К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


Озуқа занжири. Органик моддалар мувозанати



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

 
9.2 Озуқа занжири. Органик моддалар мувозанати. 
 
Фотосинтез – биологик ўрин алмашишни асосини ташкил этади. Модда ва 
энергияни келгуси ҳаракати озуқа занжири билан боғлиқ. Ҳар бир занжир бўғини 
организмлар гуруҳидан иборат бўлиб, ўз ўрнида улар келгуси бўғин учун озуқа 
манбаи ҳисобланади. 
Озуқа занжирига ҳар хил организм турлари киради. Содда, ноорганик 
бирикмаларни истеъмол қилиш ҳисобига бирламчи органик маҳсулотни яратувчи 
организмлар автотроф организмлар, продуцентлар дейилади. Яшил ўсимликлар ва 
бир қатор бактериялар фотосинтетик автотроф организмлар бўлиб улар фаолияти 


168 
Қуёш энергиясини ўзлаштириш ҳисобига амалга ошади. Бошқа бир қатор 
бактериялар хемосинтетик автотроф организмлар ҳисобланиб, улар ўзларига 
керакли энергияни ноорганик бирикмаларни оксидланиши натижасида ажраган 
энергиядан оладилар. 
Организмларнинг бошқа йирик гурухи – гетеротроф организмлар бўлиб, 
улар тайёр органик моддаларни истеъмол қилиш ҳисобига яшайдилар. Бундай 
организмлар консументлар дейилади. Бу гуруҳга бактерияларнинг асосий қисми, 
замбуруғлар ва хайвонот дунёси киради. Ҳайвонлар ўз ўрнида ўтхўрлар ва 
йиртқичлар гурухига ажратилади. Ҳайвонларнинг кўпчилиги ҳам ўтхўрлар, ҳам 
йиртқичлар гуруҳига киради. 
Замбуруғлар ва баъзи бир бактериялар сапрофитлар бўлиб, улар органик 
қолдиқлар ва организм чиқиндиларини истеъмол қилади. Улар редуцентлар 
ҳисобланиб органик бирикмаларни содда минерал ҳолатга келтирадилар. 
Гетеротроф организмларнинг яна бир қисми паразитлар гуруҳи бўлиб унга бир 
қатор ўсимлик ва ҳайвонлар киради. 
Озуқа занжири ҳар доим автоном эмас, бошқа озуқа занжирлари билан 
боғланиб кетган. Озуқа занжирини бир бўғинидан иккинчи буғинига борган сари 
энергия миқдори камайиб боради. Лекин фақат ўсимликларгина эмас, балки 
ҳайвонлар ва микроорганизмлар ҳам органик моддани вужудга келтирадилар. 
Вужудга келган бундай органик маҳсулот иккиламчи маҳсулот бўлиб ўсимликлар 
вужудга келтирган биомассага нисбатан бир неча бор кам. Шундай бўлишига 
šарамасдан вужудга келган иккиламчи органик маҳсулотнинг аҳамияти жуда катта, 
чунки у биоценоздаги муҳим занжирлардан бири ва одам учун озуқани вужудга 
келтирувчи асосий манбалардан бири ҳисобланади. 
Вужудга келган органик махсулот ўсимликларни бир қисми қуриган пайтдан 
бошлаб парчалана бошласа, қолган қисми ўсимлик бутунлай қуриган ва 
организмлар ўлгандан кейин аста – секин редуцентлар фаолияти натижасида 
минераллаша боради ёки кўмилиб кетиб кўмир, торф ва бошқа ёнувчи фойдали 
қазалмаларга айланадилар. Умуман олганда органик модданинг мувозанати 
қуйидагилар билан белгиланади: 
1.
Биомасса - табиий комплексдаги ҳамма тирик организмларнинг умумий 
массаси. 
2.
Ўлик органик маҳсулот – қуриган ўсимликлар ва ўлган ҳайвонларнинг ер 
юзидаги, торф горизонти, ўрмон тўшагидаги массаси. 
3.
Органик маҳсулот – маълум вақтда вужудга келган органик маҳсулот 
массаси. 
4.
Хазон - маълум вақтда қуриб ерга тушган органик маҳсулот. 
5.
Тоза маҳсулот – органик маҳсулот билан хазон тафовути. 
Органик модда баланси ва улар орасидаги нисбат табиий муҳит 
хусусиятларига қараб ҳар жойда ҳар хил бўлади. Энг катта тафовут океан ва 
қуруклик 
орасидаги 
биомассада 
кўзга 
ташланади. 
Океан 
биомассаси 
қуруқликникига нисбатан 200 баробар кам, лекин йиллик маҳсулдорлик орасидаги 
тафовут унча катта эмас, қурукликдаги йиллик биомасса океандагига нисбатан 2,25 
баробар кўп. Қуруқликда йиллик органик маҳсулот 1,8
0
10
11
т, океанда эса 0,8
0
10
11
т. 
Қуруқликдаги йиллик биомассани умумий биомассага нисбати 0,069, океанда эса 
11,4 га тенг. Бошқача қилиб айтганда қуруқликда йилига умумий биомассанинг 7% 
га яқини вужудга келса океанда йиллик биомасса бир вақтда мавжуд бўлган 
биомассага нисбатан 11 баробар кўп. Океаннинг майдони қуруқликка нисбатан 2,43 


169 
баробар кўп бўлгани учун маълум майдондаги маҳсулдорлик қуруқликникига 
нисбатан 5,5 баробар кам. 
Қуруқликдаги органик маҳсулотни тақсимланишида бир қатор қонуниятлар 
кўзга ташланади. Энг кўп биомасса ўрмонларда тўпланган бўлиб, унинг миқдори 1 
м
2
да нам тропик ўрмонларда 70 кг, нам субтропик ўрмонларда 45 кг, игна баргли 
ўрмонларда 35 кг ни, даштларда эса 1,3-2,5 кг ни ташкил этади. Саванналарда 
биомасса миқдори камайиб 2 – 4 кг ни, даштларда эса 1,3 – 2,5 кг ни ташкил этади. 
Чўл ва тундрада эса бу кўрсаткич янада кам. Тундра, чўл ва дашт зоналарида 
умумий биомассани 80% гача қисми ер остига тўғри келишини эсда тутиш лозим, 
сабаби муҳитнинг ноқулайлиги хисобланади. Энг кўп йиллик биомахсулот нам 
тропик ўрмонларда (2,5-3,5 кг/м
2
) бўлсада, бу кўрсаткич саванна ва даштларда хам 
ундан унча кам эмас. 
Органик модданинг минералашиш тезлигини қуриган органик маҳсулотни 
хазонга нисбатидан кўриш мумкин. Бу кўрсаткич бутали тундрада 92га, Тайгада 10-
20га, кенг баргли ўрмонларда 3-4га, даштда 1-1,5га, субтропик ўрмонларда 0,7, нам 
тропик ўрмонларда 0,1га тенг. Кўриниб турибдики тундра ва Тайгада šуриган 
органик маҳсулотни минералланиши жуда секин рўй беради, чунки паст ҳарорат 
ҳукмронлик қилгани сабабли микроорганизмларнинг фаолияти жуда суст. 
Минералланиш жараёни дашт ва саванналарда анча шиддатли бўлади. Бу жараён 
нам ва иссиқ тропик ўрмонларда жуда тез амалга ошади. 
Юқорида кўрсатилган органик маҳсулотни ҳудудий умумий мувозанати 
асосан ҳар бир жойнинг иссиšлик-намлик режими билан чамбарчас боғлиš. Демак, 
иссиқлик ва намлик фотосинтез жараёнининг тезлигига, биоценозларнинг таркиби 
ва турига минералланиш даражасининг тезлигига катта таъсир кўрсатади. 
Океандаги биомасса ва маҳсулдорлик даражасига бошқа мураккаброқ 
омиллар таъсир кўрсатади. Океан биомассасининг асосий қисми (74%) 
зооплантонлардан иборат. Аммо йиллик биомассанинг асосий қисмини (96%) 
фитоплангтон беради. Океандаги биомассани асосий қисми шельф зонасида ва 
бошқа озуқага бой жойларда тўпланган.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish