Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/25
Sana23.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#132020
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25
Bog'liq
Ахмедова Феруза БМИ

Ўрта таълим
Ўқувчилар 11 ёшдан ўрта мактабга ўтадилар. Ўрта таълим коллежлар 
ва лицейларда амалга оширилади. Ўрта таълим 2 босқичда берилади. 
Биринчи босқич (11 ёшдан 15 ёшгача) 4 йил бўлиб, энг кичик синф 6-синф, 


28 
5,4- ўрта, 3-синф энг катта синф ҳисобланади. Биринчи босқичда француз 
тили ва адабиёти, чет тили (инглиз,немис, испан, италян тиллари), тарих, 
география, математика, табиий фанлар ўқитилади.
6-5-синфлар умумий ўрта таълим беради, 4-3синфларда ўқувчиларнинг 
қобилияи ва мойиллигига қараб билим берилади.
Биринчи босқич якунлангач, ўқувчилар касбий йўналишлари бўйича 
гувоҳнома оладилар. Иккинчи босқичда ўқувчилар 15-18 ёшда таълим 
оладилар. Бунда ўқиш 3 йил давом этиб, 2-синф кичик, 1-синф ўрта ва 
якунловчи синфларга бўлинади.
Ўқувчилар умумий таълим ва техник лицейларни тугатганларидан сўнг 
бакалавр унвони ва дипломи учун имтихон топширадилар. Ана шундай 
дипломга эга бўлганларгина олий ўқув юртларига кириш ҳуқуқини қўлга 
киритадилар.
Умумий таълим йўналишидаги уч йиллик таълим лицейларида адабёт 
тарихи, она тили ва адабиёти, лотин тили, чет тили, тарих, география, 
эканомика каби фанлар ўқитилади.
2 йиллик техник лицейларда йўналишига қараб математика, физика, 
химия фанлари ўқитилади. Чет тили ўрганишга катта эътибор берилади.
Гувоҳнома олганларидан сўнг олий педагогика институти, политехника 
институти, олий маъмурий мактабларга имтихон билан қолган олий ўқув 
юртлрига имтихонсиз қабул қилинадилар.
Олий таълим
Фрнацияда қуйидаги билим масканларида олий таълим берилади:
-Университетлар
-олий технология мактаблари
- олий муҳандислик мактаблари
- олий архитектура мактаблари
- олий тижорат мактаблари
- сиёсий фанлар олий мактаби


29 
- олий педагогик ва филология билимгоҳлари
- олий тиббиёт ўқув муассасалари
- олий бадиий мактаблар
- малака ошириш олийгоҳлари.
Олий таълимда уч циклда билим берилади. Биринчи цикл умумий, ёки 
техник, илмий соҳада олий маълумот олиш билан якунланиб, ўқиш 2 йил 
давом этади. Иккинчи циклда ўқиш 1 йил давом этиб, талабалар уни метриз, 
магистр даражалари билан якунлайдилар. Учинчи цикл 1-2 йил давом этиб, 
бунда:
-бирон-бир предетметни чуқурлаштириб ўрганилганлиги учун диплом(бир 
йил);
- ихтисослаштирилган олий маълумот тўғрисида диплом (бир йил);
- учинчи цикл докторлик диссертацияси (1,2 йил);
- давлат докторлик диссертацияси – бирон-бир соҳани мукаммал ўрганиб, 
диссертация ёзиш каби ҳужжатлар олиш мумкин.
Францияда олий профессионал таълим бериш кейинги 30 йил давомида 
қарор топди. Бу қисқартирилган махсус таълим бўлиб, унда ўқиш 2 йил 
давом этади. Ўқув университетлар ёки техник лицейларда амалга оширилади. 
Унинг битирувчилари ишлаб чиқариш соҳасида, хизмат кўрсатиш соҳасида 
ва бошқаларда раҳбарлик лавозимларида ишлайдилар.
Францияда олий маълумот ва ихтисос берувчи олий технологик 
институтлар мавжуд. Улар одатда саноат, маиший хизмат кўрсатиш, 
информатика мутахассисликларига ихтисослаштирилган. Ўқиш муддати 2 
йил бўлиб, дарслар ҳафтасига 30-35 соатни ташкил этади. 8 ҳафталик ишлаб 
чиқариш амалиёти ҳам ўтказилади.

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish