Кадрлар тайёрлаш миллий дастури


Тоблашда вужудга келадиган нуцсонлар



Download 301,96 Kb.
bet35/62
Sana29.03.2022
Hajmi301,96 Kb.
#515926
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   62
Bog'liq
materialshunoslik

Тоблашда вужудга келадиган нуцсонлар. Тоб­лаш учун қиздиришда ва тоблаш процессида қуйидаги нуқсонлар вужудга келиши мумкин: дарзлар, деформацияланиш ва тоб ташдаш, уг­леродсизланиш, юмшоқ доғлар, қаттиқлигининг паст бўлиши.
Тоблаш дарзлари термик ишлов бе­риш процессида пайдо бўладиган, тўзатиб булмайдиган нуқсонлардир. Улар катта ички кучланишлар туфайди пайдо бўлади. Катта ўлчамли штампларда тоблаш дарзлари ҳатто мойда тоблаганда ҳам юзага келиши мумкин. Шунинг учун штампларни 150—200°С гача тез бушатиб совитиш лозим.
Конструкциясида ўлчами кескин ўзгарувчи сиртлари, механик ишлов беришдан кейин қолган дарал тирналган жойлари, уткир бурчаклари, юпқа деворлар ва ҳоказолари бўлган де­талларда нотурри қиздириш (ута қиздириш) ва жуда тез совитиш натижасида дарзлар пайдо бўлади.
Одатда, деталь ва асбобларнинг бурчакларида жойлашадиган тоблаш дарзлари ёйсимон ёки илонизи кўринишида бўлади.
Деталларнинг деформацияланиши ва тоблашлаши қиздириш ва совитиш вақтида структураси ва шу структураси билан боглиқ бўлган ҳажмий ўзгаришларининг ноте­кис бўлиши натижасида металлда пайдо бўладиган ички кучланишлар туфайли руй беради.
Нотекис қиздириш ва совитиш натижасида пўлатни тоблашда деталнинг ҳажми деярли ўзгармагани ҳолда тоб ташлаши мумкин. Масалан, агар кесим юзаси кичик, ўзун детални бир томондан бошлаб кдадирганда у бир томонга эгилади. Бунда деталнинг қиздирилган томони чўзилиб қавариқ, тескари томони ботиқ бўлиб қолади. Тоблашда деталларни бир текис қиздириш ва совитиш зарур.
Деталь ва асбобларни тоблаш муҳитига солишда уларнинг шакли ва ўлчамларини ҳисобга олиш зарур. Қалин ва юпқа қисмлари бўлган деталларни тобловчи мухитга қалин қисми би­лан, ўзун деталларни (штоклар, протяжкалар, пармалар, метчиклар ва ҳоказолар) қатъий вер­тикал ҳолатда, юпқа ясси деталларни (дисклар, к,ирқиш фрезалари, пластинкалар ва ҳоказолар) қирраси билан тушириш зарур.
Деталь сиртининг углеродсизланиши ва оксидланиши асосан уни тоблаш учун қиздирганда печдаги газ ёки суюлтирилган тўзлар билан реакцияга киришиши натижасида со­дир бўлади. Кесувчи асбобларда бундай нуқсон бўлиши жуда хавфли, чунки у асбобнинг пухталигини бир неча марта камайтириб юборади.
Буюм сиртининг оксидланиши ва углеродсизланишини термик ишлов беришнинг белгиланган режимига қатъий риоя қилиб, шунингдек, нейтрал газлар (азот, аргон) муҳитида қиздириб бартараф этиш мумкин.
Юмшоқ доғлар — деталь ёки асбоб сиртидаги қаттиқлиги паст бўлган участкалардир (ёки деталдаги тобланмаган жойлар). Бу нуқсонлар сиртида куйинди ёки ифлосланган, углеродсизланган жойлар бўлган деталлар тоблаш муҳитида совитилганда, шунингдек, деталь тоблаш муҳитида керагича тез ҳаракатлантирилмаганда ва деталь сиртида бур куйлаги ҳосил бўлганда юзага келади.
Асбобларни тоблашда купинча қаттиқлигининг етарли эмаслиги кўзатилади. Қаттиқликнинг етарли булмаслигига тоблаш муҳитида керакли даражада тез совитилмаслиги, тоблаш температурасининг пастлиги, шунингдек тоблаш учун клэдирилганда етарлича тутиб турмаслик сабаб бўлади. Бу нуқсонни йуқотиш учун деталь юқори температурада бушатилиб, қайтадан тобланади. Тоблаш учун деталь ута қиздирилганда металл зарралари йириклашади, меха­ник хоссалари эса ёмонлашади. Металл ҳаддан зиёд мурт бўлиб қолади. Деталларни қайтадан тоблашдан олдин зарраларини кичиклаштириш учун уларни юмшатиш зарур.
Детални етарлича қиздирмаслик тоблаш температураси эвтектоиддан олдинги пўлатлар учун Ас3 критик нуктадан, эвтектоид­дан кейинги пўлатлар учун Ас1 критик нуқтадан паст бўлганда руй беради. Бу нуқсон юмша­тиш билан йуқотилади, сунгра деталь қайта тобланади.

Download 301,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish