Олинган натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқотда қўлланилган ёндошув ва усулларнинг мақсадга мувофиқлиги, эконометрик ва математик усулларнинг асосланганлиги, статистик маълумотларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига ҳамда бошқа расман эълон қилинган амалий маълумотлар таҳлилига асосланганлиги ва тегишли хулоса, таклифларнинг мутасадди ташкилотлар томонидан амалиётга жорий қилинганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлан-тиришда инновациялардан фойдаланиш ва қўллашга таъсир этувчи омилларни таъсир доираси бўйича жойлаштирилиши, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида улардан мақсадли фойдаланиш жараёнида ва қарор қабул қилишда кам харажатлар қилиш ва вақтни тежаш имконини бериувчи тавсиялар ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти олингане натижалар кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини оширишга, экспорт салоҳиятини юксалтиришга +++++++++++++++++++++++ хизмат қилиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг рақобатбардошлилигини оширишда инновациялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик тармоғида фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари инновацион салоҳиятини «аъло» (2,1-2,5), «яхши» (1,51-2,0), «ўрта» (0,51-1,5) ва «ёмон» (0-0,5) интеграл оралиқ натижалари ёндашувига кўра баҳолаш Савдо-саноат палатасининг 2021 ............ қарори асосида тадбиркорлик фаолияти субъектларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 29 сентябрдаги 11/03-29-8124-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириши натижасида уларнинг экспорт ҳажмларини 0,8 % га ошириш имконияти яратилган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари рақобатбардошлигини оширишда инновацион ривожланиш омиллари аҳамиятлилик даражасини тренд индикаторлар ёрдамида афзаллигини аниқлаш бўйича таклифлар Наманган вилоятидаги тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 29 сентябрдаги 11/03-29-8124-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши қайта ишлаш тармоғидаги тадбиркорлик фаолияти субъектларининг умумий харажатларини 0,5 фоизгача қисқартиришга имкон берган;
Наманган вилоятида тўқимачилик фаолияти билан шуғулланаётган кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари рақобатбардошлигини оширишда “ақлли” тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда “ақлли” тўқималардан материаллар”, “микрочиплар билан материаллар”. “техник тўқимачилик маҳсулотлари” каби инновацион йўналишлардан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 29 сентябрдаги 11/03-29-8124-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар асосида қайта ишлаш тармоқларидаги тадбиркорлик фаолияти субъектлари ялпи фойдаси 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 0,6 % га ошган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектида инновацияни ривож-лантиришга йўналтирилган тадбирлар самарадорлигини баҳолаш ходимлар инновацион ғояларини баллар асосида баҳолаш бўйича таклифлар Наманган вилоятида кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 29 сентябрдаги 11/03-29-8124-сонли маълумотномаси). Ушбу рағбатлар воситасида кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари инновацион ривожланиш фаоллаштиришга ижобий таъсир кўрсатган.
Do'stlaringiz bilan baham: |