Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини


Университет типидаги ўқув юртлар ва Олий мактаблар



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/25
Sana23.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#132020
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Ахмедова Феруза БМИ

Университет типидаги ўқув юртлар ва Олий мактаблар 
1970 йил 7 июлдаги қонунга мувофиқ ОЎЮлар университет типидаги 
ўқув юртлар ва Олий мактабларга бўлинади. Аслини олганда 7 та Белгия 
университети фаолият юритади: Лoеж давлат, Монсе-Энодаги Университет, 
Гент давлат, Брюсселo Эркин (француз тилида ва алоҳида фламанд), Лувен 
католик (француз тилида ва алоҳида фламанд). Улар қаторида бир нечта 
хорижий университет бўлимлари (Брюсселo ва Антверпенда), ҳамда 
университетга тенглаштирилган қатор Белгия ОЎЮ (одатда улар 
университет факультети, марказ, бирлашма ёки жамғарма номларига эга) 
фаолият юритади.
ОЎЮларнинг бир қисми - юқорида номлари қайд этилган 
ҳамжамиятлар ҳукуматлари бюджетидан молиялаштириладиган давлат, ёки 
«расмий» ўқув юртлар. Бошқалари шахсий маблағлар ҳисобидан - хусусий, 
шахс ёки ташкилотлар томонидан очилган ва ―мустақил‖, ―еркин‖ 
номларига эга бўлишган. Уларнинг аксарияти Белгияда, анъанага кўра
таълимнинг барча босқичларини, шу жумладан олий таълимни, ташкил этиш 
ва молиялаштиришда катта аъамиятга эга бўлган Рим католик черкови 


41 
раҳбарлигида очилган. Баъзи мустақил ўқув юртлар, хусусан, католик 
университетлар ҳамжамиятлар ҳукуматлари кўмагидан фойдаланишади.
Брусселдаги мустақил университет - Нидерланд тилида ўқитиладиган 
университет ҳисобланади. 1970 йили нидерланд тилидаги факультетлар 1834 
йили ташкил этилган Брюсселo эркин университети таркибидан алоҳида 
университет бўлиб ажралиб чиққан. Ушбу университетлар номларидаги 
―еркин‖ сўзи уларнинг мустақил ўқув юрти эканини билдиради.
Ҳар иккала типдаги университет етарли маблағга эгалиги сабабли 
Белгиядаги ҳеч бир ўқув юртлари тармоқларига давлат ва католик черковга 
тегишли эмас.
Улар Эркин илмий тадқиқотлар принципига бўйсинади ва шиорлари ҳам бир 
хил: ―Қаронғиликни илм билан енгиш‖. БЭУ, юқорида қайд этилганидек, 
1834 йили ташкил топилган ва таoлими фақатгина француз тилида, 1934 
йилдан бошлаб голланд тилида олиб борилади. 1970 йили эса Нидерланд 
тилида ўқитиладиган факультетлар Эркин университетларига ажратилади. 
Шундай бўлсада ҳар иккала университет ўзаро ҳамкорлик дастурини амалга 
оширади. Факультетлари:
ҳуқуқ ва криминология;
иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фанлар;
психология ва педагогика;
табиий фанлар;
тиббиёт ва доришунослик;
файласуф ва филология;
техник (муҳандислик) фанлар;
жисмоний тарбия;
ўқитувчиларни тайёрлаш фанлараро гуруҳ.


42 
Шунингдек, университетга тенглашган ўқув юртлар таркибига 
Қиролнинг ҳарбий мактаби ҳам киради. Университет дипломи мавжудлиги 
амалдаги қонунчиликка мувофиқ маълум давлат мансаб, лавозимларини 
эгаллаш ва жамоат аҳамиятига эга (адвокат, врач ва бошқа) 
мутахассисликлар бўйича фаолият юритиш учун рухсат олиш учун керакдир. 
Алоҳида ҳолатларда Белгия университетлари чет элликларга Белгияда 
ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган диплом беришади. Университетда таълим 
олиш энг кам муддати 4 йилдир, лекин баъзи мутахассисликлар бўйича 10-12 
йил таҳсил олиши мумкин.
Университетдаги ўқишлар кўп поғоналидир: университетда таълим 
олишнинг ҳар бир даври ёки цикли университет илмий даражасини олиш 
учун қуйидаги даражаларини олиши билан тугатилади: 
Курс
давомийлиги даража 
(Таянч)-
Базавий 
2 йил
кандидат (таълимнинг бошқа тизимида 
бакалавр дипломига мос келади)
Асосий
3 йил
лиценциат (таълимнинг бошқа тизимида 
магистр дипломига мос келади)
Қўшимча 
2 йил
доктор (мутахассис)
Олий 
2 йил
олий таълим агрежеси
кандидатдаражаси - 2 ёки 3 йиллик таянч таълим олганидан кейин 
берилади. Бу 1-цикл ҳисобланади (кейин эса таълимнинг 2-цикли, яъни 
ихтисос (соҳа) бўйича тайёрлаш бошланади;

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish