200
шакллантиришнинг ўз
хусусиятларига, меҳнат анъаналарига, ходимлар
ўртасидаги ўзаро муносабатларга эга.
Корхона меҳнат потенциали
да қуйидаги таркибий қисмларни
ажратиб кўрсатиш мумкин:
–
корхонанинг кадрлар таркиби (ходимларнинг таълим потенциали ва
малака потенциали);
–
меҳнат жамоасининг касб таркиби. У муайян корхонада меҳнат
мазмундаги ўзгаришлар билан боғлиқ турли, айниқса фан-техника
тараққиёти таъсири натижасида меҳнат операциялари мураккаблашиши
натижасида янги касблар пайдо бўлгани ҳолда айрим касблар йўқолмоқда.
–
ташкилий. У меҳнатни ташкил этиш ва меҳнат маданиятида ўз
ифодасини топади. Ишлаб чиқиш жараёнларининг пухта ташкил этилиши
ходимларнинг ўз меҳнат фаолиятидан қониқишини ҳам таъминлайди.
Ходимнинг меҳнат потенциали “инсон капитали” ва “инсон
тараққиёти“ тушунчалари билан узвий боғлиқдир.
Иқтисодиёт юритишнинг барча шакл ва кўринишларида ижтимоий-
иқтисодий тараққиётга эришишнинг бош омили меҳнатдир. Шу
боис
бугунги кунда мазкур омилга муҳим иқтисодий потенциал сифатида
қаралади Лекин, у барча даврларда ҳам потенциал аҳамият касб этмаган.
Ҳозирги кунгача меҳнат омилига оид бир қанча қарашлар илгари сурилган
бўлиб, мазкур тадқиқотларда унга нисбатан «ишчи кучи», «меҳнат
ресурслари», «инсон омили», «инсон капитали» ва «меҳнат потенциали»
каби тушунчалар талқин этилган.
Илмий-иқтисодий муомалада дастлаб «ишчи кучи» атамаси
вужудга келган бўлиб, бу категориянинг иқтисодиёт
фанига киритилиши
мумтоз иқтисодий мактаб таълимотчилари билан боғлиқ. Дастлаб мазкур
категория фақатгина мануфактура ишлаб чиқаришда иштирок этаётган
ишчиларга нисбатан қўлланилган бўлса, бугунги кунда мамлакатнинг
барча ишлаб чиқариш кучлари, яъни иш билан бандлар ва ишлаш
истагини билдирган ишсизларни ўз ичига олади.
«Меҳнат ресурслари» атамаси 1922
йилда россиялик олим
С.Струмилин томонидан киритилган бўлиб, унинг «Бизнинг меҳнат
ресурсларимиз ва истиқболларимиз» деб номланган илмий ишида илк
бора қўлланилиб, илмий-иқтисодий жиҳатдан асослаб берилган.
С.Струмилин мазкур тушунчани марказлашган режали иқтисодиёт
юритиш тизими нуқтаи назаридан талқин этган бўлиб, унга меҳнат
ресурсларига режалаштирилувчи суст (пассив) ишчи кучи мажмуаси си-
фатида қараган. Унинг фикрича, меҳнат ресурслари мамлакатнинг жами
ишчи кучидан ёки 16-49 ёшдаги аҳолидан иборат. Бозор муносабатларига
асосланган иқтисодиёт тизимида ҳам меҳнат ресурслари мамлакат ишчи
кучининг жамини ифода этиб, «ишчи кучи» категориясидан фарқли
равишда ўз ичига ишга лаёқатли аҳолининг нофаол (пассив) қисмини дам
201
олади. Бугунги илмий-иқтисодий нуқтаи назарларда меҳнат ресурсларига
асосан миқдор (сон) жиҳатдан ёндашилади.
6.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: