Кафедраси “ машиналар яратишнинг


Физиологик ва эстетик талаблар



Download 2,73 Mb.
bet96/113
Sana09.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#649269
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   113
Bog'liq
2 5195269785012671267

Физиологик ва эстетик талаблар. Саноат жиҳозларини (дастгоҳ, машина, инструмент ва ҳ.к.) лойиҳалашда меҳнат жараёнида ишчи кучи сарфини ҳисобга олиш зарур. Бу борада К.Маркс шундай деган эди: «Фойдали меҳнат ёки ишлаб чиқариш фаолиятининг алоҳида кўринишлари қанчалик турли-туман бўлмасин, физиологик томондан бу одам организмининг функцияларидир ва ҳар бир шундай функция ўзининг мазмун ва шаклидан қатҳий назар инсон мияси, рухияти, мускуллари, хис этиш органларининг сарфланишидир».
Меҳнат жараёнида одамда кўриш – мия аппарати фаолияти ортади, мотор сфераси активлашади, натижада у чарчайди. Чарчашдан диққатнинг йўқолиши келиб чиқади. Диққат пасайиши ҳаракатлар аниқлиги ва координациясини бузади, ишда деффектлар хосил бўлиб меҳнат унумдорлиги пасаяди. Шунинг учун инсон меҳнат қилиши учун қулай ва шинам муҳит яратиш, техниканинг ҳар томонлама одамга мослаштирилиши, айниқса ишлаб чиқаришнинг ҳавфли зоналарида муҳим аҳамиятга эга.
Техника бизнинг ҳаётий фаолиятимиздаги ҳамма сохаларга кириб келмоқда: санҳат, саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, спорт ва бошқа сохаларга. Предметларнинг тўла дунёси одам томонидан унинг эхтиёжларини ҳисобга олган ҳолда яратилади ва шу билан бирга предметлар одамнинг ўзини шакллантирувчи ва тарбияловчи асосий омил вазифасини ўтайди. Предмет ва буюмларнинг одамга таҳсири жуда катта. Бу таҳсир билишда, фойдаланишда, айниқса меҳнат жараёнида яққол кўринади. Ишда қатнашувчи барча буюмларни 3 га бўлиш мумкин: 1) меҳнат предметлари; 2) меҳнат қуроллари; 3) меҳнат шароити ва аҳволини яратувчи буюмлар. Одам танасининг атропометрик ўлчамларидан ташқари бадиий – конструктор унинг анатомия физиология хусусиятларини ҳам билиши лозим: мускулларнинг функционал имкониятлари, бера оладиган қувватини, одам танаси массасининг тақсимланиши, ички органлар анатомиясини, уларнинг одам позасига қараб функцияланиш хусусиятлари ва ҳ.к. одамнинг атропометрик ўлчамларини физиологик имкониятлари билан боғланган ҳолда унинг меҳнат жараёнида баҳзи ҳаракат комплекслари принципларини таҳкидлаб ўтамиз. Масалан, ҳаракатлар оддий ва ритмик бўлиши лозим. Ҳар бир ҳаракат кейинги ҳаракатни бошлашга қулай холатда тугаши лозим; аввалги ва кейинги ҳаракатлар равон уланиб кетиши лозим; қўлларнинг узлуксиз эгри чизиқли ҳаракатлари ҳаракат йўналиши илкис ўзгарадиган алоҳида ҳаракатга қараганда тезроқ бажарилади; айланма ҳаракатлар илгариланма ҳаракатлардан тезроқ; қўлларнинг горизонтал ҳаракатлари вертикал ҳаракатлардан тезроқ ва аниқроқ.
Қўлларнинг динамик иши тик турган холатда координатлашганроқ бўлади, лекин технология имкон берадиган ҳолларда, аниқ ҳаракатларни ўтирган холатда бажариш аниқроқ ва афзалроқ саналади. Бир қўл билан бажариладиган ҳаракатлар 600 бурчак остида энг аниқ ва тез бажарилади, икки қўл билан бажариладиган ҳаракатлар эса 300 бурчак остида яхши бажарилади (13.3-расмга қаранг). Оптимал зона чегараларида бажариладиган ҳаракатлар одамни озроқ чарчатади, яҳни ишчи бўшлиқдаги ишчининг қўллари хосил қиладиган дугалар чегарасида ишлаш. Ишчи зона ўлчамлари хизмат кўрсатиладиган машинанинг конструктив хусусиятларига боғлиқ бўлиб, у экспериментал йўл билан аниқланади (13.4-расм). Бунда макетлардан, моделлардан ёки бевосита лойиҳалаш жараёнида соматография ёрдамидан фойдаланилади.






Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish