К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


Ер юзасида босимнинг таксимланиши ва шамоллар. Циклонлар



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

7.3. Ер юзасида босимнинг таксимланиши ва шамоллар. Циклонлар, 
антициклонлар, фронтлар 
 
Атмосфера хавосининг умумий ҳаракати атмосфера циркуляциясини вужудга 
келтиради. Уни вужудга келишини асосий омили иссиқликни атмосферада бир текис 
тақсимланмагани, яъни термик омил ҳисобланади. Вужудга келган ҳаракат Ерни ўз ўқи 
атрофида айланиши таъсирида (Кориолис кучи), Ер юзасига ишқаланиши ва бошқа бир 
қатор омиллар таъсирида мураккаб кўринишга эга бўлади. 
Ҳаво ҳаракатининг асосий қонуниятлари ҳақидаги умумий тушунча атмосфера 
босимининг ўртача кўп йиллик кўрсаткичи ва январь, июль ойларида эсувчи асосий 
шамоллар таҳлили асосида олиниши мумкин. Атмосфера босимининг жойлашиши 
иккита асосий қонуният: зоналлик ва регионалликка бўйсинади. Маълум маълумотлар 
таҳлили Ер юзасида атмосфера босимининг жойлашишида аниқ қонуният 
мавжудлигини кўрсатди. Юқори ва паст босим зоналарининг географик кенгликлар 
бўйлаб алмашиб туриши яққол кўзга ташланади. Экватор атрофидаги босим тропик ва 
субтропик минтақаларга нисбатан паст. Ўз ўрнида тропик ва субтропик 
минтақалардаги юқори босим мўътадил минтақа сари яна пасайиб боради. Қутбларда 
эса босим яна бироз кўтарилади. Босимни бундай жойлашишига мос равишда 
шамоллар тизими шаклланади. Субтропик ва тропик юқори босим минтақасидан 
экватор томон пассат шамоллари эсади. Кориолис кучи таъсирида улар бироз қиялашиб 
шарқ томондан эса бошлади. Мўътадил минтақаларда ғарбий шамоллар ҳукмронлик 
қилади. Атмосфера циркуляциясининг энг асосий хусусияти уни тез-тез ўзгариб 
туриши ва турғун бўлмаслиги ҳисобланади. Иссиқликнинг бирламчи тақсимланишини 
келаётган Šуёш радиациясининг миқдори билан боғлаймиз. Бу ҳолат термик тафовутни 
келтириб чиқаради ва атмосфера босимини нотекис тақсимланишига пировард 
натижада шамолларни шаклланишига олиб келади. Юқорида кўрсатилган омиллар 
таъсирида шаклланган шамол ўз ўрнида уларни ўзига фаол таъсир кўрсата бошлайди, 
яъни ҳаво массалари билан биргаликда иссиқлик, намлик, минерал тузлар бир жойдан 
иккинчи жойга кўчади.
Ер юзасида энергия қайта тақсимланади. Ўз ўрнида бу ҳолат атмосфера 
босимини қайта ўзгартиради, шамоллар тизимига таъсир кўрсатади. Бу жараёнга 
булутларнинг таъсири ҳам жуда кучли, чунки у коинот ва Ер юзаси орасидаги 
радиацион ва иссиқлик алмашинишини тартибга солиб туради Натижада атмосфера 
циркуляцияси ниҳоятда мураккаблашади. 
Ўрта ва юқори кенгликларда катта ҳажмдаги ҳаво массалари циклонлар ва 
антициклонлар таъсирида ҳаракат қилади. 
Циклон бурама (қуюн) ҳосил қилиб юқорига ҳаракат қилувчи ҳаво 
массаларидан иборат бўлиб, шимолий ярим шарда соат стрелкасига қарши, жанубий 
ярим шарда соат стрелкасига мос айланма ҳаракатни вужудга келтиради. Шунинг 
учун шимолий ярим шарда циклонлар ғарбдан шарққа қараб ҳаракат қилганда унинг 
олди қисмида ҳаво массалари жанубдан шимолга томон, орқа қисмида эса шимолдан 
жанубга томон ҳаракат қилади. Жанубий ярим шарда эса буни акси кузатилади. Бир 


158 
вақтнинг ўзида циклонларда ҳавонинг вертикал ҳаракати ҳам амалга ошиб, унинг 
марказидаги ҳаво юқорига кўтарилади. 
Антициклонда ҳаво массалари спирал бўйлаб марказдан четга қараб ҳаракат 
қилади. Бир вақтнинг ўзида антициклон марказида ҳаво юқоридан пастга қараб 
ҳаракат қилади (32-расм). 
Циклон ёки антициклон ҳукмронлик қилган жойда об-ҳаво ўзига хос бўлади. 
Циклон ҳукмронлик қилган ҳудудда босим пасайиб, шамол йўналиши кескин 
ўзгаради ва одатда ёғингарчилик бўлади. Антициклонлар ҳукмронлик қилган 
ҳудудларда ҳаво босими юқори бўлиб, ҳаво очиқ, ёғингарчилик бўлмайди. 
Ер юзасида циклонлар ва антициклонлар жойлашишида ўзига хос қонуният 
бор. Одатда циклонлар ҳукмронлик қилган жойларда атмосфера босими паст, 
антициклонлар ҳукмронлик қилган жойларда атмосфера босими юқори эканлиги 
иқлим ҳариталарида яққол кўзга ташланади. Шунга мос ҳолда атмосфера 
ёғинларининг кўп ёки озлиги ҳам кўриниб туради. Бир – биридан фарқ қилувчи ҳаво 
массалари учрашган чегарада ҳаво фронтлари вужудга келади. Агар иссиқ ҳаво 
массалари совуқ ҳаво массалари турган ҳудудга ҳаракат қилса иссиқ ҳаво фронтлари, 
(33-расм) агар аксинча бўлса совуқ ҳаво фронтлари (34-расм) вужудга келади. Илгари 
кўрганимиздек Ер юзасида асосан тўртта ҳаво массалари: экваториал, тропик, 
мўътадил ва артика (антарктик) ҳаво массалари ҳукмронлик қилади. Арктика ҳаво 
массаларини ўртача кенгликлар, яъни мўътадил ҳаво массалаларидан ажратиб 
турувчи фронт арктика фронти, мўътадил ҳаво массаларини тропик ҳаво 
массаларидан ажратиб турувчи фронт қутб ёки ўртача фронт, тропик ҳаво 
массаларини экваториал ҳаво массаларидан ажратиб турувчи фронт тропик фронт 
дейлади. Циклонлар кўпинча бир-биридан фарқ қилувчи ҳаво массалари учрашган 
жойларда, яъни ҳаво фронтларида вужудга келади. Циклон бор жойларда ёғиннинг 
ќосил бўлиши, ҳавонинг юқорига кўтарилиши ва атмосфера фронтларини вужудга 
келиши билан боғлиқ. Тепага кўтарилган сари ҳаво совий бошлайди. Ҳарорат маълум 
даражага пасайганда хаводаги сув буғларининг конденсацияси ёки сублимацияси рўй 
беради. Вужудга келган сув томчилари ёки муз заррачалари катталиги етарли 
бўлгандан сўнг Ер юзасига ёмғир ёки қор сифатида тушади. Антициклон ҳукмронлик 
қилган жойларда ҳаво юқоридан пастга ҳаракат қилади, зичлашади, исийди ва ҳаво 
тўйиниш нуқтасида узоқлашиб ёғин ҳосил бўлмайди. 
Экваториал зонада Кориолис кучининг жуда заифлиги натижасида 
циклонлар ва қуюнлар вужудга келмайди. Атмосфера ёғинининг бу ерда кўп бўлиши 
ҳавони конвектив кўтарилиши билан боғлиқ. Шундай қилиб атмосфера ёғинларининг 
тақсимланиши кўп жиҳатдан атмосфера циркуляциясининг хусусиятлари билан 
боғлиқ. Атмосфера ёғинларининг тақсимланишидаги бошқа омиллар, жумладан 
рельеф билан боғлиқлиги иқлим ҳариталарида жуда яхши акс этган. 
Ҳаво массалари умумий ҳаракатининг таҳлили ҳаво массаллари асосан 
зонал, меридионал ва вертикал ҳаракат қилишини кўрсатади. Улар ичида ҳаво 
массалари кўпрок зонал (яъни кенгликлар бўйлаб) ҳаракат қилиб, меридионал 
ҳаракатга нисбатан икки баробар, вертикал ҳаракатга нисбатан уч баробар 
кучлироқдир. Ҳаво массаларининг меридионал ҳаракати зонал ҳаракатга нисбатан 
кучсизроқ бўлсада, аҳамияти жуда катта. Меридионал оқимлар ҳисобига ҳавони 
кенгликлар бўйича алмашиниши амалга оширилади. Океан ва қуруқликдаги ҳаво 
массаларининг меридионал ҳаракати таъсирида Ер юзасида ҳарорат реал 
тақсимлананади, унинг тақсимланиш тафовути ҳисоб китобига асосланган соляр, 
яъни 
радиацион 
баланс 
миқдорига 
қараб 
ишлаб 
чиқилган 
ҳароратни 
тақсимланишидан анча фарқ қилади (8-жадвал). 


159 
Ҳаво массаларининг вертикал ҳаракати зонал ва меридионал ҳаракатларга 
нисбатан кучсиз бўлсада, географик қобиққа таъсири жуда кучли, чунки агар 
вертикал ҳаракат бўлмаганда, атмосфера ҳаракатининг ўзи ҳам бўлмас эди. 
8-жадвал 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish