К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

7.2 Иссиқлик машиналари 
 
Атмосфера географик қобиқни энг ҳаракатчан таркибий қисми ҳисобланади. 
Унинг ҳаракатчанчилиги асосан газларнинг механик аралашмасидан иборат эканлиги 
ва исиқлик режимини ўзига хослиги билан боғлиқ. Атмосферани олдин қуйи, Ер 


156 
юзасига яқин қисми исий бошлайди, натижада газларнинг вертикал ҳаракати, кейин эса 
горизонтал ҳаракати вужудга келади. Демак, Ер юзасига тушган қуёш иссиқлик 
энергияси атмосферада механик ҳаракатларни рўй беришига олиб келади. Ерга 
тушадиган қуёш энергиясининг 1-2% механик энергияга айланади. Энергиянинг бир 
ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиши шартли равишда иссиқлик машиналари деб 
юритулувчи жараёнда амалга ошади. Иссиқлик машиналари деганда иссиқлик 
энергияси механик энергиясига айланиши мумкин бўлган тизим, яъни системалар 
тушунилади. Ҳар бир иссиқлик машиналари иккита асосий элемент-иситувчи ва 
совитувчидан иборат бўлиб, улар бир-бири билан иссиқлик оқимлари орқали 
боғланганлар. Ҳароратнинг тафовути натижасида иссиқлик иситувчидан совитувчи 
томон ҳаракат қилади, уни ҳам исита бошлайди, лекин иссиқликнинг бир қисми 
иситувчини ҳаракатининг амалга оширишга ҳам сарф бўлади. 
Географик қобиқдаги энг йирик иссиқлик машинаси экватор-қутблар тизими 
ҳисобланади. Уни биринчи погонадаги иссиқлик машинаси деб юритишади. У билан 
атмосферадаги энг катта ҳаракатлар боғлиқ. Материк ва океанларнинг бир хил 
исимаслиги сабабли иккинчи поғонадаги иссиқлик машиналари вужудга келади. У 
билан мўътадил ва субтропикаларда вужудга келадиган муссонлар боғлиқ. 
Географик қобиқда иссиқлиги бир-биридан кескин фарқ қилувчи кўплаб 
объектларни учратишимиз мумкин. Унга мисол тариқасида сув ҳавзаси ва уни 
атрофидаги қуруқликни, тоғ ва уни атрофидаги текисликларни, музликлар ва уни 
атрофини кўрсатишимиз мумкин. Уларни ҳаммасини ўзига хос иссиқлик машинаси 
сифатида қараш мумкин, чунки уларда иссиқлик энергиясининг бир қисми механик 
энергиясига айланади. Географик қобиқдаги иссиқлик машиналарининг фойдали 
коэффициенти унча юқори эмас. Бу ҳолат бир томондан иситувчи ва совитувчи 
оралиғидан ҳарорат тафовутини унча юқори бўлмаганлиги ва атроф-муҳит билан 
иссиқлик алмашишда энергияни кўп қисмини сарф бўлиши билан боғлиқ. Атмосферада 
иссиқлик машиналаридаги ҳавони ҳаракатга келишини қуйидаги содда мисолдан 
кўриш мумкин.
Маълумки, ҳар бир нуқтадаги атмосфера босими уни тепасида турган ҳаво 
устуни оғирлиги билан ўлчанади. Ер юзаси ва атмосфера бир текис исиганда юқорига 
кўтарилган сари босим ҳамма жойда ўзгаради, уни атмосферани вертикал кесмасида 
изобарлар ёрдамида кўрсатиш мумкин (31-расм(а)). Ер юзасини маълум В нуқтасига 
кўпроқ иссиқликни тушиши ҳавони кенгайишига ва изобарларни юқорироққа 
кўтарилишига олиб келади (31- расм(б)). 
Ер юзасида босим унча ўзгармайди аммо атмосферада горизонтал босим ўзгариб 
барик босим А нуқта томонга йўналган бўлади. Юқорида бу нуқта томон йўналган 
ҳавонинг ҳаракати А нуқта устидаги босимни кўтаради ва Ер юзасидаги босим ҳам 
ортади. Энди Ер юзасида горизонтал масштабда босим ҳар хил бўлиб қолади ва у В 
нукта томонга йўналган бўлади. (31-расм(в)). Натижада ҳаво массалари ер юзасида В 
нуқта томон ҳаракат қила бошлайди.
Шундай қилиб иссиқ ҳудудларнинг Ер юзасида паст, совуқ жойларда эса юқори 
босим марказлари вужудга келади. Юқорида эса буни акси кузатилади. Шундай қилиб 
берк вертикал айланма ҳаракат вужудга келади, яъни энг содда иссиқлик машиналари 
пайдо бўлади. 
Йирик масштабдаги ҳавонинг вертикал айланма ҳаракатлари экватор атрофида 
яққол кўзга ташланади. Экваториал минтакада ҳаво юқорига кўтарилади. 
Тропосферани юқори қисмида ҳаво массалари тропиклар томон антипассат сифатида 
ҳаракат қила бошлайди. 30-35
0
кенгликларда ҳаво юқоридан пастга тушади ва пассат 


157 
сифатида экватор томон ҳаракат қила бошлайди. Хавонинг бундай айланма ҳаракати 
ХVIII асрда пассат шамолларини ўрганган инглиз олими Гадел номи билан юритилади. 
Ҳозир пассат ва антипассатлар фақат ҳавони вертикал ҳаракатидан ташқари динамик 
жараёнлар билан ҳам боғлиги аниқланган. Бу масала янада кенгроқ иқлимшунослик ва 
метеорология курсларида ўрганилади.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish