167
гидросфера ва атмосферани вужудга келтирувчи осон ҳаракат қилувчи газлар ва
табиат сувлари айланма ҳаракатда фаол иштирок этишлари ўз ўзидан кўриниб
турибди. Қуруқликни вужудга келтирувчи элементлар эса секинроқ ҳаракат қилади.
Қуруқликни вужудга келтирган элементлар нураш ва денудация таъсирида ер
юзасидан 80-100 млн йил ичида олиб кетилиши мумкин.
Ҳозир қуруқликнинг ҳажми дунё океани хажмини 1/12 қисмини ташкил
этади. Агар тектоник ҳаракатлар натижасида ер пўсти кўтарилиб турмаганда бир
неча геологик давр мобайнида қуруқлик ҳажми кескин камайиб кетган бўлар эди.
Тектоник кўтарилиш ва емирилиш нисбий мувозанатининг махсули дейиш мумкин.
Умуман олганда ҳамма чўкинди тоғ жинслари биосферада тирик
организмларнинг иштирокида вужудга келган, тектоник ҳаракатлар натижасида бу
чўкинди тоғ жинслари метаморфик тоғ жинсларига, бир қисми эса магма таркибига
кирган. Шуни ҳисобга олган ҳолда В.И. Вернадский ернинг гранит қобиђи қадимги
биосфералар маҳсули деган ғояни илгари сурган.
Ер юзидаги мавжудотларнинг иссиқликнинг айланма ҳаракатидаги ўрни ҳам
жуда катта. Маълумки Қуёш энергияси биосферанинг иссиқлик баланси ва
иссиклик келишининг асосий манбаи ҳисобланади. Бу ўринда Ерга Қуёш
энергиясининг 5*10
-10
даражасидаги миқдори келишини назарда тутиш лозим. Бу
микдор Қуёш радиациясининг умумий миқдорига нисбатан жуда кам бўлсада
йилига 1,72*10
17
Вт ёки 5,42*10
24
Дж/йилга тенг. Келаётган Қуёш радиациясини
22% га яқини булутлар, 8% га яқини атмосфера томонидан қайтарилади. 13% га
яқин энергия озон қатламига, 7% га яқини эса атмосферага сингади. Шундай қилиб
келаётган Қуёш радиациясининг ярмига яқини Ер юзасига етиб келади ва унинг
иссиқлик мувозанатини белгилаб беради.
Фотосинтез жараёнида иштирок этиши мумкин бўлган фотосинтетик фаол
радиация (ФФР) кўк – бинафша (0,38-0,47 мкм) ва қизил – сариқ (0,58-0,71 мкм)
нурлардан иборат бўлиб, умумий радиациянинг 50% га яқинини ташкил этади. Нам,
доимо яшил тропик ўрмонларда ФФРнинг 5% га яқини, бутун Ер юзаси бўйича эса
ФФРнинг 1% га яқини ўсимликлар томонидан фотосинтез жараёнида
ўзлаштирилади ва йилига органик бирикмаларда 504*10
19
Дж энергия тўпланади.
Бу энергия бутун жахон ишлаб чиқарилишига жалб этилган энергияга нисбатан 20
баробар кўп. Юқорида келтирилган маълумотлардан Ер юзасида мавжудотларнинг
модда ва иссиқликнинг айланма ҳаракатида фаол иштирок этишини кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: