Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


V-Боб. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ СУБЪЕКТИ СИФАТИДА ФУҚАРОЛАР



Download 1,31 Mb.
bet11/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

V-Боб. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ СУБЪЕКТИ СИФАТИДА ФУҚАРОЛАР


1-§. Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати
Ҳуқуқ субъектларини ҳарактерлайдиган асосий ҳуқуқий хусусиятлар ҳуқуқ ва муомала лаёқатларидан иборат. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларига эга бўлиш лаёқати (ҳуқуқ лаёқати) тенг равишда эътироф этилади (ФКнинг 17-моддаси). Ҳар бир шахс фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларига эга бўлиш лаёқатига молик бўлмай туриб, фуқаролик ҳуқуқининг субъекти бўла олмайди. Бу қоида одатда юридик шахсларга тааллуқли бўлса-да, жисмоний шахслар учун аҳамиятли ҳисобланади.
Давлат ҳаётнинг моддий шароитларига қараб фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати, яъни муайян ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлиш лаёқатини белгилайди. Ҳуқуқ лаёқатининг ҳарактери ва мазмуни жамиятдаги ишлаб чиқариш муносабатларидан келиб чиқади.
Фуқаролик ҳуқуқ лаёқати фуқароларга ўзларининг моддий ва маданий эҳтиёжларини қондириш мақсадида хилма-хил ҳуқуқий муносабатларга киришишнинг юридик имкониятини беради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида айтилганидек, Ўзбекистон Республикасидаги барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенгдирлар. Ушбу қоидага асосланган ҳолда фуқаролик ҳуқуқида фуқаролар ҳуқуқ лаёқатида тенг ҳисобланадилар. Яъни, барча фуқароларга бир хилдаги ҳуқуқ ва бурчлар белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқ лаёқатининг мазмуни Конституциянинг “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” номли иккинчи бўлимидаги қатор моддаларда кенг таърифланган ва мустаҳкамланган. Уларда фуқароларнинг мол-мулкка эга бўлиши, мерос олиши, мерос қолдириши, касб ва турар-жой танлаш, фан, адабиёт, санъат асарлари яратиш, тадбиркорлик фаолияти билан ва умуман қонунда таъқиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш, шунингдек, бошқа кенг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлишлари мумкинлиги айтилган ва асосий қонун даражасида мустаҳкамланган.
Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг фуқаролик ҳуқуқ лаёқати мазмуни ФКнинг 18-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган. Унга асосан фуқаролар:
-мулк ҳуқуқи асосида мол-мулкка эга бўлишлари;
-мулкни мерос қилиб олишлари ва васият қилиб қолдиришлари;
-банкда жамғармаларга эга бўлишлари;
-тадбиркорлик, деҳқон (фермер) хўжалиги билан ҳамда қонунда таъқиқлаб қўйилмаган бошқа фаолият билан шуғулланишлари;
-ёлланма меҳнатдан фойдаланишлари, ўзлари мустақил равишда ёки бошқа фуқаролар ва юридик шахслар билан биргаликда юридик шахслар ташкил этишлари;
-қонунга зид бўлмаган ҳар қандай битимлар тузишлари ва мажбуриятларда қатнашишлари;
-бошқа шахслар томонидан етказилган зарарнинг тўланишини талаб қилишлари;
-маҳсулот турини ва яшаш жойини танлашлари;
-фан, адабиёт ва санъат асарларининг, ихтироларнинг, қонун билан қўриқланадиган бошқа интеллектуал фаолият натижаларининг муаллифи ҳуқуқига эга бўлишлари;
-бошқа мулкий ва шахсий ҳуқуқларга эга бўлишлари мумкин.
Қонунда белгиланган ҳоллар ва тартибдан ташқари, ҳеч кимнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати чекланиши мумкин эмас. Фуқаронинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатидан тўла ёки қисман воз кечиши ҳақидаги, шунингдек, ўз ҳуқуқ ва муомала лаёқатини чеклашга қаратилган битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (қонун йўл қўйган ҳоллардан ташқари) (ФКнинг 23-моддаси). Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 43-моддаси айрим фуқаролик ҳуқуқларидан, жумладан: хизмат бўйича чеклаш, мол-мулкни мусодара қилиш, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилишни кўзда тутади. Жиноят қонунида ҳуқуқдан маҳрум қилиш вақтинча чора сифатида кўзда тутилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 45-моддасида кўрсатилганидек, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш бир йилдан беш йилгача муддатга тайинланиши мумкин. Бу муддат ўтгач фуқаро яна ўзи маҳрум қилинган ўша ҳуқуқни қонуний асосларда қўлга киритиши мумкин бўлади.
Ҳуқуқ лаёқати киши туғилганидан то ўлимигача ундан ажралмайди, у билан бирга бўлади. Янги туғилган чақалоқ ҳам ҳар хил ҳуқуқларга, жумладан, яшаш ҳуқуқи, овқатланиш ҳуқуқи, эркин бўлиш ҳуқуқи каби қатор табиий ҳуқуқларга, шу жумладан, ота-оналардан тарбия олиш ва бошқа ҳуқуқларга эга бўлади. Ақли заиф ва руҳи хасталар ҳам ҳуқуқ субъекти бўлиб ҳисобланади. Улар, хусусан, даволаниш, пенсия олиш ва бошқа ҳуқуқларга эга. Уларнинг мулкий ҳуқуқлари тўлиқ ҳажмда сақланади.
Киши туғилиши билан унинг ҳаёти бошланганидек, туғилиши билан ҳуқуқ субъекти сифатида яшаши ҳам бошланади. Кишининг туғилиш факти муҳим юридик аҳамиятга эга бўлганлиги туфайли боланинг туғилиши фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимида (ФҲДЁ) давлат рўйхатдан ўтказилади. Рўйхатдан ўтказилмаслик туғилган боланинг ҳуқуқига таъсир этмайди, фақат унинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш учун зарур ҳаракатларни амалга оширишда қийинчилик туғдиради.
Кишининг ҳуқуқ лаёқати субъекти бўлиб яшаши фақат унинг туғилиши билан бошланса ҳам, қонун баъзи ҳолларда ҳамманинг, яъни ҳали туғилмаган боланинг – келгусидаги ҳуқуқ субъектининг манфаатларини ҳам эътиборга олади ва қўриқлайди. Масалан, қонунга асосан мерос қолдирувчи вафот этган, яъни қонун белгиланган тартибда мерос очилганидан сўнг туғилган болалари ҳам ворис бўла оладилар (ФКнинг 1118-моддаси).
Ҳуқуқ лаёқати киши, яъни ҳуқуқ субъекти вафот этиши билан тамом бўлади.



Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish