178
ўзгаришларни жамланиши натижасида сифат жиҳатдан сакраш содир бўлади. Бундай
сифат жиҳатидан бўладиган сакрашлар натижасида географик қобиқда янги тузилмалар
вужудга келади. Ушбу тузилмаларга геосфералар, геологик қатламлар, материклар ва
океанлар ҳамда ҳаёт киради. Янги тузилмалар эскилари асосида вужудга келади ва
ривожланади.
Географик қобиқнинг ривожланиши тўхтовсиз жараён бўлиб, унинг
бошланишини аниқлаш жуда шартли ҳисобланади. Кўп олимлар томонидан ерни
сайёра сифатида вужудга келган даври уни ривожланишини бошланиши деб қабул
қилинган.
Географик қобиқнинг ривожланиши жуда ҳам нотекис рўй беради. Секин-аста
ва эволюцион ўзгаришлар кескин инқилобий ўзгаришлар билан алмашиниб туради.
Географик қобиқнинг ривожланишини тиклаш табиий фанлар олдида турган энг
мураккаб муаммолардан бири ҳисобланади.
Географик қобиқнинг ривожланишини ўрганишда палегеография ва тарихий
география ҳамда палеанталогия ва бошқа фанларнинг ўрни жуда катта.
Қадимги даврларнинг табиий географик шароитини ўрганишда ер пœстининг
тузилиши ва хусусиятларини ҳамда тођ жинслари šатламларини ётишини ўрганиш
жуда муҳим маълумотларни беради. Қатламларни ётиш тартиби, ҳолати, физик,
механик, химик ва бошқа хусусиятлари, петрогоафик ва минерологик таркиби,
магнитлик хусусиятлари, палеантологик қолдиқлар ва бошқа маълумотлар šадимги
геологик даврларнинг табиатини билиш ва šайта тиклаш учун асос бўлади. Тектоник ва
вулканик ҳаракатлар ҳам географик қобиқнинг ривожланиши тарихини аниқлашда
муҳим ўрин тутади.
Тектоник ҳаракатлар геосфераларда содир бўладиган ўзгаришларни белгилаб
беради. Сув ва қуруқлик майдонини кенгайиши ёки қисқариши ҳамда турли релъеф
шаклларининг ҳосил бўлиши тектоник харакатларнинг фаоллигига боғлиқ. Тоғларнинг
кўтарилиши иқлимга ва ландшафтларни табақаланишига кучли таъсир этади. Бундан
ташқари тектоник ҳаракатлар географик қобиқда тўпланадиган ётқизиқларнинг
қалинлиги ва майдонини аниқлайди. Географик қобиқни ривожланиш тарихини
тиклашда қадимги музларни ва улар қолдирган изларни ўрганиш ҳам катта аҳамиятга
эга. Неоген ва тўртламчи даврларда Ер юзасининг 64 млн. км
2
майдони муз билан
қопланган. Муз эриб кетгандан сўнг ландшафтлар аста-секин яна қайтадан тиклана
бошлаган. Бундай муз босишлар деярли ҳамма геологик эраларда кузатилган.
Географик қобиқни яхлит тизим сифатида ривожланиши Ерни сайёра сифатида
ривожланишидан сўнгги боскич ҳисобланади. Географик қобиқдаги ривожланишнинг
асосий манбаи бўлиб Қуёш иссиқлиги ҳисобланади. Қуёш иссиқлигини географик
қобиқда нотекис тақсимланиши натижасида Ер юзасида хилма-хил табиий географик
шароитлар вужудга келган.
Do'stlaringiz bilan baham: