168
Қуёш энергиясини ўзлаштириш ҳисобига амалга ошади. Бошқа бир қатор
бактериялар хемосинтетик автотроф организмлар ҳисобланиб, улар ўзларига
керакли энергияни ноорганик бирикмаларни оксидланиши натижасида ажраган
энергиядан оладилар.
Организмларнинг бошқа йирик гурухи – гетеротроф организмлар бўлиб,
улар тайёр органик моддаларни истеъмол қилиш ҳисобига яшайдилар.
Бундай
организмлар консументлар дейилади. Бу гуруҳга бактерияларнинг асосий қисми,
замбуруғлар ва хайвонот дунёси киради. Ҳайвонлар ўз ўрнида ўтхўрлар ва
йиртқичлар гурухига ажратилади. Ҳайвонларнинг кўпчилиги ҳам ўтхўрлар, ҳам
йиртқичлар гуруҳига киради.
Замбуруғлар ва баъзи бир бактериялар сапрофитлар бўлиб, улар органик
қолдиқлар ва организм чиқиндиларини истеъмол қилади. Улар редуцентлар
ҳисобланиб органик бирикмаларни содда минерал ҳолатга келтирадилар.
Гетеротроф организмларнинг яна бир қисми паразитлар гуруҳи бўлиб
унга бир
қатор ўсимлик ва ҳайвонлар киради.
Озуқа занжири ҳар доим автоном эмас, бошқа озуқа занжирлари билан
боғланиб кетган. Озуқа занжирини бир бўғинидан иккинчи буғинига
борган сари
энергия миқдори камайиб боради. Лекин фақат ўсимликларгина эмас, балки
ҳайвонлар ва микроорганизмлар ҳам органик моддани вужудга келтирадилар.
Вужудга келган бундай органик маҳсулот иккиламчи маҳсулот бўлиб ўсимликлар
вужудга келтирган биомассага нисбатан бир неча бор кам. Шундай бўлишига
šарамасдан вужудга келган иккиламчи органик маҳсулотнинг аҳамияти жуда катта,
чунки у биоценоздаги муҳим занжирлардан бири ва одам учун озуқани вужудга
келтирувчи асосий манбалардан бири ҳисобланади.
Вужудга келган органик махсулот ўсимликларни бир қисми қуриган пайтдан
бошлаб парчалана бошласа, қолган қисми ўсимлик бутунлай қуриган ва
организмлар ўлгандан кейин аста – секин редуцентлар
фаолияти натижасида
минераллаша боради ёки кўмилиб кетиб кўмир, торф ва бошқа ёнувчи фойдали
қазалмаларга айланадилар. Умуман олганда органик модданинг мувозанати
қуйидагилар билан белгиланади:
1.
Биомасса - табиий комплексдаги ҳамма тирик организмларнинг умумий
массаси.
2.
Ўлик органик маҳсулот – қуриган ўсимликлар ва ўлган ҳайвонларнинг ер
юзидаги, торф горизонти, ўрмон тўшагидаги массаси.
3.
Органик маҳсулот – маълум вақтда вужудга келган органик маҳсулот
массаси.
4.
Хазон - маълум вақтда қуриб ерга тушган органик маҳсулот.
5.
Тоза маҳсулот – органик маҳсулот билан хазон тафовути.
Органик модда баланси ва улар орасидаги нисбат табиий муҳит
хусусиятларига қараб ҳар жойда ҳар хил бўлади.
Энг катта тафовут океан ва
қуруклик
орасидаги
биомассада
кўзга
ташланади.
Океан
биомассаси
қуруқликникига нисбатан 200 баробар кам, лекин йиллик маҳсулдорлик орасидаги
тафовут унча катта эмас, қурукликдаги йиллик биомасса океандагига нисбатан 2,25
баробар кўп. Қуруқликда йиллик органик маҳсулот 1,8
0
10
11
т, океанда эса 0,8
0
10
11
т.
Қуруқликдаги йиллик биомассани умумий биомассага нисбати 0,069, океанда эса
11,4 га тенг. Бошқача қилиб айтганда қуруқликда йилига умумий биомассанинг 7%
га яқини вужудга келса океанда йиллик биомасса бир вақтда мавжуд бўлган
биомассага нисбатан 11 баробар кўп. Океаннинг майдони қуруқликка нисбатан 2,43
169
баробар кўп бўлгани учун маълум майдондаги маҳсулдорлик қуруқликникига
нисбатан 5,5 баробар кам.
Қуруқликдаги органик маҳсулотни тақсимланишида бир қатор қонуниятлар
кўзга ташланади. Энг кўп биомасса ўрмонларда тўпланган бўлиб, унинг миқдори 1
м
2
да нам тропик ўрмонларда 70 кг, нам субтропик ўрмонларда 45 кг, игна баргли
ўрмонларда 35 кг ни, даштларда эса 1,3-2,5 кг ни ташкил этади. Саванналарда
биомасса миқдори камайиб 2 – 4 кг ни, даштларда эса 1,3 – 2,5 кг ни ташкил этади.
Чўл ва тундрада эса бу кўрсаткич янада кам. Тундра, чўл ва
дашт зоналарида
умумий биомассани 80% гача қисми ер остига тўғри келишини эсда тутиш лозим,
сабаби муҳитнинг ноқулайлиги хисобланади. Энг кўп йиллик биомахсулот нам
тропик ўрмонларда (2,5-3,5 кг/м
2
) бўлсада, бу кўрсаткич саванна ва даштларда хам
ундан унча кам эмас.
Органик модданинг минералашиш тезлигини қуриган органик маҳсулотни
хазонга нисбатидан кўриш мумкин. Бу кўрсаткич бутали тундрада 92га, Тайгада 10-
20га, кенг баргли ўрмонларда 3-4га, даштда 1-1,5га, субтропик ўрмонларда 0,7, нам
тропик ўрмонларда 0,1га тенг. Кўриниб турибдики тундра ва Тайгада šуриган
органик маҳсулотни минералланиши жуда секин рўй беради, чунки паст ҳарорат
ҳукмронлик қилгани сабабли микроорганизмларнинг фаолияти жуда суст.
Минералланиш жараёни дашт ва саванналарда анча шиддатли бўлади. Бу жараён
нам ва иссиқ тропик ўрмонларда жуда тез амалга ошади.
Юқорида кўрсатилган органик маҳсулотни ҳудудий умумий мувозанати
асосан ҳар бир жойнинг иссиšлик-намлик режими билан чамбарчас боғлиš. Демак,
иссиқлик ва намлик фотосинтез жараёнининг
тезлигига, биоценозларнинг таркиби
ва турига минералланиш даражасининг тезлигига катта таъсир кўрсатади.
Океандаги биомасса ва маҳсулдорлик даражасига бошқа мураккаброқ
омиллар таъсир кўрсатади. Океан биомассасининг асосий қисми (74%)
зооплантонлардан иборат. Аммо йиллик биомассанинг асосий қисмини (96%)
фитоплангтон беради. Океандаги биомассани асосий қисми шельф зонасида ва
бошқа озуқага бой жойларда тўпланган.
Do'stlaringiz bilan baham: