К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


Палеозой ва мезозой эраларида географик



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

13.1. Палеозой ва мезозой эраларида географик
қобиқнинг ривожланиши 
 
 
Палеозой ва мезозой эраларида географик қобиқни тузилиши ва таркиби 
мураккаблаша бошлади.
Палеозой эраси. Географик қобиқнинг палеозой эрасида ривожланишининг 
асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат: 
- палеозой эрасида географик қобиқнинг органик дунёси криптозой эонига 
нисбатан тез суръатлар билан ривожлана бошлади. Кембрий даврининг бошларида 
карбонатли танага эга бўлган организмлар кенг тарқала бошлади. Уларнинг фаолияти 
натижасида океандан жуда катта миқдорда углерод икки оксидини ажралиб чиқишига 
олиб келди. Океанларда ҳайвонот дунёси тез суръатларда кўпая бошлади. Ордовик 
даврида дастлабки умуртқали ҳайвонлар пайдо бўлди; 
- силур даврида организмларни сувдан қуруқликка чиқиши муносабати билан 
органик дунёни ривожланишида инқилоб рўй берди; 
- палеозой эрасининг биринчи ярмида каледон бурмаланиш босқичи содир 
бўлди. Натижада Канада Арктика тўплам ороллари, Саян, Олтой, Марказий 
Қозоғистон, Шимолий ва Марказий Тяньшан, Буюк Британия оролининг шимолий 
қисми, Аппалачи тоғларининг шимолий қисми кўтарилди. Палеозой эрасининг 
иккинчи ярмида герцин бурмаланиш босқичи содир бўлди. Мазкур босқичда Урал, 
Ғарбий ва Жанубий Тяньшан, Ўрта Европа ясси тоғлари, Жанубий Аппалачи, Шарқий 
Австралия, Атлас, Кап ва бошқа тоғлар кўтарилди. Каледон ва Герцин бурмаланиш 
жараёнлари оқибатида платформалар майдони кенгайди; 
- девон даврида папоротниклар, плаунлар кенг тарқалди ва мазкур давр охирида 
ҳаšиšий ўрмонларни ҳосил қилди. Ушбу даврда табиий географик шароитни 
табақаланиши рўй берди. Ўрмон ботқоқлари ва арид ҳудудлар пайдо бўла бошлади, 
улардаги сув ҳавзаларида эса туз тўплана бошлади. Ботқоқларда чириган органик 
моддаланинг тўпланиши қайтариш муҳитини вужудга келтирди. Шундай қилиб девон 
дарврида географик қобиқнинг оксидланиш-қайтарилиш шароитининг хилма-хиллиги 


183 
вужудга келди. Ер юзасининг ривожланишини илк босқичларида қайтарилиш муҳити 
мавжуд эди. Протерозой эрасининг ўрталарида у оксидланиш шароити билан алмашди; 
- Шимолий ярим шарда тошкўмир даврида ўсимликларни барқ ўриб 
ривожланиши натижасида жуда катта миқдорда органик моддаларнинг қолдиқлари 
чўкинди ва йирик кўмир конларини ҳосил бўлишига олиб келди: Донбасс, Рур, Юқори 
Силезия, Қарағанда, Катун, Кузбасс ва бошқа тошкўмир конлари. Атмосферада 
кислород миқдори кескин ошди, оқибатда кимёвий нураш тез суръатлари содир бўлди 
ва қалин нураш қобиғи ҳосил бўлди. Жанубий ярим шарда эса ушбу даврда жанубий 
материклар муз остида бўлган. Муз босиш Пермь даврида ҳам давом этган. Жанубий 
материкларни муз босиши уларни қутб атрофида жойлашганлиги туфайлидир. 
Тошкўмир ва Пермь даврларида табиий географик шароит жуда хилма-хил бўлган ва 
географик зоналлик яққол ифодалана бошлаган.
Мезозой эрасида географик қобиқнинг ривожланиши. Мезозой эрасида тибиий 
геогрфик шароитнинг табақаланиши ва мураккаблашуви давом этди. Палеозойни охири 
ва мезозой эрасинининг бошларида Ер юзининг ҳайвонот дунёсида кескин ўзгаришлар 
содир бўлди. Жуда кўп амфибиялар кирилиб кетди. Судралиб юрувчилар тезлик билан 
ривожлана бошлади. Игна баргли ўсимликлар жуда катта майдонни эгаллаган.
Мезозой эрасида организмларнинг šирилиб, янгиларини пайдо бўлиши қуйидаги 
омиллар таъсирида содир бўлди: литосфера плиталарининг силжиши; киммерий ва 
ларамий бурмаланиш босқичини рўй бериши; вулканларнинг отилиши; йирик рельеф 
шаклларининг кескин ўзгариши; атмосфера ҳаракатларини ва географик қутбларининг 
ўрнини ўзгариши ва ҳ.к. 
Тирас даврида палеозой даврининг охиридаги содир бўлган воқеалар давом 
этган. Ер юзасининг катта қисмида тектоник ҳаракатлар кучсиз бўлганлиги муносабати 
билан текисликлар кўпроқ бўлган. Мазкур даврда қуйидаги табиат зоналари 
шаклланган: чўл; саванна; мавсумий нам ва доимий нам. Ўсимлик ва ҳайвонот 
дунёсини янги турлари пайдо бўлган, судралиб юрувчиларнинг турли хиллари пайдо 
бўлган: диназаврлар, ихтиозаврлар, терозаврлар (учувчи калтакесаклар). Баъзи 
маълумотларга кўра, триас даври охирида сут эмизувчи ҳайвонларнинг дастлабки 
намуналари келиб чиққан. 
Умуман триас даврида иқлим бошқа даврларга нисбатан иссиқ бўлган, шу 
сабабли континентал ётқизиқлар кўп бўлиб, улар орасида боксид конлари учрайди. 
Ўзбекистонда триас даврида қалин нураш қобиғи ривожланган.
Юра даврида ёпиқ уруғли ўсимликлар ва қушлар, сут эмизувчи ҳайвонлар пайдо 
бўлди ва ривожланди. Нам иқлим шароитида ўсимликлар барқ уриб ривожланган. 
Шунинг учун мазкур давр ётқизиқлари орасида улкан ва йирик тошкўмир ва қўнғир 
кўмир конлари ҳосил бўлган. Ўзбекистондаги Ангрен қўнғир кўмир кони, Бойсун ва 
Шарғун кўмир конлари ҳам ушбу даврда ҳосил бўлган. Бундан ташқари юра даври 
ётқизиқлари орасида нефть ва газ конлари ҳам вужудга келган.
Бўр даврида улкан судралиб юрувчилар šирилиб кетди. Унинг асосий сабаби 
иқлимни қуруқлашуви бўлиши мумкин. Судралиб юрувчиларнинг асосий озуқаси 
бўлган ўсимлик қопламини ўзгариши ҳам уларни šирилиб кетишига сабаб бўлган 
бўлиши мумкин. Ўтхўр калтакесакларнинг қирилиб кетиши билан улар билан 
озиқланадиган йиртқич калтакесаклар ҳам қирилиб кетди. Бу эса сут эмизувчи 
ҳайвонларни кенг тарқалишига олиб келди.
Мезозой эрасида киммерий ва ларамий тоғ ҳосил бўлиш босқичларида 
Кордильера, шимоли-шарқий Сибир, Сихотолин, Ҳиндихитой ярим ороли ва 
Калимантан оролидаги тоғлар кўтарилган. Мезозой эрасидаги энг муҳим воқеалардан 
бири дашт ва саванна табиат зоналари вужудга келди. 


184 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish