Таянч иборалар:
Антропометрик, инсон гавда тузилиши, анатомик хусусият, инсонни биологик табиати ва ўлчамлари, гигиеник, шовқин ва титраш, табиий ва сунҳий ёритиш, физиологик, меҳнат темпи ва ритми, мускул кучларини сарфлаш, инсон кўриш ва эшитиш органи, нурланишлар, ҳаво тозалиги ва ҳидлар, психологик, ранг гармонияси, функционал мусиқа .
Антропометрик талаблар. Антропометрия – инсон гавдасини ўлчаш системасидир. Антропометрик маълумотлар кўпчилик мутахассислар учун жуда зарур. Аммо энг аввало бундай маълумотлар саноат жиҳозлари яратиш, транспорт воситалари яратиш, мебелғ, хона габаритларини аниқлаш, ишчи жойларни компановкалаш, бошқариш ва назорат қилиш органиларини конструкциялаш ва жойлаштириш устида иш олиб бораётган муҳандис, архитектор ва бадиий конструкторлар учун зарурдир.
Инсоннинг антропологик маълумотлари атропологиянинг анатомия ва физиология бўлимига асосланади. Бу бўлимлар инсоннинг биологик табиатини ва унинг ўлчамларини ўрганади. 13.1-расмда эркак танасининг асосий антропометрик ўлчамлари келтирилган. Турли давлат ва континентлар одамларининг антропометрик маълумотлари турлича бўлади. Масалан, эркак кишининг ўртача бўйи Японияда 164 см, Англия ва Германияда 173 см, Чехияда 175 см, АҚШда 176 см. ни ташкил этади.
13.1-расм. Эркак танасининг асосий атропометрик ўлчамлари.
Машиналар яратиш жараёнида антропометрик талабларни яҳни одам танасининг турли холатлари (13.2-расм) бўйича ўлчамлари чегараларини, оёқ ва қўл панжалари ўлчамлари ва уларнинг бурилиш бурчаклари (13.3-расм) ва бошқаларни ҳисобга олиш зарур.
13.2-расм. Эркак танасининг турли холатлари буйича улчамларнинг чегараланиши
Демак, экспорт учун саноат буюмлари ишлаб чиқаришда экспорт қилинаётган мамлакат аҳолисининг антропометрик маълумотларини ҳисобга олиш керак бўлади.
Одам тик холда, ўтирган холда ёки ётган холда ишлайди (13.2-расмга қаранг). Жиҳоз ёки инвентарнинг қай холатда ишлаш учун яратилаётганлигига қараб конструктор лойиҳаланаётган обҳект ўлчамларини танлайди. Баҳзан учратиш мумкинки, операторлар стол ва стулларнинг бир-бирига мос эмаслигидан стулга ёстиқча ёки китобларни қўйиб ўтирадилар ёки бўлмаса оёғи остига бирон мослама қўядилар.
13.3-расм. Оёқ, қўл панжалари ўлчамлари ва уларнинг бурилиш бурчаклари
Худди шунинг сингари ҳайдовчилар, кассирлар ва бошқа мутахассис вакиллари ҳам ўзларига қулайлик яратишга ҳаракат қиладилар. Чунки ноқулай позаларда ишлаш одамни чарчатиши, умуртқанинг қийшайиши, букриликка олиб келиши ва касаб касалликлари келтириб чиқарувчи бошқа тана деформацияларини юзага келтириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |