Асосий улчанадиган катталиклар. Техникага оид фанларда, айникса автомобил транспортини эксплуатация қилиш сохасида олиб бориладиган илмий-тадкикот ишлари узларининг турли-туманликлари билан фарк килади. Шунинг учун улардаги улчанадиган катталиклар хам жуда хилма-хил. Масалан, машина ва автомобилларни ишончлигини тадкикот қилишда деталларнинг ейилишини улчашга тугри келади, техник диагностика буйича иш олиб боришда алохида узелларнинг харакатланиш кнематикасини улчаш мумкин: силжиш, босим ва х.к. Машина ва автомобилларга техник хизмат курсатиш сохасидаги илмий-тадкикотлар хаммадан кура вакт (хронометраж), эксплуатацион материаллар сарфи (сув, ёкилги, мой) ва бошқа бир қатор улчамлар билан боглик.
Улчаш аппаратларининг умумий характеристикаси. Эксперимент берилаётган саволларга жавоб бериш учун яратилган мураккаб система куринишида тасаввур этилиши мумкин. Бу система уз ичига нафакат моддий жихозларни (тадкикот обҳекти, курилма ёки стенд ва улчаш асбоблари), балки моддий бўлмаган элементларни хам олади (11.1-расм). Бундай элементларга тайёргарлик операциялари комплекси, эксперимент режаси, эксперимент маълумотлари ва улар устида ишлаш ва тахлил қилиш кабилар киради.
Агар эксперимент ишлаб чиқариш шароитларида утказилса ёки у факат пассив кўзатиш бўладиган бўлса, моддий жихоз факат тадкикот обҳектидан (автомобилғ, технологик жихозлар ва х.к.) ва улчови аппаратлардан иборат бўлади.
11.1-расм. Экспериментал тадкикот - мураккаб система
Улчов курилмалари. Юқорида куриб утилган датчиклар томонидан ишлаб чикилган электрик сигналлар улчовчи курилмага узатилади. Бу курилма урганилаётган катталикни улчаш натижаларини ракамлар билан бахолашга мулжалланган.
Улчаш курилмалари улчанаётган катталикнинг характери ва унинг вакт ичида ўзгариш тезлигига караб танланади. Бу тезлик улчов курилмасининг харакат тезлигига қуйиладиган талабни аниклаб беради.
Улчанаётган катталикнинг хисоботини кабўл қилиш усулига кура улчов курилмалари икки гурухга бўлинади:
1). Визуал курсаткичлар, яҳни стрелкали (шкалали), оптикали (экран, табло) ёки ракамли санок курилмаларига эга приборлар. Визуал курсаткичлар лаборатория шароитларидаги статик ёки секин узгарувчи улчанувчи катталиклар ёки доимий режимдаги вокеликларни кўзатиш учун кулланилади. Масалан, тирсакли валнинг доимий айланишларида двигателғ характеристикасини аниклашда.
2). Регистраторлар ёки кайд килувчи аппаратлар вактда тез узгарувчи катталикларни фиксациялаш, кайд қилиш учун хизмат килади. Масалан, фото, кинотасмалар, фотокогозлар ва х.к. да узлуксиз жараённинг барча кийматлари ёзиб олинади.
Визуал курсаткичларга стрелкали магнито-электрик улчов механизмлари (амперметрлар, волғтметрлар ва б.), шунингдек, хозирда кенг таркалган ракамли курсаткичлар хам киради. Уларнинг афзалликлари юқори аникликда улчаш ва улчаш натижаларини ракамли хисоблаш машиналарига узатиш мумкинлигидир.
Визуал кўзатишларни электрон осциллограф экранида фиксациялаш экрандан ёки алохида кадрларда, ёки махсус приставка - кинокамера билан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |