К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


боб. Литосферадаги айланма ҳаракатлар



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

10 боб. Литосферадаги айланма ҳаракатлар

 
Литосферанинг турли қисмларида моддаларнинг доимо айланма ҳаракати 
содир бўлиб туради. Мазкур ҳаракатлар икки йўналишда содир бўлади: кўндаланг 
ва бўйлама. Кўндаланг йўналишда моддаларнинг ҳаракати асосан Ер юзасида, яъни 
литосферанинг устида содир бўлади. Бўйлама йўналишда моддаларнинг ҳаракати 
литосферанинг ички ва юқориги қисмлари орасида рўй беради. 
10.1. Ер юзасида моддаларнинг ҳаракати. 
 
Геологик даврлар давомида Ерда кўтарилишлар, чœкишлар, зил-зилалар, 
вулканлар кузатилиб келинмоқда. Улар таъсирида Ер юзасида баланд тоғлар, 
ботиқлар ва текисликлар вужудга келади. Мазкур рельеф шакллари ташқи омиллар 
таъсирида (шамол, нураш, дарё, муз, тўлқин) емирилади. Рельефнинг емирилиши ва 
моддаларнинг ҳаракати сурилма, кўчки, селлар таъсирида ҳам рўй беради. Мазкур 
жараёнлар таъсирида моддалар Ер юзасида бир жойдан иккинчи жойга кўчиб 
юради. 
Минерал зарралар асосан ҳаво, сув, муз ёрдамида кўчиб юради. Агар 
тектоник ҳаракатлар тўхтаб қолса ҳамма қиъталар 10-20 млн. йил ичида океан 
сатҳигача емирилиб текисланиб қолган бўлар эди. 
Моддаларнинг ҳаракати натижасида Ер юзидан моддаларни олиб кетилиши 
ва олиб келиниши рўй беради. 
Ер юзидан моддаларни олиб кетилиши дарёлар, музлар орқали амалга 
оширилади. Дарёлар орқали аста-секин, мунтазам ва катта майдонларда моддалар 
бир жойдан иккинчи жойга олиб кетилади. Уларнинг катта қисми лойқа сифатида 
ҳаракат қилади. Қуруқлик юзасида ҳосил бўладиган лойқанинг бир йиллик 
миқдори 14 млрд. т., эриган ётқизиклар (ионли оқим) миқдори эса йилига 1,5-2,0 
млрд. т. ташкил қилади. 


172 
Тоғларда одатда денудация жуда тез ва фаол содир бўлади. Амударё, 
Сирдарё, Хуанхе, Нил дарёлари лойқа миқдорининг юқорилиги билан ажралиб 
туради. 
Ер юзасининг емирилиши (денудацияси) музлар таъсирида ҳам рўй беради. 
Уларнинг аҳамияти муз босиш даврларида катта бўлган. Мазкур даврда Ер 
юзасининг 30% муз билан қопланган. Ҳаракатдаги музлик юмшоқ жинсларни 
суриб, қаттиқларини емиради. Тоғ жинсларининг парчаларини музлар ўн, юз, ҳатто 
минглаб километр масофага олиб кетади. Антарктидада тоғ жинсларини музлар 
унинг чеккаси томон олиб боради, сўнгра айсберглар океан томон олиб кетади. 
Муз ётқизиқлари (мореналар) билан қуруқликнинг 10% қисми қопланган. 
Улар асосан морена ва сув-муз ётқизиқларидан иборат. 
Қуруқликка моддалар қуйидаги йўналишларда келади: 
-
атмосфера ёғинлари билан бирга денгиз суви тузларининг келиши. Океан 
сувларидаги туз зарралари атмосферага кучли денгиз бўронлари пайтида келади; 
-
қуруқликдаги моддалар нураш натижасида ҳам кўпайиб туради, отқинди 
(вулканик) ва бошқа тоғ жинслари емирилиш жараёнида сув, кислород, углерод 
диоксидини боғлайди. Натижада минерал моддаларни оксидланиши, гилли 
сланецларни, қумтошларни, оҳактошларни, доломитларни ва бошқа тоғ 
жинсларини ҳосил бўлиши кузатилади; 
-
минерал моддаларнинг бир қисми вулкан отилишида ва чўкинди тоғ 
жинсларини ҳосил бўлишида қуруқликка келади. Ҳар йили ҳосил бўладиган 
биомассанинг 0,8% чўкинди тоғ жинсларини ташкил қилади. Минерал 
моддаларнинг бир қисми фазодан келади. 
Ҳисоблашлар шуни кўрсатадики, қуруқликдан моддаларни олиб кетилиши, 
қуруқликка моддаларнинг келишидан 7 маротаба кўп экан. Демак, қуруқликдаги 
моддалар мувозанати манфий экан. Мазкур фарқ 21 млрд тоннани ташкил 
қилади. Минерал моддаларнинг ҳаракати дарёлар орšали тез содир бўлади, 
натижада қуруқликнинг баландлиги ҳар йили пасайиб бормоқда. 
Минерал моддаларнинг мувозанати Л.Г.Бондарев (Вечное движение, М, 
1974, с57) томонидан ҳисоблаб чиšилган (11-жадвал) 
11-жадвал 
Қуруқликда минерал моддалар мувозанати 
Моддаларнинг ҳаракат турлари 
Модда миқдори 10
12
кг/йил 

I. Қуруқликка моддаларнинг келиши 
Нураш жараёнида сув ва моддаларни 
боғланиши 
0,1-0,6 

Вулканоген аккумуляция 
1,8 

Биоген аккумуляция 
1,0 

Моддаларни фазодан келиши 
0,02 
Жами 
2,9-4,4 

II. Моддалар сарфи 
Лойқа (қаттик оқим) 
14,1 

Ионли оқим 
1,6-1,7 

Қоплама музликлар денудацияси 
2,2-2,3 

Денгиз абразияси 
0,7-1,1 

Шамол билан моддаларни олиб кетилиши 
2,0-4,0 


173 

Минерал ёқилгини ёқиш 
2,6 
Жами 
23,2-25,7 
Фарқ: келиш (2,9-4,4) – сарф (23,2-25,7) – 21млрд тонна. 
Қуруқликнинг баландлиги Дунё океани сатҳини ўзгариши, тектоник 
ҳаракатдар туфайли ҳам ўзгариб туради. Ҳозирги пайтда океаннинг ҳажми кенгайиб 
қуруқликнинг ҳажми ва массаси камайиб бормоқда. 
Ҳозирги пайтда моддалар инсоннинг хўжалик фаолияти натижасида ҳам кўчиб 
юради. Жаҳонда инсон таъсирида йилига 10 млрд. тонна модда кўчирилади, бу эса 
жаҳонда моддалар ҳаракатини 40% ни ташкил қилади. Демак, ҳозирги пайтда 
минерал моддаларни антропоген ҳаракати табиий ҳаракат билан деярли тенглашиб 
қолган. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish