Дисперсион тахлил элементлари. Дисперсион тахлилнинг вазифаси бир ва бир неча омилларнинг максад функциясига таҳсирини бахолашдан иборат. Усулнинг мохияти шундаки, у вариация курсаткичларини таккослайди, яҳни хар бир омил буйича гурухланган улчашлар натижаларининг диперсияларини натижаларнинг тўла йигиндиси билан таккослайди.
Эксперимент режаси рандомли бўлганлиги туфайли улчашлар ёки кўзатишларнинг натижалари узларида барча бошқарувчи омилларнинг таҳсирини мужассамлаштирган. Натижалар йигиндисининг вариация даражаси хам омиллар таҳсирига боглик бўлади.
Тасодифий баланс усуллари асослари.Тасодифий баланс усули шундан иборатки, эксперимент натижалари хар бир факторнинг даражаси буйича суммаланади. Бу суммалардан хар бирига тасодий равишда колган омилларга боглик натижалар хам кириб колади.
Агар бу уртачалаштирилса, хар бир суммадан натижаларнинг уртача киймати топилади. У холда колган барча омилларнинг бу уртача кийматга таҳсири мувозанатлашади. Демак, экспериментнинг уртачалаштирилган натижалари колган барча натижаларнинг уртача кийматида факат шу омилга боглик бўлади.
Шундай килиб, тасодифий баланс усули омилларнинг хар биридан уртачалаштирилган натижаларнинг баҳзи якка богликликларини олишга имкон беради. Бу омиллар жадвал ёки график шаклда ифодаланиши мумкин. Юқоридаги богликларнинг жадвали ёки эгри чизиги буйича керакли эмпирик ифодани топиш мумкин.
Илмий-тадкикот ишларининг натижаларини жорий қилиш юзасидан баҳзи саволлар.Илмий-техника прогресси темплари тезлаштириш илмий-тадкикот ишларининг тугатилиши ва унинг натижаларини амалга куллашнинг бошланиши уртасидаги муддатларини максимал кискартиришни талаб килади.
Хозирги пайтда халк хужалигининг куп сохаларида илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари мувофакият билан ишламокда. Фан билан ишлаб чиқаришнинг бу каби алокалари порлок келажак гаровидир. Улар илмий-тадкикот институти профили тугри келадиган бирлашмага хужалик бирлиги сифатида кабўл килинади ва бирлашманинг бош рахбарига буйсинади. Бошлик уз навбатида илмий ишлар буйича муовинига эга.
Шундай килиб илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида илмий-тадкикот ишлар ва карашли корхоналарнинг ишлаб чиқариш режалари узаро тўла кординаталаштирилган ва ишлаб чиқариш эхтиёжлари ва фаннинг тараққиётила узилишлар бўлмайдиган килиб богланган. Илмий-тадкикот бирлашмаларда тадкикотлар натижаларини жорий қилиш масаласида савол йук. Чунки ишлаб чиқариш режаларига узининг илмий тадкикот институти ишларини реализация қилиш саволлари кушилган.
Илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси фан ва ишлаб чиқариш уртасида алока урнатишнинг прогрессив шаклларидан бири, бирок ягона йули ёки шакли эмаслигини фарклаб олиш зарур. Тадкикот муассасаларининг олимлари билан завод хизматчилари (мухандислар, техниклар ва ишчилар) дан тузилган ижобий комплекс гурухлар тузиш хам максадга мувофик бўлади. Улар уртасида тузилган ижобий хамкорлик шартномаси бундай илмий тадкикот ишлари натижаларини реализация қилиш тугрисидаги пунктни хам, уз ичига олади.
Тажрибанинг курсатишича илмий тадкикот натижаларини ишлаб чиқаришга жорий қилишда муаммолар тугилиб колмаслиги ва жорий қилиш тезрок амалга ошиши учун корхонада шу натижага кизикиш бўлиши ва ундан конкрет натижалар курилаётган бўлиши керак. Шунинг учун қуйидагилар максадга мувофик:
- жорий қилишнинг, техник иктисодий самара хисобини ишлаб чиқаришнинг иктисод буйича хизматчилари билан биргаликда бажариш ва бу хисобнинг конкретлиги, мазкур корхона спецификациясига мос тушишини таъминлаш; бундан ташкари бу хисобда бир қатор курсаткичларнинг ўзгариш характери ва даражаси яккол курсатилиши лозим (масалан, фонт билан таҳминланиши, унумдорлиги, рентабеллиги);
- тавсия ва таклифлар билан нафакат корхона рахбариятини, балки корхонанинг техник хизматчиларини ва хатто жорий қилиш кўзда тутилаётган цех ёки участка ишчиларини хам чукур таништириб чикиш лозим. Таништиришни факатгина когоз оркали бажармай, иложи бўлса тажриба нусхасида амалга ошириш керак;
- жорий қилишда муаллифлик назоратини ташкил қилиш, ишларни режа ва графикларининг бажарилишини кўзатиб бориш, зарур маслахатлар ва тушунчалар бериш, корхонага максимал ёрдам бериш;
- жорий қилишнинг бориши давомида жорий қилиш хужжатларига барча зарур тузатишлар ва ўзгартиришларни киритиб бориш (чизмалар, схемалар ва бошқа хужжатлар), танкидларга кулок солиш, ишлаб чикарувчининг барча талаб ва истакларини тугри бахолаш;
- жорий қилишнинг нафакат юргизиш-наладка даврида, балки илмий-тадкикот натижалари буйича корхонада амалга оширилган техник янгиликларнинг тажриба эксплуатацияси даврида хам катнашиш лозим.
Илмий-тадкикотдан техник ихтирога ва ундан илмий-техника ютукларини ишлаб чиқаришда куллашга томон тусиксиз харакатланиши - бу илмий ходимнинг шахсий иши эмас балки, умумдавлат ишидир.