Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


-§. Фуқароларнинг муомала лаёқати



Download 1,31 Mb.
bet12/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

2-§. Фуқароларнинг муомала лаёқати
Муомала лаёқати тушунчаси ҳуқуқ субъектлари тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ. Зеро муомала лаёқати ҳуқуқ субъектларининг субъект сифатида намоён бўлишида асосий роль ўйновчи вазифасини ўтайди. Ўз ўрнида фуқароларнинг муомала лаёқати уларнинг фуқаролик ҳуқуқи субъекти сифатида ҳаракат қилиб ўзлари учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни олишларида муҳим ўрин тутувчи элемент ҳисобланади
Муомала лаёқати фуқароларнинг ўз ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқларини олиш, амалга ошириш, ўзлари учун фуқаролик бурчларини вужудга келтириш ва уларни бажариш лаёқатидир (ФКнинг 22-моддаси).
Муомала лаёқати тушунчаси хусусида турли фикрлар мавжуд. Муомала лаёқатига эга бўлиш бу турли хил юридик ҳаракатларни шахсан амалга ошириш қобилиятига эга бўлиш: шартномалар тузиш, ишончномалар бериш, шунингдек, келтирилган мулкий зарарлар, шартнома ва бошқа мажбуриятлар юзасидан жавобгар бўлишдир3.
Муомала лаёқати шахснинг ўз хатти-ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқларини қўлга киритиши ва ўзи учун фуқаролик мажбуриятларини вужудга келтира олиши тушунилади4.
Муомала лаёқати бу – мустақил ва тўла равишда битимларни тузиш лаёқатидир5.
Муомала лаёқати юридик ҳаракатлар қилиш, яъни қонун бўйича маълум ҳуқуқий оқибатлар қилиш (масалан, шартномалар тузиш, етказилган зарарни тўлаш ва ҳоказолар) лаёқатидир6.
Айрим муаллифлар муомала лаёқати мазмунини ташкил қиладиган унсурларни таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага келадилар:
-ўз ҳаракатлари билан ҳуқуқларга эгалик қилиш ва мажбуриятларни вужудга келтириш (ҳуқуққа эгалик қилиш) лаёқати;
-ўз хатти-ҳаракатлари билан ўзида мавжуд бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш ва мажбуриятларни ижро қилиш лаёқати(амалга ошириш ҳуқуқига лаёқатлилик);
-ҳаракати билан ўзига тегишли бўлган ҳуқуқларни тасарруф қилиш лаёқати;
-фуқаролик ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилган тақдирда жавобгар бўлиш лаёқати.7
Муомала лаёқати бу – энг аввало, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш лаёқатидир. Лекин бу билан муомала лаёқатининг мазмуни чекланмайди. Муомала лаёқатининг мазмуни шунингдек, ўз ичига шахснинг ўз хатти-ҳаракатлари билан ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтириш лаёқатини ўз ичига олади. Бундан ташқари муомала лаёқатининг мазмунида шахснинг рухсат этилмаган ҳаракатларни амалга оширишлари натижасида жавобгар бўлиш лаёқатлари ҳам мавжуд. Шундай қилиб, муомала лаёқати бу – фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларга мустақил равишда эгалик қилиш, амалга ошириш ва жавобгар бўлиш лаёқатидир.8
Демак юқоридагилардан келиб чиқадиган бўлсак, муомала лаёқати бу шахснинг ўз ақлий англаш имкониятидан келиб чиқиб, актив ёки пассив ҳаракатлари орқали ҳуқуқ ва мажбуриятларни қўлга киритиши тушунилади.
Муомала лаёқатини юридик ҳаракатлар қилиш, яъни қонун бўйича маълум ҳуқуқий оқибатлар қилиш лаёқати деб ҳам таърифлаш мумкин (масалан, шартномалар тузиш, етказилган зарарни тўлаш ва ҳоказолар).
Муомала лаёқатининг ҳуқуқ лаёқатидан фарқи шуки, барча фуқаролар ҳам муомала лаёқатига эга бўлавермайдилар. Муомала лаёқатига эга бўлишнинг шарти шундан иборатки, муомала лаёқатига эга бўлган фуқаролар ақли расолик билан ўз ҳаракатларининг оқибатларини тушуниб ҳаракат қиладилар. Маълумки, янги туғилган бола тўлиқ ҳуқуқ лаёқатига эга бўлса ҳам, ўз ҳаракатлари билан биронта ҳуқуқ ва мажбурият олмайди. Онгли ҳаракатлар қилиш лаёқати фақат маълум ёшга етгандан кейингина бошланади. Бинобарин, фуқаролик муомала лаёқатининг фуқаро тўла ҳажмда вояга етиш билан вужудга келишини кўрсатади. Вояга етиш 18 ёшга тўлиш билан бошланади. Бу ёшга етиш билан киши фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда, жумладан, мулкий муносабатларда тўла қатнашувчигина бўлиб қолмай, сиёсий ҳуқуқлар билан бирга бошқа фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ҳам олади.
Қонун вояга етиш ёшини белгилаш билан бир қаторда, вояга етгунга қадар қонуний асосда никоҳдан ўтган фуқаро никоҳдан ўтган вақтдан эътиборан тўла ҳажмда муомала лаёқатига эга бўлиши белгилайди (ФКнинг 22-моддаси).
Вояга етган фуқаролар тенг даражада муомалага лаёқатли ҳисобланадилар. Фуқароларнинг муомала лаёқати фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина чекланиши мумкин. Фуқаронинг муомала лаёқатини чеклашга қаратилган битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас (ФКнинг 23-моддаси).
Тўла муомала лаёқати юқорида кўрсатилганидек, ўн саккиз ёшга етган фуқароларга берилгани сабабли бу ёшга тўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини белгилашда улар иккига бўлиниб, яъни ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган ва ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар муомала лаёқати ўзига хослиги билан ажралиб туради.
Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) тўла равишда муомалага лаёқатсиз ҳисобланадилар.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish