Кадрлар тайёрлаш миллий дастури


-§. ЛЕГИРЛАНГАН ПЎЛАТЛАРНИ ТЕРМИК



Download 301,96 Kb.
bet38/62
Sana29.03.2022
Hajmi301,96 Kb.
#515926
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   62
Bog'liq
materialshunoslik

25-§. ЛЕГИРЛАНГАН ПЎЛАТЛАРНИ ТЕРМИК ИШЛАШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ТОМОНЛАРИ
Углеродли пўлатларга нисбатан легирланган пўлатларни термик ишлашнииг ўзига хос технологик хусусиятлари бор. Бу ўзига хос хусусиятлари қиздириш температураси ва тезлиги, керакли температурада тутиб туриш вақти ҳамда совитиш усуллари орасидаги фарқдадир.
Баъзи легирланган пўлатларнинг критик температуралари углеродли пўлатларникига нисбатан юқори, баъзиларида эса паст бўлади. Барча легирловчи элементларни икки группага, яъни Ас1 ва Ас3 критик нуқталарни, демак термик ишлов беришда (юмшатиш, нормаллаш ва тоблашда) қиздириш температурасини оширувчи ҳамда критик нуқталарни пасайтирувчи элементларга бўлиш мумкин. Биринчи группага Сu, V, W, Si, Ti ва бошқа элементлар киради. Шунинг учун таркибида юқоридаги элементлар бўлган пўлатлар оддий углеродли пўлатларга қараганда юқори температураларда юмшатилади, нормалланади ва тобланади. Иккинчи группага Мn, Ni ва бошқа элементлар киради.
Легирланган пўлатларнинг иссиқлик утказувчанлиги ёмон бўлганидан уларни керакли температурада кўпроқ тутиб туриш лозим. Ўзоқ муддат тутиб турилганда легирлан­ган карбидлар аустенитда туда эриб, пўлатнинг механик хоссалари яхшиланади.
Термик ишлашда совитиш тезлиги ута совитилган аустенит барқарорлиги ва тоблашнинг критик тезлиги қиймати билан белгиланади. Амалда купгина легирланган пўлатлар уг­леродли пўлатга нисбатан кичик тезликда амойда мартенситга тобланади. Юқори легирланган хамда таркибида углерод кўп булган пўлатларнинг ўз-ўзидан тобланиш хоссаси кучли, кам рланган ва кам углеродли пўлатларда бу кучсиз бўлади. Бу Ас1 температурада аустенит зарралари перлит зарраларига айланишда турғунликка эга эканлиги билан тушунтирилади.
Легирланган пўлат углеродли пўлатга нисбатан чуқурроқ тобланади. Пўлатнинг легирланганлик даражаси қанча юқори бўлса, у шунча чуқурроқ тобланади. Легирланган асбобсозлик пўлатларидан кесувчи асбоблар тайёрлашда кенг ишлатиладиган тезкесар пўлатлар алоҳида аҳамиятга эга.
Тезкесар вольфрам асосий легирловчи элемент ҳисобланадиУнинг миқдори купроқ бўлса, юқори температураларда ҳам пўлатнинг кесиш хоссалари йўқолмайди. Вольфрам пўлатнинг чидамлилигини оширади.
Ванадий карбид ҳосил қилувчи кучли элемент бўлиб, мустаҳкам карбидлар ҳосил қилади. Улар эса тоблаш учун қиздирилганда зарралар ўсишини қийинлаштиради ва пўлатнинг ўта қизишга мойиллигини камайтиради. Вана­дий таъсиридан иссиқ ҳолатда тез кесар пўлат­нинг чидамлилиги ортади ва бушатишда иккиламчи қаттиклик самараси купаяди. Бунинг мохияти куйидагидан иборат. Таркибида вана­дий бўлган бундай пўлатни бушатиш бир неча бор такрорланганда қолдиқ аустенитнинг бутунлай ёки деярли бутунлай мартенситга айланишини таъминлаш мумкин. Бу эса тобланган ҳолатга нисбатан қатгиқлигини бирмунча оширади.
Тез кесар пўлатда углерод жуда муҳим эле­мент бўлиб, тоблашда пўлатга юқори қаттиқлик беради. Тахминан 4% миқдордаги хром тоблашнинг критик тезлигини шунчалик камайтирадики, пўлат «ўз-ўзидан», яъни ҳавода тобланадиган бўлиб қолади. Хром миқдори нормадан юқори бўлганда тобланган пўлат структурасида қолдиқ аустенит миқдори кескин ортиб, асбобнинг пухталиги камаяди. Тез кесар пўлат таркибида марганец ва кремний (ҳар бири кўпи билан 0,4% дан), олтингугурт ва фосфор (биргаликда купи билан 0,06%) бўлади.
Тез кесар пўлатлардан ясалган буюмларни тоблаш температурасигача босқичма-боскич қиздирилади: аввалига 800—850°С гача секин, кейин керакли тоблаш температураси (1230-1300°С) гача тез қиздирилади. Бундай қиздириш буюм сирти билан металл ўзагидаги температуралар орасидаги фарқ камайиши туфайли иссиқлик кучланишлари пайдо бўлишига имкон бермайди. Совитувчи муҳит сифатида минерал мойдан фойдаланяладн. Тобланган тез ке­сар пўлатнинг структурася мартенсит, қолдиқ аустенит ва мураккаб карбидлардан иборатдир.
Тез кесар пўлатдан ясалган буюмлар тоблангач, албатта бушатилиши керак Бундай пўлатларни бушатипшинг ўзига хос томонлари бор. Одатда, Р9 пўлатндан ясалган буюмлар 560°С температурада кўпмарта (икки-куч марта) бушатилади. Р18 пўлатдан ясалганлари 580°С температурада бушатилади ва шу температура­да 1 соат тутиб турилади. Агар тоблангандан сунг — 80°С температурада совуқлайин ишлов
берилса, фақат бир марта бушатилади. Бу қуйидагича тушунтирилади. Кўрсатилган манфий температурада тез кесар пўлатларда диффўзиясиз мартенсит ўзгаришлар тугайди, қолдиқ аустенитнинг асосий кнсмп мартенситга айланади. Шундай килиб, термик ишлов берилган тез кесар пўлатнинг структураси бушатилган мартенсит ва карбиддан нборат бўлади.

Download 301,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish