179
гидросферанинг таркиби ҳозиргидан кескин фарқ қилган. Сувда вулканлар натижасида
ажралиб чиққан газсимон маҳсулотлар эриган ҳолда бўлган (хлорли ва фторли водород,
метан ва бошқалар). Н.М.Страхов маълумоти бўйича сув нордон таркибига эга бўлган.
Унда кремний эриган ҳолда бўлган. Архей эрасининг бошларидаги вулканларнинг
отилиши мантия моддасини гравитацион сиқилиши, радиактив парчаланиш натижасида
қисман эриши туфайли содир бўлган. Юқори мантия моддалари
эриш давомида улар
қийин ва енгил эрийдиган қисмларга бўлинади. Енгил эрийдиган таркиб асосан
базальтлардан, учиб кетадиган газлардан ва сув буғларидан иборат бўлган. Базальтлар
дастлабки ер пўстини ҳосил қилган, углевод бирикмалари эса (СО, СО
2
, СН
4
), аммиак,
олтингугурт бирикмалари, галаоид кислоталари, водород, аргон ва бошқа газлар
атмосферани ҳосил қилган. Вулкан отилиши туфайли чиққан сув буғларининг
конденсацияга учраши натижасида дастлабки океан ҳосил бўлган. Илк океанга вулкан
газларидан
углерод диоксиди, кислоталар, олтингугурт, аммиак ўтган. Сувнинг бир
қисми ер пўсти тоғ жинслари томонидан шимилган. Океан сувларининг умумий
шўрлиги ҳозиргига яқин бўлган.
Ернинг илк геологик ривожланиш босқичида атмосфера ва
океан сувларида
эркин кислород бўлмаган. Эркин кислороднинг ҳосил бўлиши 3 млрд. йил аввал содир
бўлган микроорганизмларнинг фаолияти билан боғлиқ. Эркин кислород атмосферадаги
газлар ва тоғ жинсларини оксидланишига сарф бўла бошлади. Аммиак молекуляр
азотгача, метан СН
4
ва углерод оксиди углерод диоксидигача оксидлана бошлади.
Шундан сўнг олтингугурт ва олтингугурт водороди, икки валентли темир ва марганец
оксидлана бошлади. Шундай қилиб протерозой эрасининг ўрталарида атмосфера ва
океанда тикланиш шароити оксидланиш шароити билан алмашди.
Эркин кислороднинг миқдорини орта бориши билан кислород билан нафас
оладиган ҳайвонлар вужудга келди, атмосферада озон қатлами шаклланди. Ер пœстида
қалин нураш қобиғи ҳосил бўлди. Атмосферани ва гидросферани ҳосил бўлиши билан
ер пўстидаги дастлабки тоғ жинсларини нураши ва чўкинди тоғ жинсларининг ҳосил
бўлиши бошланди.
Чўкинди ва магматик тоғ жинслари метаморфизм таъсирида ер пўстининг чуқур
қатламларида ўзгара бошлади. Натижада метоморфик тоғ жинслари ҳосил бўла
бошлади (кварцитлар, сланецлар, генейслар ва х.к). Ушбу даврдан бошлаб материк ер
пўстининг гранит қатламининг ҳосил бўлиши ва қадимги платформаларни шаклланиши
бошланди.
Ҳозирги даврда ер пўсти магматик, чўкинди ва метаморфик жинслардан иборат.
Магматик ва чўкинди жинслар доимо метаморфик ва магматик тоғ жинсларига айланиб
туради, мазкур жараён қуйидаги тартибда содир бўлади: магматизм – нураш – олиб
кетиш – ётқизиқларни ҳосил бўлиши – чуқурга тушиш – метаморфизм – магматизм.
Ерда ҳаёт пайдо бўлгандан сўнг чўкинди тоғ жинслари ҳосил бўлишида
организмлар катта аҳамият
касб эта бошлади, яъни биоген тоғ жинслари ҳосил бўла
бошлади.
Ернинг геологик тарихида ва унинг табиатини ривожланишида тоғ ҳосил бўлиш
босқичлари, денгиз трансгрессиялари ва регрессиялари ҳамда иқлимни ўзгариши катта
роль ўйнаган.
Текомбрий даврида иқлим кенгликлар бўйича ўзгарган. Иқлимни ўзгариши
натижасида қуйи протерозойда муз босиши рўй берди. Уларнинг қолдиқлари, яъни
қадимги мореналар Канада қалқонининг протерозой ётқизиқлари таркибида топилган.
Улар тиллитлар деб аталади. Тиллитлар сараланмаган муз ётқизиқларидир.
Географик қобиқнинг ривожланишини тиклашда материклар ва океанларни
вужудга келиш масалалари муҳим ўрин тутуди. Охирги пайтларда материклар ва
180
океанларни келиб чиқиши ҳақида тўртта гипотеза хақиқатга яқинроқ деб тан
олинмоқда, улар қуйидагилар: океаннинг бирламчилиги гипотезаси; қуруқликнинг
бирламчилиги гипотезаси;
литосфера плиталари гипотезаси; пулсацион гипотеза.
Океан ер пўстининг бирламчилиги гипотезаси тарафдорларининг фикрича,
Ернинг геологик ривожланишининг дастлабки боскичларида океан ер пœсти ёппасига
Ер юзасини қоплаган ва магматик жинслардан ташкил топган. Магматик жинслар
ўзгариши оқибатида «базальт» қатлами вужудга келган. Атмосфера ва гидросфера
вужудга келгандан сўнг ётқизиқларни ҳосил бўлиши ва уларни метоморфизм таъсирида
ўзгариши натижасида бўлажак платформаларнинг асослари пайдо бўлди. Океан ер
пўстининг материк ер пўстига айланиши геосинклиналларда содир бўла бошлади.
Геосинклиналлар чўкинди ва вулканоген жинслар билан тўла бошлади,
мазкур
ётқизиқлар босим ва ҳарорат таъсирида ўзгара бошлаган ва тектоник ҳаракатлар
таъсирида бурмали тоғларни ҳосил қилиб кўтарилган. Ушбу жараёнлар оқибатида
протерозой эрасининг охирида қадимги платформалар вужудга келган. Фанэрозойда
эса улар кенгая бошлаган.
Қуруқлик ер пўстининг бирламчилиги гипотезаси тарафдорларининг фикрича
Ер юзасини дастлаб материк ер пўсти ёппасига қоплаган. Мантиянинг эриган
моддалари ёриқлар орқали ер пўстига кирган, натижада ер пўсти жинслари
метоморфиклашиб (ўзгариб), оғирлик кучи таъсирида чўккан. Мазкур жараён
океан
ботиқларини вужудга келишига олиб келган. Океан ботиқларини ҳосил бўлиш жараёни
ер пўстини «океанлашиши» деб аталади.
Охирги даврларда материклар ва океанлар ботиқларининг вужудга келишини
литосфера плиталари тектоникаси гипотизаси орқали тушунтирилмоқда. Мазкур
гипотезага асосан ер юзасида илгари битта «Пангея» қуруқлиги бўлган. Тектоник
ҳаракатлар туфайли мазкур қуруқлик палахсаларга,
яъни литосфера плиталарига
бўлиниб кетади. Мазкур плиталар мантия устида турли йўналишда ҳаракат қилиши
туфайли материк ва океанларнинг ҳозирги қаёфаси шаклланган. Пулсацион гипотеза
тарафдорлариниг фикрича Ернинг радиуси даврий равишда қисқариб ва ўзгариб
туради. Бунда Ернинг ҳажми доимо катталашиб боради. Мазкур гипотеза тектоник-
магматик босқичларни ҳосил бўлишини тушунтириб беради.
Шундай қилиб, материк ва океанларни келиб чиқиши тўғрисида ҳозирги даврда
ягона фикр мавжуд эмас
Do'stlaringiz bilan baham: