К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


Биокимёвий айланма ќаракатлар



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

Биокимёвий айланма ќаракатлар

Тирик организмлар таркибида 80 дан ортиқ кимёвий элементни учратишимиз 
мумкин. Лекин улар ҳар хил организмлар томонидан ќар хил миқдорда истеъмол 
қилинади. 
Тирик организмлар таркибини асосий қисмини кислород (65-70%) ва 
водород (19% атрофида) ташкил этади. Қолган ҳамма элементлар миқдори 20-25% 
атрофида бўлиб, 1-10% гача углерод, азот, кальций, 1% гача олтингугурт, фосфор, 
калий, кремний, 0,1% дан 0,001% гача темир, натрий, хлор, алюминий, магний ва 
бошқа элементлардан иборат. Кўриниб турибдики организмлар томонидан 
литосферадаги барча кимёвий элементлар у ёки бу миқдорда истеъмол қилинади ва 
биологик, геологик ўрин алмашишга жалб этилади, биокимёвий айланма ҳаракат 
рўй беради. 
Тирик организмлар учун энг зарурий элементлардан бири углерод 
ҳисобланади. Сув каби органик маҳсулотни вужудга келишида углероднинг бир 
қатор хусусиятлари жуда муҳим аҳамиятга эга. Углерод ҳам мусбат, ҳам манфий 
ионли моддалар билан турғун бирикмаларни вужудга келтира олади. Углерод 
атомлари занжирсимон ёки шарсимон мураккаб малекулаларни вужудга келтира 
олади. У асосида вужудга келган органик бирикмалар Ер юзасидаги иссиқлик 


170 
муҳитига мос ва микроорганизмлар томонидан парчаланиш мумкин. Ҳаёт йўқ 
муҳитда бундай бирикмалар сақланиб қолади ёки секин ўзгариб тошкўмир, торф, 
нефть ва бошқа ёқилги фойдали қазилмаларни вужудга келтиради. 
Углероднинг асосий айланма ҳаракати биологик ўрин алмашиш билан 
боғлиқ, у атмосфера ёки сувдан ўсимликлар томонидан асосий истеъмол этилувчи 
элемент сифатида тўпланади, ўсимликлар ва ҳайвонларни нафас олиш жараёнида, 
органик моддани чириш жараёнида ажралиб чиқади, Ердаги ўсимликлар 
атмосферадаги ҳамма углеродни тўрт юз йил ичида, гидросферадаги углеродни эса 
уч юз йил ичида ўзлаштиришлари мумкин. Организмларнинг нафас олиши, улар 
қолдиқларининг чириши ва бошқа бир қатор табиий (вулқонлари отилиши) ва 
техноген (ёнилғини ёқилиши) жараёнлар таъсирида унинг миқдори мувозанатида 
ушланиб турилади. 
Ҳаётий жараёнлар учун углеродни атмосфера ва сувда газсимон бирикма 
карбонат ангидриди сифатида мавжудлиги муҳим аҳамиятга эга, натижада у ер 
юзасида осон ҳаракат қилиши ва фотосинтез жараёнида иштирок этиши мумкин. 
Углероднинг ўрин алмашиши бутунлай берк мас. Унинг бир қисми органик 
(гумус, торф, сапропель) ва ноорганик (кальций карбонат ва ҳоказо) бирикмалар 
шаклида чўкинди тоғ жинслари таркибида кўмилиб кетади. Агар бундай тоғ 
жинслари чуқурда жойлашган бўлса, уларнинг таркибидаги углерод миллионлаб 
йил ўрин алмашишдан чиқиб кетади. Натижада кўмир, нефть, оҳактош ва бошқа тоғ 
жинсларини таркибида 10
16
т углерод тўпланган бўлиб, унинг бу миқдори океан 
сувлари, атмосфера ва тирик организмлар таркибидаги углеродга нисбатан бир неча 
баробар кўп. Вулқонлар отилганда ёки тоғ ҳосил бўлиш жараёнида чуқурликда 
жойлашган чўкинди тоғ жинслари Ер юзасига чиқади ва унинг таркибидаги углерод 
яна биологик ўрин алмашишда иштирок этиши мумкин. Агар Ердаги ҳаёт 3 млрд 
йилдан ортиқроқ мавжудлигини ҳисобга олсак географик қобиқдаги бор углерод 
бир неча бор биологик ўрин алмашишда иштирок этганлигини кўришимиз мумкин. 
Биологик ўрин алмашиш жараёнида иштирок этувчи яна бир муҳим 
элементлардан бири азот ҳисобланади. Унинг ландшафтлардаги миқдори 
литосферадагига нисбатан анча кўп. Азотнинг асосий қисми атмосферада 
тўпланган, тупроқ ва тирик организмларнинг таркибида ҳам унинг миқдори анча 
кўп. Азотни кўпчилик ҳаёт ва маҳсулдорлик элементи дейди. 
Атмосферадаги азот ўсимликлар ва ҳайвонлар томонидан тўғридан – тўғри 
ўзлаштиримайди. Азот ҳаводан баъзи бир сув ўсимликлари томонидан тўплансада, 
ландшафтлардаги азот асосан бир қатор азотни тўпловчи микроорганизмлар 
томонидан тўпланади. Бир вақтни ўзида органик бирикмалар таркибидаги азотни 
атмосферага озод ҳолда ўтиши амалга ошади. 
Табиатдаги жараёнларни амалга ошишида эркин кислородни иштироки 
ҳаддан ташқари муҳим аҳамиятга эга. В.И.Вернадский уни Ердаги энг асосий 
кимёвий элемент деб ҳисоблаган. Кислород томонидан амалга ошираладиган 
окисидланиш реакцияси табиатда рўй берадиган энг асосий тарқалган жараён 
ҳисобланади. 
Географик қобиқдаги тоғ жинслари, тупроš, сув тарбикидаги кислородни 
миšдори жуда кўп. У энг кенг тарšалган элемент ҳисобланади. Аммо Ер тарихида 
эркин кислород доимо бўлмаган. Эркин кислород бундан 3 млрд. йил илгари 
тўплана бошлаган. Унинг миšдорини аста-секин атмосферада ортиб бориши 
ультрабинафша нурларни ушлаб қолиш хусусиятига эга бўлган озон қатламини 
вужудга келтирган. Натижада организмларни тез кўпайиши ва қуруқликка кўчиши 
учун қулай шароит вужудга келган. 


171 
Бир вақтни ўзида географик қобиқнинг шаклланиш тарихида кислород 
нураш қобиғи ва литосферада тўплана бошлаган. 
Кимёвий элементларни тирик организмлар томонидан ўзлаштирилиши, 
миграцияси, бошқа миграция турлари, жумладан, механик физикавий, кимёвий 
миграция таъсирида ҳудудий қайта тақсимланиши рўй берган. Бу географик 
қобиқнинг ўзига хос асосий хусусиятларидан бири ҳисобланади. 
Савол ва топшириқлар. 
1.
Биосферадаги элементларни биологик ўрин алмашишини асосини 
нима ташкил этади? 
2.
Биологик ва геологик ўрин алмашишни қандай фарқи бор? 
3.
Энергияни айланма ҳаракати деганда нимани тушунасиз? 
4.
Озуқа занжирида иштирок этувчи организм гуруҳларини кўрсатинг. 
5.
Биосферадаги органик маҳсулот мувозанати нима билан белгиланади? 
6.
Биокимёвий айланма ҳаракатга мисол тариšасида асосий биофил 
элементларнинг циклик ҳаракати бўйича реферат тайёрланг. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish