Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


Биринчидан, ширкатлар иштирокчиларни шартнома, келишувга асосланган бирлашмаси, уюшмаси ҳисобланади. Иккинчидан



Download 1,31 Mb.
bet20/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

Биринчидан, ширкатлар иштирокчиларни шартнома, келишувга асосланган бирлашмаси, уюшмаси ҳисобланади.
Иккинчидан, ширкатлар - бу иштирокчиларнинг турли мол-мулкларини (пул маблағлари, ашёлар, кўчар ва кўчмас мол-мулклар) бирлаштириш шаклидир.
Учинчидан, ширкат кишиларнинг ихтиёрий бирлашуви ҳисобланади. Ширкатда энг камида икки ва ундан ортиқ иштирокчи эркин равишда бирлашади. Иштирокчилар миқдори кўп бўлишига деярли барча мамлакатлар қонунчилиги йўл қўяди, бироқ, амалда ширкат иштирокчилари унчалик кўп бўлмайди. Иштирокчиларни ягона манфаат, ўзаро ҳамкорлик асосида фаолият юритиш қулай эканлигига ишонч, шунингдек, фойда (даромад) олишга интилиш бирлаштиради. Ширкатда муваффаққият қозонишнинг асосий гарови бир-бирига ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. Хўжалик юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари ичида ширкатга нисбатан иштирокчиларнинг ўзаро ишончи, коллективизм туйғуси, ўзаро ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам энг юқори даражада бўлиши шарт ва зарур ҳисобланади. Акс ҳолда, ширкат ташкил этишдан маъно йўқолади.
Тўртинчидан, ширкатнинг яна бир хусусияти унинг иштирокчиларининг моддий ресурсларни бирлаштириш билангина чекланмасдан ўз куч-ғайратларини, саъй-ҳаракатларини бирлаштиришда ҳам намоён бўлади. Бошқача айтганда, ширкат иштирокчилари ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштиришлари уларнинг ширкат фаолиятида шахсан иштирок этишларида кўринади. Ширкат иштирокчиларининг шахсан иштироки қуйидаги кўринишларда амалга оширилиши мумкин:
-товарлар ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатишда шахсан қатнашув;
-ширкатнинг ташкилий, бошқарув ва ижро фаолиятида иштирок этиш (масалан, раҳбарлик қилиш, иш қоғозларини юритиш, фаолиятни ташкил этишда бошқача қатнашиш);
-ширкат номидан бошқа субъектлар, идоралар, ташкилотлар билан бўлган муносабатларда вакиллик қилиш;
-ширкат фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишда интеллектуал меҳнати, салоҳияти билан иштирок этиши (бизнес - режалар ишлаб чиқиш, ноу-хаулар тайёрлаш, илмий-техник, технологик, илмий-ахборот ҳужжатлари ишлаб чиқиш ва ҳоказолар). Албатта, иштирокчиларнинг бундай иштироки ҳар хил бўлиши мумкин (кимдир катта ва доимий ҳажмларда, бошқа биров нисбатан кичикроқ ҳажмларда ва аҳён - аҳёнда). Бироқ ҳар бир иштирокчи ширкат фаолиятини амалга оширишда албатта шахсан иштирок этиши шарт, акс ҳолда, “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддаси 1-қисмидаги ширкат муассислари (иштирокчилари) ёки уларнинг айримларини ширкат фаолиятида шахсан иштироки тўғрисидаги талаб бузилган бўлиб ҳисобланади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish