11.1-жадвал
Экспериментнинг тузувчи элементлари.
Боскич
|
Эксперимент боскичларининг тузувчи қисмлари
|
Изох
|
I. Топширик
Куйиш
|
1. Эксперимент максадини ишлаб чикиш.
|
Куйилган гипотезага мувофик
|
|
2. Керакли боглик узгарувчини ёки бир неча узгарувчиларни аниклаш (функция F)
|
Максад функцияси. Оптимизация пара-метри
|
|
3. Экспериментда вариантланувчи мустакил узгарувчиларни (омилларни) танлаш
|
У=F(х1,х2 ... хn)
|
|
4. Мустакил узгарувчилар учун фикса-цияланадиган сатхларни (кийматларни) аник-лаш - омиллар даражаси
|
Вариантлаш диапо-зони ёки интервали
|
|
5. Омиллар даражалари бирикмаларини тан-лаш
|
“Бирикмайдиган” да-ражалар чикариб юборилади
|
II. Режа-лаштириш
|
1. Тажриба ва кўзатишларнинг зарур сонини аниклаш
|
|
|
2. Эксперимент режасининг турини танлаш
|
Рандомли усул ва уни чегаралаш
|
|
3. Эксперимент режасини ишлаб чикиш (мате-матик модел ва режалаштириш матрицаси)
|
|
|
4. Экспериментнинг календарли ва вактинча режаси
|
Эксперимент утка-зиш давомийлиги
|
III. Натижа-лар тахлили
|
1. Ишлов берилмаган тажриба маълумотлари-ни системалаш
|
Жадвал шаклига келтириш
|
|
2. Тажриба маълумотларини ишлаб чикиш (статистик, аналитик, график)
|
|
|
3. Гипотезани текшириш учун статистик хисоб-лаш
|
Фишер критериялари
|
|
4. Эксперимент натижаларини интерпретация-лаш
|
|
|
5. Карор кабўл қилиш (хулоса ва тавсиялар)
|
|
Экспериментга топширик куйиш - бу оддий куринадиган лекин хар доим хам бажарилмайдиган ишлар йигиндиси.
Аник яккол топширик куйиш - бу тадкикот килинаётган обҳект ёки вокеликнинг мантикий моделини куриш бўлиб, у уз ичига энг аввало аввалдан ишлаб чикилган ишчи гипотеза асосида экспериментнинг аник максадини олади. Топширикни яхши, яккол куйиш, шакллаш уни ечиш йулида куйилган биринчи кадамдир. Шу билан бирга бу тадкикотчининг тажрибаси, олган билимлари, интуицияси кулланадиган санҳатдир.
Экспериментнинг максади. Эксперимент идентификациялаш ёки оптимизациялаш максадида утказилиши мумкин.
Идентификация (лотинча) - “тугридан-тугри”, маҳноси маълумотларнинг мос келиши хакидаги гипотезани текшириш ёки бир хиллаштириш. Бошқача килиб айтганда эксперимент назарий тадкикот ва эксперимент давомида олинган функционал ва статистик богликликларни текшириш ва тасдиклаш максадида утказилади. Техникадаги купчилик мухандислик экспериментлар шу гурухга киради.
Оптимизация (лотинча) - “энг яхши ечимни излаш”, яҳни эксперимент йули билан тадкикот килинаётган параметр ёки функциянинг энг четки (максимум ёки минимум) кийматини топиш. Оптимизация масалаларини ечишда эксперимент хеч кандай олдиндан ишлаб чикилган назарий асосларсиз утказилади. Шунинг учун унинг натижалари аналитик текширишларни талаб килмайди.
Экспериментнинг максади иложи борича конкрет шакллантирилиши лозим; умумий гаплар билан - масалан, “Эксперимент назарий тадкикот ишларининг натижаларини тасдиклаш учун утказилмокда” маҳноси билан - чегараланиб колиш ярамайди. Эксперимент максадини таърифлашда лунда, тушунарли иборалардан фойдаланиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |