулк хуқуқи - бу даромад олиш мақсадида ўз мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш хуқуқидан иборатдир. Бошқа цивилист олимлар эса хусусий мулк - бу ишлаб чиқариш воситаларининг хусусий шахсларга тегишли бўлишидир деб кўрсатишади.
Хусусий мулк ҳуқуқи деб - хусусий шаҳснинг (мулк эгасининг) ишлаб чиқириш жараёнида бевосита ва ёлланма меҳнатни қўллашда иштирок этиши ҳамда бошқа асосларда вужудга келадиган мол-мулк муносабатларини тартибга соладиган ва мустаҳкамлайдиган ҳуқуқий нормалар йиғиндисига айтилади. Бу хусусий мулк ҳуқуқининг обьектив маъносини беради. Ушбу таъриф хусусий мулк билан боғлиқ бўлган ҳамма муносабатларни ўз ичига қамраб олиб, уларни ҳуқуқ нормаларида мужассамланганини белгилаб беради.
Хусусий мулк ҳуқуқи субъектлари турли-туман ва кенг доирада бўлса ҳам уларни бирлаштирувчи белги мулкнинг вужудга келиши, ундан фойдаланиш, бошқариш, тасарруф этиш, унинг натижаларидан баҳраманд бўлишда жисмоний шахс (хусусий шахс)нинг у ёки бу даражада иштирок этиши, иштирок этганида ҳам оммавий мулкдаги каби фуқаро (давлатга мансуб шахс) ёки махсус ваколатли мансабдор шахс сифатида эмас, балки мулкдор шахс сифатида иштирок этишидир. Бундай иштирок этиш бевосита (масалан, фуқароларга тегишли мол-мулк бўйича мулкдор ваколатларини амалга оширишда) ёки билвосита (масалан, юридик шахсни таъсис этувчиси ёки юридик шахс мол-мулкидан баҳраманд бўлувчи субъекти сифатидаги ҳуқуқларни амалга ошишида) намоён бўлади. Ҳар иккала кўринишда ҳам хусусий шахсга маълум мулкий ҳуқуқлар тегишли бўлади ва у бу ҳуқуқларни ўзига хос тарзда рўёбга чиқаради.
Республикамизда 2012-2014 йилларда хусусий мулк мавқеини ошириш ва уни ҳимоя қилиш, ишбилармонлик муҳити ва бизнес юритиш шароитларини янада яхшилашга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг ўн бешдан ортиқ қонуни, жумладан, "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида", "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида (янги таҳрирда)", "Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида", "Рақобат тўғрисида", "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида" ва бошқа қонунлар қабул қилинди.41



Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish