181
келган бўлиши мумкин. Мазкур бирикмалар бири-бирига қўшилиб янада мураккаброқ
бирикмаларни ҳосил қилган. Бирикмаларнинг айрим қисмлари (коацерват томчилар)
ташқи муҳитдан ажрала бошлади ва атроф муҳитдан моддаларни ўзлаштира бошлайди
ва қайта кўпая бошлайди. Бундай тизимларни тирик организмлар деб аташ мумкин. Бу
эса биологик ривожланишнинг бошланиши эди. Илк организмлар органик моддалар
билан озиқланган ва гетеротрофлар бўлган. Кейинчалик ноорганик моддалардан
органик моддаларни ҳосил қиладиган автотроф организмлар вужудга келган. Бундай
организмлар Қуёш иссиқлиги ҳисобига фотосинтез жараёни орқали ноорганик
моддалардан органик моддалар ишлаб чиқара бошлашди. Бу эса органик дунёни ва
географик қобиқни ривожланишида инқилобни ясади, чунки тирик организмлар жуда
кучли табиий-географик омилга айланди. Географик қобиқда эркин кислородни ҳосил
бўлиши билан Ер юзасида ҳайвонот олами вужудга келди.
Қадимги организмларнинг қолдиқлари Жанубий Африкада қора рангли
сланецлар таркибидан топилган, уларнинг ёши 3 млрд. йилдан ортиқроқ бўлган. Улар
асосан бактериясимон ҳосилалардан иборат бўлган. Кейннчалик 2,7 млрд йил аввал
сувўтли оҳактошлар шаклланган, 1,2 млрд. йил олдин эса кўп ҳужайрали сувўтлари
вужудга келган, сўнгра қизил ва яшил сув ўтлари, ундан ҳам кейинроқ дастлабки кўп
ҳужайрали ҳайвонлар вужудга келди (медузалар, лабсимонлар, чувалчанглар,
археоцеатлар).
Токембрийда географик қобиқни ривожланишининг асосий натижаси бўлиб
атмосферада кислородни тўпланиши ва атмосферадаги карбонат ангидридни (СО
2
)
жуда катта миқдорда ўзлаштиришидир. СО
2
нинг
жуда катта қисми оҳактошлар
таркибига ўтган. Тирик организмлар Ер юзасини ёппасига қоплагандан сўнг Биосфера
шакланди.
Географик қобиқни тузилиши ва таркиби мураккаблаша бориш жараёнида
организмлар ҳам мураккаблашиб уларнинг янги-янги турлари пайдо бўла бошлайди.
Географик қобиқнинг ривожланиши давомида ер юзасида 500 млн. дан ортиқ
организмлар тури ҳосил бўлган, ҳозир эса 2 млн. дан ортиқ организмлар тури мавжуд.
Жуда кўп олимлар Ер юзасида организмларни тарқалишида учта босқични
ажратади. Биринчи босқичда организмлар океан ва денгизларнинг қирғоқларида ҳосил
бўлган ва тарқалган. Иккинчи босқич фотосинтез жараёнини бошланиши билан боғлиқ.
Фотосинтез жараёнидан сўнг организмлар ёппасига тарқалишди. Учинчи босқичда
организмлар қуруқликка чиқиб кенг тарқала бошлашди.
Олимлар географик қобиқда ҳаётни пайдо бўлишида қатор муҳим даврларни
ажратишади: географик қобиқни ривожланиши давомида биосфера доимо
мураккаблашиб борган, тирик организмларнинг хилма-хиллиги ортиб борган;
организмларнинг ҳаёт фаолияти натижасида Ернинг қобиқларида жуда катта
ўзгаришлар содир бўлди (атмосферада эркин кислород пайдо бўлди, озон қатлами
вужудга келди, углерод диоксиди тошкўмир ва карбонатли ётқизиқлари таркибига
ўтди); тирик организмлар нурашда фаол қатнаша бошлашди
Do'stlaringiz bilan baham: