Кадрлар тайёрлаш миллий дастури


-§. АЛОҲИДА ФИЗИК ХОССАЛИ ПЎЛАТ ВА ҚОТИШМАЛАР



Download 301,96 Kb.
bet30/62
Sana29.03.2022
Hajmi301,96 Kb.
#515926
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   62
Bog'liq
materialshunoslik

18-§. АЛОҲИДА ФИЗИК ХОССАЛИ ПЎЛАТ ВА ҚОТИШМАЛАР
Магнит пўлат ва қотишмалар. Темир, кобальт ва никель магнит куч чизиқларини кўп даражада қуюқлаштириш хусусиятига, яъни ферромагнетизм хоссасига эга бўлади. Уларнинг бу хусусияти магнит киритувчанлик билан характерланади. Нисбий магнит киритувчанлик ферромагнит материалларда ун, ҳатто юз минг бирликка етса, бошқа материалларда у бирга тенг бўлади. Материалнинг магнит хоссалари қолдиқ индукция ва коэрцитив куч билан характерла­нади. Қолдиқ индукция деб, намуна магнитланиб, ташқи магнит майдон йуқотилгандан кейин қоладиган магнит индукциясига айтилади. Қолдиқ индук­ция Тл /тесла/ билан ўлчанади. 1 Тл=1Н (А-м). Коэрцитив куч Нс деб, ферромагнит моддани тўла магнитсизлантириш учун зарур бўлган ташқи маг­нит майдонининг кучланиши қийматига айтилади. Коэрцитив куч А/м да ўлчанади. У, ферромагнитнинг қолдиқ магнитани сақлай олиш хоссасини билдиради.
Магнит пўлат ва қотишмалар коэрицитив куч ҳамда магнит киритувчанлик катталигига қараб магнит қаттиқ ва магнит юмшоқ хилларга бўлинади.
Магнит қаттиқ пўлат ва қотишмалар доимий магнитлар тайёрлаш учун ишлатилади. Улар катта коэр­цитив кучга эга. Уларга юқори углеродли ва легирланган пўлатлар, махсус қотишмалар киради. Угле­родли пўлатлар (УЮ-У12) тоблангандан сўнг катта коэрцитив кучга (Нс= 5175 А/м) эга бўлади. «Лекин уларнинг қизиш чуқурлиги унча катта бўлмаганлиги учун улар кичикроқ магнитлар тайёрлаш­да ишлатилади.
Хромли пўлатлар углеродли пўлатларга нисбатан анча чукурроқ. қизийди, шунинг учун улардан анча йирик магнитлар тайёрланади. Бу пўлатларнинг магнит хоссалари углеродли пўлатларники кабидир. Хром-кобальтли пўлатларнинг (масалан, ЕХ5К5маркали) коэрцитив кучи анча катта бўлиб, Нс = 7166 А/м га тенг.М агнит қотишмаларнинг, масалан, ЮНДК24 (9 % А1, 13,5 % N1, 3 % Си, 24 % Со, қолгани темир) нинг коэрцитив кучи жуда катта Нс = 39810 А/м га тенг. Шунинг учун улардан унча катта булмаган, лекин катта қувватли магнитлар тайёрла­нади.
Магнит юмшоқ пўлатлар ва қотишмалар. Магнит юмшоқ пўлатлар ва қотишмаларнинг коэрцитив кучи кичик, лекин магнит киритувчанлиги катта бўлади. Уларга электротехника пўлати ва темир, темир-никелли қотишмалар (пермаллойлар) киради.
Электротехника темири (Э, ЭА, ЭАА маркалари) таркибида 0,04% дан кам С бўлади, магнит киритувчанлиги юқори бўлиб, (μ= (2,78+3,58)-109ГГн/м га тенг. Ундан электромагнитларнинг ўзаклари, қутб учликлари тай­ёрланади. Электротехника пўлати тар­кибида магнит киритувчанликни кескин оширувчи углерод ва кремний микдори камида 0,05% бўлади. Таркибида кремний миқдорига қараб, электротехника пўлати тўртта группага бўлинади: Э11, Э12, Э13 маркаларининг таркибида 1 %51, Э21, Э22 ларда 2%51, Э31, Э32 ларда 3%51, Э41-Э48 маркаларда эса 4%81 бўлади. Пўлат маркасидаги иккинчи рақам (1-8) пўлат электротехника хоссаларининг даражасини характерлайди.
Темир-никелли қотишмалар (пермаллойлар) таркибида 45-80% Ni бўлиб, улар қўшимча Сг, Si, Мо лар билан легирланади. Бу қотишмаларнинг магнит киритувчанлиги жуда катта. Масалан, 79НМ (79%Ni, 4%Мо) маркали пермаллойнинг магнит киритувчанлиги μ= 175,15-109 ГГн/м га тенг. Пермаллойлар кучсиз электромагнит майдонда ишлайдиган аппаратлар (телефон, радио) да ишлатилади.
Феррит л ар магнит юмшок. материаллар бўлиб, ферромагнитли темир икки оксиди Ре20кукунлари билан икки валентли металлар (ZnО, NiO, MgO ва бошқалар) оксиди кукун­лари аралашмасини қиздириб бириктириш йўли билан ҳосил килинади. Бошқа магнит юмшоқ материаллардан фарқли равишда ферритларнинг солиштирма электрқаршилиги жуда кат­та. Шунинг учун улардан юқори ва ўта юқори частоталарда ишлайдиган қурилмаларда фойдаланилади.
Электр қаршилиги юқори бўлган қотишма­лар. Улар электр иситкичлар ва қаршилик элементлари (резисторлар) ва реостатлар тайёр­лашда ишлатилади. Электр иситкичлар учун мулжалланган қотишмаларнинг оташга чидам­лилиги юқори, электр қаршилиги катта, совуқ ҳолатда пластикли қониқарли.
Кўрсатилган талабларга Х13Ю4 ≤0,15% С, 12-15% Сг, 3,5-5,5% А1) ва ОХ23Ю5 ≤0,05 С, 21,5-23,5% Сг, 4,6-5,3% Аi) маркали темир-хром алюминийли қотишмаларҳамда таркибида 25% Fе бўлган феркритик нуsталарни билиш пўлатларга термик иш\лов бериш процессини ўрганишни енгиллаштиради.
Қиздирилганда пўлатларда бўладиган ўзгаришлар. Термик ишлов беришда пўлатни қиздириш аустенит олиш учун зарурдир. Пўлатни критик нуқта Ас1 гача қиздирганда унинг эвтектоидгача бўлган структураси перлит ва феррит зарраларидан иборат бўлади. Ас1 нуктада пер­лит майда заррали аустенитга айланади. Ас1 дан Ас3 нуқтагача қиздирилганда ортиқча феррит аустенитда эрийди ва Ас3 нуқтада (05 чизиғи) бу ўзгариш тугайди. Ас3 дан юқорида пўлат структураси аустенитдан иборат бўлади.
Қиздирилганда эвтектоиддан олдинги пўлат ҳам шундай узгаради, факат олдингисидан фарқи шундаки, Асх нуқтадан Лст нуктагача янада қиздирилганда ортиқча цементит (иккиламчи) аустенитда эрий бошлайди. АСт нуқтадан юқорида (5Е чизиғи) структу­ра фақат аустенитдан иборат бўлади. Янги ҳосил бўлган аустенит ҳатто битта зарра чегарасида ҳам бир жинсли бўлмайди. Олдин цементит пластинкалари бўлган жойда феррит пластинкалари бўлган жойга нисбатан углерод микдори анча кўп бўлади.
Химиявий таркибини бир хиллаштириш ҳамда бир хил аустенит олиш учун эвтектоиддан ол­динги пўлат юқори критик нуқта Ас3 дан кейин ҳам қиздирилади ҳамда диффузной процесслар тугалланиши учун бу температурада бир мунча муддат ушлаб турилади.
Перлитнинг аустенитга ўзгариш процесси тугагач, кўп микдорда майда аустенит зарралари ҳосил бўлади. Бу зарралар аустенитнинг бошланғич зарралари деб аталади.
Пўлат янада қиздирилганда ёки кўпроқ тутиб турилганда аустенит зарралари ўсади. У ёки бу термик ишлов бериш натижасида пўлатда ҳосил бўлган зарра ўлчамлари ҳақиқий зарралар деб аталади. Бундай зарранинг катталиги термик ишлов беришгагина эмас, пўлатни суюқлантириш усулига ҳам боғлиқ бўлади. Лекин аустенит зарраларининг ўсишга мойиллиги қиздириш температураси ортишига қараб турлича бўлади. Суюқлантириш процессида кремний ва марганец билан оксидсизлантирилган пўлат­ларда аустенит зарраларининг узлуксиз ўсишга мойиллиги температура кўтарилиши билан ортади. Бундай пўлатлар ирсий йирик зарра­ли пўлатлар деб аталади. Уларга кайнайдиган пўлатлар киради.
Суюлтириш процессида алюминий билан ок­сидсизлантирилган, айниқса, титан ёки ванадий билан легирланган пўлатлар 950°-1000°С гача қиздирилганда аустенит зарралари ўсишга камроқ мойил бўлади. Бундай пўлатлар ирсий майда заррали пўлатлар деб атала­ди. Уларга қайнамайдигаи пўлатлар киради.
Ирсий зарра ўлчами пўлат хоссаларига таъсир кўрсатмайди. Пўлатнинг механик хоссалари, айниқса, зарбий қовушоқлиги асосий зарра ўлчамига боғлиқ бўлиб, зарра ўлчами орта бориши билан зарбий қовушоқлик камаяди. Пўлатдаги ҳақиқий зарра ўлчами аустенит зарраси ўлчамига боғлиқ. Одатда, аустенит зарраси қанча катта булса, ҳақиқий зарра ҳам шунча катта бўлади.
Ирсий зарра ўлчами пўлатнинг технологик хоссаларига таъсир қилади. Агар пўлат ирсий майда заррали бўлса, унинг анча юқори температурагача қиздириб, шу температурада ўзоқ муддат ушлаб туриш мумкин. Бунда ирсий йирик заррали пўлатга нисбатан зарралари ҳаддан зиёд ўсиб кетишидан хавфсирамаса ҳам бўлади. Ирсий майда заррали пўлатга иссиқлайин босим остида ишлов беришни (яъни прокатлаш, болғалаш ҳажмий штамплашни) анча юқори температурада бошлаш ва тугатиш мум­кин. Бунда йирик заррали структура ҳосил бўлишидан хавфсирамаса ҳам бўлади.
Ирсий (аустенит) зарра ўлчамини аниқлаш учун турли усуллардан фойдаланилади. Масалан, кам углеродли цементитланган пўлатлар учун унинг сиртини цементитлаш, яъни углеродлаш усули қўлланилади. Пўлатни таркибида углерод бўлган аралашмада 930+10°С гача қиздирилганда ва ушбу температура 8 соат давомида ушлаб турилганда унинг сирти эвтектоиддан кейинги таркибгача углерод билан туйинади. Совитилганда аустенит­дан ортиқча цементит ажралиб чиқади, у аусте­нит зарралари чегараси буйлаб тур кўринишида жойлашади. Тула совитилгач, ушбу цементит ту­ри перлит заррасини ураб олади ва қиздирилгандаги дастлабки аустенит зарраси ўлчам­ини кўрсатади. Шундай тайёрланган пўлат структу­раси 100 марта катталаштирадиган микроскоп ос­тида кўрилади, микроскопда куринган зарралар зарра ўлчамининг стандарт шкаласида кўзда тутилган эта­лон зарралар билан солиштирилади (32-расм). Номери 1 дан 4 гача бўлган зарралар йирик №5 дан кейингилари майда заррали ҳисобланади.
Феронихром Х15Н60, нихром Х20Н80 каби никелли қотишмаларжавоб бера олади. Темир-хром-алюминий қотишмаларидан ясалган иситкичларнинг чидамлилиги нихромникига қа­раганда юқори. Қотишмалар чивиқ ва тасма кўринишида ишлаб чиқарилади ва рўзғор асбобларида (Х13Ю4, Х15Н60, Х20Н80 қотишмалари), шунингдек саноат ва лаборатория печларида (ОХ23Ю5 қотишма) ишлатилади.
Белгиланган иссиқликдан кенгайиш коэффициентили кртишмалар. Улар таркибида кўп миқдорда никель бўлади. Инвар деб аталувчи 36Н қотишмаси (≤0,05% С ва 35—37% Ni) — 60 дан 100°С гача бўлган температурада деярли кенгаймайди. Улар об-ҳаво температураси ўзгариши чегарасида ўз ўлчамларини ўзгартирмайдиган асбоблар деталларини (геодезия асбобларининг деталлари ва бошқалар) тайёрлашда ишлатилади.
К о в а р деб аталадиган 29НК қотишмаси (≤0,03% С, 28,5—29,5% Ni, 17—18% Со) нинг иссикдан кенгайиш коэффициенти—70° дан + + 420°С гача бўлган температура оралигида жуда кичиқ У вакуум-зич бирикма ҳосил ктхлишда ойнага кавшарлаб бириктириладиган деталлар тайёрлашда ишлатилади.
Белгиланган эластик хоссали қотишмалар. Бундай кртишмаларга таркибида 0,07—0,12% С, 15—17% №, 19—21% Сг, 6,4—7,4% Мо , 39— 41% Со, бўлган 40КХНМ кртишмаси киради. Бу эластиклик хоссалари юқори, магнитмас, агрессив муҳитларда коррозиябардош, жуда мустаҳкам пўлатдир. Соат механизмларининг пружиналари, 400°С гача бўлган температурада ишлайдиган уралган цилиндрик пружиналар тайёрлашда ишлатилади.
Контрол саволлар
1. Углеродли конструкцион пўлатларни маркалаш ҳақида гапириб беринг.
2. Автомат пўлатларнинг ўзига хос томонлари нима-дан иборат?
3. Легирланган пўлатлар қандай маркаланади?
4. Легирланган пўлатларни цементитлаш нима?
5. Асбобсозлик пўлатларининг хоссалари ҳакида га­пириб беринг.
6. Углеродли асбобсозлик пўлатлари қандай маркала­нади?
7. Коррозиябардош (зангламайдиган) пўлатларнинг таркиби қандай?
8. Алохдда физик хоссаларга эга бўлган пўлат ва қотишмаларни гапириб беринг.

Download 301,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish