К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

Тасдицловчи ҳужжатлар
корхонада муайян бир 
хўжалик муомаласининг содир бўлганлигини исботловчи 
хужжатлардир. Бундай турдаги хужжатларга юкхатлар, 
далолатномалар, квитанциялар, ҳисобварақ-фактуралар 
ва бошқа шу каби хужжатлар мисол бўлади. Тасдик­
ловчи ҳужжатлар хўжалик муомаласи содир бўлган пайт­
да тузилади, шунинг учун ҳам бўлиб ўтган хўжалик 
муомаласини ҳисобда акс этгиришда асос бўлиб хиз­
мат қилади.
Комбинациялаштирилган хужжатлар
фармойиш ва 
тасдикловчи ҳужжатларнинг хусусиятларини ўзида му- 
жассам қилади. Ушбу турдаги хужжатларда хўжалик му­
омаласини амалга ошириш учун берилган фармон ва шу 
муомала бажарилганлигини акс эттирувчи ҳисоботнинг 
бўлиши жуда кулайдир. Комбинациялаштирилган хуж­
жатларга касса чиқим ордери киради. Бу хужжатда пул­
нинг кассир томонидан берилганлигини исботловчи 
маълумот билан бирга пулнинг тўланиши зарур эканли­
гини кўрсатувчи фармойиш ҳам мавжуддир.
Бухгалтерия расмийлаштириш хужжатлари
бухгал­
терия ҳисоби ходимлари томонидан ҳисоб ишларини 
тезлаштириш ва ихчамлаштириш учун тузилади. Бун­
дай хужжатларга бухгалтерия маълумотномалари, амор­
тизация ҳисоблаш жадваллари, фойдани тақсимлаш 
бўйича ҳисоб-китоблар ва бошқа хужжатлар киради.
Ахборот хужжатлари
корхона раҳбарларига ва те­
гишли юқори органларга зарур ахборот маълумотла- 
рини бериш учун хизмат қилади. Бундай хужжатларга 
моддий бойликларни сотиб олиш учун тузилган шарт­
номалар, моддий қийматликларнинг нормативлари ва 
бошқа шу каби хужжатлар киради.
Ҳозирги вақтда ҳисоб ишларини автоматлаштириш 
кенг йўлга қўйилмокда. Бу, ўз навбатида, хўжалик му­
омалаларини хужжатлаштиришни янги босқичга кўтар- 
мокда. Хўжалик муомалаларини хужжатлаштиришнинг 
ва дастлабки ҳужжат маълумотларини ҳисоблаш маши- 
наларига киритишнинг яхшиланишини ҳар хил замо­
навий маълумот ташувчи воситалардан фойдаланиш 
йўли билан амалга ошириш истиқболли йўллардан бири 
хдсобланади.


2.5. Бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларидаги 
хатоларни тўғрилаш
Бухгалтерия ҳисобининг бирламчи ҳужжатларида 
ўчириб ёзишлар ва айтиб қўйилмаган тузатишларга йўл 
қўйилмайди. Хатолар бўйича қилинган тузатишлар маз­
кур тузатишлар киритилган сана кўрсатилган ҳолда ана 
шу тузатишларни киритган шахе имзоси билан, кас- 
сада эса корхона бош бухгалтери ёки унинг ўринбоса- 
ри имзоси билан ҳам тасдиқланади. Банк ҳужжатлари 
(банк кўчирмалари, тўлов топшириқномалари, тўлов 
талабномалари, чеклар ва ҳоказолар)даги хатоларни ту- 
затишга йўл қўйилмайди.
Бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларидаги хатоларни ту- 
затишнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
1. Корректура усули.
2. Қўшимча проводка усули.
3. “Қизил сторно” усули.

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish