Экспериментнинг рондомлашган режаси. Бу режада омилларнинг даражалари катҳий кетма-кетликдаги тартибда эмас, балки тасодифий тартибдаги кетма-кетликда курилади. Масалан, эксперимент жараёнида автомобил тезлиги 3 м/с интервал билан алмашиб боради, яҳни улчашлар 5, 8, 11, 14, 17, 20 ва 23 м/с тезликларда амалга оширилади. Тасодифий тартибда эса қуйидагича бўлади: 8, 17, 5, 23, 11, 20, 14, 20 ва 14 м/с.
Замонавий режалаштиришда рандомизация принципи режа тузишнинг асосий усулларидан бири хисобланади. “Рандом” сузи лотинча суз бўлиб “Тасодиф” маҳносини англатади: тасодиф, тасодифий тартибда жойлашган.
Улчов асбоблари. Рус химиги Д.И.Менделеев айтганидек, фан улчашдан бошланади. Хакикатдан хам техникада олиб борилаётган илмий-тадкикотларни у ёки бу катталикнинг улчамисиз тасаввур килиб бўлмайди. Тадкикотчига узунликни, огирликни, микдорни, электрик кучланишни, сигимни ва унлаб ёки юзлаб физикавий табиатга эга бўлган катталикларни улчашга тугри келади.
Улчаш - бу аникланиши керак бўлган катталикни махсус физикавий эксперимент йули билан унинг баҳзи бирлик деб кабўл килинган киймати билан таккослаш жараёнидир.
Агар улчанадиган катталик А, улчов бирлиги эса а бўлса, улчашнинг натижа раками n тенг.
Узгарувчан деб хам аталувчи улчанаётган катталик мустакил, боглик ва ташки бўлиши мумкин.
Узгарувчан мустакил факат тадкикотчининг хохши билан узгаради (масалан, двигателни синашда карбюратор дроссели заслонкасининг очилиш бурчаги).
Боглик узгарувчан - бу мустакил узгарувчанларнинг ўзгаришида узгарадиган физик катталик (масалан, дроссел заслонкасининг очилиш бурчаги узгарганда автомобилғ тезлигининг ўзгариши).
Ташки узгарувчан - бу эксперимент натижаларига таҳсир курсатувчи, лекин тадкикотчи томонидан назорат килинмайдиган физик катталик (масалан, автомобилғ тезлигини аниклашда карама-карши шамол тезлиги).
Машина (автомобиллар) ва механизмларни тадкикот қилишда мустакил боглик ва ташки узгарувчанлар улчаш асбоблари (линейка, шуп, штангенциркул ва х.к.) прибор ва улчаш аппаратураси ёрдамида улчанади. Бу улчаш воситалари кучма хамда стационар бўлиши мумкин. Кучма воситаларга индиқатор лар деселерометрлар, хронометрлар, волғт-амперметрлар, стробоскоп, осциллографлар ва бошқалар киради. Стационар воситаларга эса барча турдаги стендлар ва бошқа лаборатория жихозлари киради.
Прибор ва улчаш аппаратлари узларининг физикавий асосларига кура қуйидагича классификацияланади:
- механикага оид: пружинали динамометрлар, механик деселерометрлар (тезланиш улчагичлари), штангенинструментлар ва бошқалар;
- оптикага оид: улчовчи микроскоплар, динамометрлар, интерферометрлар, слектрометрлар ва бошқалар;
- пневматиклар: пневмомикрометрлар ва х.к.;
- гидравликага оид: мой мессдозалар, манометрик трубкалар;
- акустикага оид: шумомерлар, звукоанализаторлар;
- электрга оид: (замонавий улчов приборларининг купчилиги).
- улчашда баҳзи физикавий эффектлардан фойдаланиладиган махсус воситалар: радио-изотоп усуллар, лак ва пленкалар усули, фотоэластиклик ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |