Кадрлар тайёрлаш миллий дастури



Download 301,96 Kb.
bet32/62
Sana29.03.2022
Hajmi301,96 Kb.
#515926
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   62
Bog'liq
materialshunoslik

20-§. ЮМШАТИШ ВА НОРМАЛЛАШ
Юмшатиш. Термик ишлов беришнинг бу процесси пўлатни маълум температурагача қиздириб, шу температурада тутиб туриш ва бир текис структура олиш мақсадида секин совитишдан иборат. Секин совитиш юмшатишнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади.
Қандай хоссали пўлат олинишига қараб, турли хил юмшатиш усулларидан фойдаланилади (39-расм): 1-диффузион юмшатиш; 2-тула юмшатиш; 3-изотермик юмшатиш; 4-чала юмшатиш; 5- сфероидловчи юмшатиш; 6-рекристаллизацион юмшатиш.
39- расм, Турли хил юмшатиш режимлари
Диффузион юмшатиш (гомогенловчи) дан пулат ва шаклдор қуймаларнинг химиявий кўп жинслилигини камайтириш учун фой­даланилади. Айниқса легирланган пўлатдан олинган қуймалар бир хил тузилишга эга эмас. Тузилишининг бир хил эмаслиги карбидли ва дендритли ликвациялар туфайли бўлади, чунки карбидлар ҳосил бўладиган жойларда ёки дендритларнинг ўрта қисмида легирловчи элементлар тўпланади. Қуймаларнинг химиявий таркибини бир хиллаштириш учун улар юқори температурагача қиздирилади, бунда элементлар атомларининг харакати жуда тезлашади. Натижада атомлар химиявий элементлар кўп тўпланган жойлардан камроқ жойларга сурилади. Бундай диффузия туфайли куйманинг ҳажми буйича химиявий таркиби текисланади.
Атомлар диффузияланишида керакли тезликни таъминлаш учун пулатни юмшатиш юқори температуралар (1100-1200°С) да 10-20 соат тутиб туриш билан бажарилади (39-расм, 1-эгри чизиқ).
Тўла юмшатишдан (39- расм, 2- эгри чизиқ) зарраларни майдалаштириш ва ички кучланишларини йуқотиш макхадида эвтектоидгача бўлган пўлатлар учун, асосан поковка ва қуймаларга иссиқлайин босим остида ишлов берилгандан кейин фойдаланилади. Бунга, пўлатни юқори критик нуқта Ас3 дан 30-50°С юқори температурада қиздириб, секин совитиш билан эришилади.
Пўлат Ас3 температурадан юқори қиздирилганда перлит аустенитга айланади. Бу куйидагича содир бўлади: бошланғич босқичда аустенитнинг майда кристаллчалари пайдо бўлади, улар эса температура кўтарилиши билан усади. Температура Ас3 дан озгина (30-50°С га) кўтарилганда аустенитнинг ҳосил бўлган крис­таллчалари ҳали майда бўлади. Кейинчалик Ас1 дан паст температурагача совитилганда феррит-перлит типидаги бир жинсли майда заррали структура ҳосил бўлади. Бунда битта аустенит зарраси чегарасида бир неча перлит зарралари ҳосил бўлади. Улар ўзлари ҳосил бўлган аустенит зарраларидан анча майда бўлади.
Углеродли пулатлардан тайёрланган деталларни қиздириш температураси ҳолат диаграммасидан (40-расм), легирланган пўлатлар учун справка жадвалларида келтирилган уларнинг критик нуқталари Ас3 ҳолатига қараб аниқланилади.
Юмшатишда тутиб туриш вақти детални ту­да қиздириш вақти ҳамда структура ўзгариш-- расм. Углеродли пўлатни юмшатиш, нормаллаш, тоблаш ва бушатиш учун қиздириш интерваллари курсатилган ҳолат диаграммаси
ларни тугаллаш учун зарур вақт йигиндисидан иборат бўлади.
Чала юмшатиш (39-расм, 4-эгри чизиқ) эвтектоиддан кейинги пўлатдан ясалган буюмларни Ас1 температурадан 30—50°С га ортиқ қиздириб, шу температурада тутиб туриш ва аста-секин совитиш билан амалга оширилади.
Чала юмшатишда деталдаги ички кучланишлар йукрлади, қаттиқлиги камаяди, пластиклиги ортади, кесиб ишланувчанлиги яхшиланади. Тула юмшатишга қараганда бунда қиздириш температураси кичик бўлганлигидан, чала юм­шатишга кам вақт ва иссиқлик сарфланади, шунинг учун у тежамли процесс ҳисобланади.
Юқори углеродли эвтектоиддан кейинги пулатлар, асбобсозлик пўлатлари, шарикли подшипниклар ва бошқалар чала юмшатилади.
Изотермик юмшатиш (39- расмда 3-эгри чизиқ) да аустенит феррит-цементитли аралашмага ўзгармас температурада парчаланади. Бу билан у бошқа юмшатиш турларидан фарқ қилади. Юмшатишнинг бонща турларида бундай парчаланиш температура ўзлуксиз пасайиши шароитида совиш даврида содир бўлади. Аустенит парчаланиб булгач, совиш тезлигининг аҳамияти деярли қолмайди, шунинг учун изотермик тутиб туришдан кейин совитиш ҳавода ўтказилади.
Изотермик юмшатишда конструкцион пўлатлар Ас3 нуқтадан 30—50°С, асбобсозлик пўлат­лари эса Ас1 нуқтадан 50—100°С юқори температурагача қиздирилади. Пўлат тутиб турилгач, суюлтирилган тўзда аста-секин Аг1 нуқтадан пастроқ температурагача (680—700°С, 40- расмга қаранг) совитилади. Бу температурада аусте­нит перлитга тула айлангунга кадар изотермик ушлаб турилади, сунгра тинч ҳавода совитилади. Ўлчамлари унча катта бўлмаган легирланган пўлатдан ясалган буюмлар изотермик юмшатилганда термик ишлов бериш муддати тўла юмшатишга қараганда 2—3 марта тезлашади. Иирик буюмларда вақтдан ютишнинг иложи йуқ, чунки буюм ҳажми буйича температурани текислаш учун кўп вақт керак бўлади. Изотер­мик юмшатиш мураккаб легирланган пўлатларнинг, масалан, 18Х2НЧВА пўлат қаттиқлигини камайтириш ва кесиб ишлов берилишини яхшилашнинг яхши усули ҳисобланади.
Сфероидловчи юмшатиш (39-расм, 5-эгри чизиқ) натижасида пластинкали перлит заррали сфероидланган перлитга айлантирилади. Бу, пўлатларга кесиб ишлов беришни яхшилайди. Заррали перлит олиш учун юмшатиш қуйидаги режимда ўтказилади: пўлат Ас1 нуқ­тадан бир оз юқорироқ температурагача қиздирилади, кейин аввал 700°С гача, сунгра 550— 600°С гача, кейинчалик ҳавода совитилади. Сфероидловчи юмшатиш таркибида 0,65% дан кўпроқ углерод бўлган ШХ15 типидаги шарикли подшипникли пўлатларни юмшатишда қулланилади.
Рекристаллизацион юмшатиш (39-расм, 6-эгри чизиқ) совуқлайин прокатлашда, чўзишда ёки штамплашда металлнинг пластик деформацияси туфайли пайдо бўладиган қаттиқлашган қисми(наклеп) ни йуқотиш учун қулланилади. Металлнинг совуқлайин пластик дефор­мацияси туфайли мустаҳкамланишига пухтал а ш дейилади.
Совуқлайин металлни прокатлашда, штамп­лашда, чўзишда унинг зарралари деформацияланиб, майдаланади. Бу металлнинг қаттиқлигини оширади, унинг пластиклигини камайтириб, мурт қилиб қуяди. Пухталашнинг моҳияти ҳам шунда.
Рекристаллизацион юмшатишда пўлат Ас1 нуқтадан паст температурагача (650—700°С) қиздирилади, шу температурада ушлаб турила­ди, сунгра аста-секин совитилади. Металл 650— 700°С гача қиздирилганда (рекристаллизацион юмшатиш) атомларнинг диффўзион қўзғалувчанлиги ортади ва қаттиқ ҳолатда иккиламчи кристаллизацион процесслар (рекристаллиза­ция) содир бўлади. Деформацияланган зарралар чегараларида янги кристаллизация марказлари пайдо бўлиб, улар атрофида қайтадан панжара пайдо бўлади. Деформацияланган эски зарралар урнида янги тенг уқли зарралар усиб чиқади ва деформацияланган структура тула йуқолади. Бунда металлнинг дастлабки структураси ва хоссалари тикланади.

Download 301,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish