Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


VI-Боб. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ СУБЪЕКТИ СИФАТИДА ЮРИДИК ШАХСЛАР



Download 1,31 Mb.
bet14/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

VI-Боб. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ СУБЪЕКТИ СИФАТИДА ЮРИДИК ШАХСЛАР


1-§. Юридик шахс тушунчаси
Тариҳий манбаларнинг гувоҳлик беришича азалдан мулкий муносабатларда жисмоний шахслар билан бир қаторда маълум даражадаги мулк маблағига эга бўлган айрим бирлашмалар ҳам иштирок этганлар. Бундан ХХV аср олдин Рим давлатида хусусий корпорациялар мавжуд бўлиб, улар диний мақсаддаги уюшмалар (sodalitates, сollegia sodalicia), моҳир дурадгорлар уюшмаси (fabrorum, pistorum)дан иборат эди.
Рим юристларидан Гайнинг гувоҳлик беришича, XII-жадвал қонунлари диний мақсаддаги уюшмаларга ўзлари учун қонунга хилоф бўлмаган ҳолда низом яратишлари учун ҳуқуқ берганлар. Рим республика даврида кўплаб корпорациялар, жумладан: (collegia apparitorum), яъни, магистрлар хизматчилари корпорацияси, турли ўзаро ёрдам кўрсатувчи бирлашмалар, шунингдек, (coollegia funeratucia) дафн этиш маросимини ўтказиш билан шуғулланувчи корпорациялар ҳамда (collegia publicanorum) Римнинг сиёсий ва хўжалик ҳаётида муҳим ўрин тутган, давлат билан шартнома тузиб, давлат ҳисобидан сармоя ундириб, давлат именияларида давлат учун йирик қурилиш ишларини олиб борувчи тадбиркорлар бирлашмаси ва бошқалар мавжуд эди. Уларнинг кўпчилиги принципиат даврида юридик шахс сифатида эътироф этилди.
Фуқаролик ҳуқуқининг мустақил субъектлари сифатида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда қатнашиш ва шу муносабат билан муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши лаёқати нафақат фуқароларга, балки юридик шахсларга ҳам берилади.
Ўзбекистон Республикасида юридик шахслар фаолиятини тартибга солувчи қонунларнинг бутун бир туркуми вужудга келтирилган. Жумладан: “Маъсулияти чекланган ва қўшимча маъсулиятли жамиятлар тўғрисида”ги, “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги, Хусусий корхоналар тўғрисида”ги, Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар. Уларнинг ҳар бирида турли хўжалик юритиш шаклига эга бўлган у ёки бу юридик шахсларга ўзига хос таърифлар, тушунчалар берилган.
Амалдаги фуқаролик кодекси эса уларнинг барчасини умумлаштириб қуйидагича таъриф беради: “Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳам ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади” (ФКнинг 39-моддаси).
Юқорида берилган таърифга кўра, ҳар қандай ташкилот эмас, балки муайян талабларга жавоб берадиган ташкилотларгина юридик шахс бўла олади.
Юридик шахслар:

  • ташкилий бирлик;

  • мулкий мустақиллик;

  • мустақил мулкий жавобгарлик;

  • фуқаролик муомаласида ўз номидан ҳаракат қилиш белгиларига эга бўлиши керак.


Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish