1-жадвал Ўзбекистонда жалб қилиш муддатлари бўйича ташқи қарзнинг
таснифланиши (Марказий банк, 2020), 2020 йил 1 январь ҳолатига
Муддат
|
Қарздорлик суммаси, млн.
АҚШ доллари
|
Салмоғи, фоизда
|
1 йилгача
|
567,2
|
2,3
|
1 йилдан 5 йилгача
|
2731,3
|
11.2
|
5 йилдан 10 йилгача
|
1963,5
|
8,1
|
10 йилдан ортиқ
|
19106,5
|
78,4
|
Жами:
|
24368,5
|
100
|
Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзи амалиётида давлат томонидан маблағлар жалб этиш Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 152-моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра “Давлат томонидан маблағ жалб қилиш ички ва хориждан маблағ жалб қилишдан иборат” деб белгиланган. Шунингдек, ички қарз олиш фақатгина резидентлардан жалб этиш назарда тутилган ёхуд резидентларнинг қарзларига кафил бўлиш ҳам ички қарз сифатида акс эттирилиши назарда тутилган. Ташқи қарз эса, худди шу мазмунда халқаро иқтисодий муносабатларда юзага келиши билан ифодаланади.
Бундан ташқари, Кодекснинг мазкур моддасида давлат қарзининг муддатлари бўйича турлари ҳам келтирилган бўлиб, унда қуйидагича тизимлаштирилган: Қарз мажбуриятлари қисқа муддатли (бир йилгача бўлган муддатга), ўрта муддатли (бир йилдан беш йилгача муддатга) ва узоқ муддатли (беш йил ва ундан ортиқ муддатга) бўлиши мумкин.
Фикримизча, муддат нуқтаи назаридан шаклларга ажратилиши уни бошқаришга нисбатан ёндашувни шакллантириб бериши лозим. Хусусан, жорий, оралиқ ва умумий қарзлар. Тадқиқотлар асосида қарз муддатларини тизимлаштиришнинг ушбу категорияси давлат қарзини бошқаришга чуқурроқ ёндашишига имкон беради. Уларни қуйидагича изоҳлаш мумкин:
Жорий қарзлар – тўлаш муддати келган ва тўловни кечиктириш имкони назарда тутилмаган молиявий мажбурият шакли ҳисобланади. Бунда ҳисобот даврида давлат қарзини тўланиши шарт этиб белгиланган ва уни кечиктирилиши пеня келтириб чиқарувчи ҳолатларни акс эттиради.
Оралиқ қарзлар – тўлаш муддати келмаган, лекин мазкур ҳисобот даврида тўлов муддати бошланган молиявий мажбуриятларга айтилади. Бунда қарзни тўлашни охирги муддатига қадар маълум вақт борлигини ўзида ифодалайди. Мазкур қарзлар жорий қарзга айлангунга қадар иқтисодий салбий оқибатлар олиб келмайди.
Умумий қарзлар – давлат томонидан жалб этилган барча молиявий мажбуриятлар бўлиб, уларни тўлаш муддати бошланмаган категория сифатида акс этади. Бунга асосан узоқ муддатли давлат қарзларини киритиш мумкин.
Шу билан бирга ушбу ҳужжатнинг 155-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра берилади” деб белгиланган.
Бизнингча, давлат кафолатларини беришда иккинчи ҳолат сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (ёки палаталаридан бири)нинг қарори билан берилиши мумкин деган қоидани киритиш мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан давлат қарзининг максимал чегарасини белгилаш орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мустақил маблағ жалб этиш ваколати берилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
2020 йил 1 январь ҳолатига давлатнинг ташқи ва ички қарзлари динамикасига эътибор қаратсак, ички қарзларнинг улуши анча кам эканлиги маълум бўлади. Масалан, ушбу даврда давлат ташқи қарзи 15,8 млрд., ички қарзлар 5,6 млрд. АҚШ долларини ташкил этмоқда. Шундан ¼ қисми ички қарзлар улушига тўғри келмоқда.
Фикримизча, давлат қарзини шакллантиришда ташқи ва ички манбаларнинг ўзаро нисбатларини аниқлик киритиш, ички манбаларга устуворлик бериш мақсадга мувфоқ, деб ўйлаймиз. Биринчидан, мамлакатда валюта курси билан боғлиқ бўлган рискларнинг юзага келишини олдини олади. Иккинчидан, жаҳон иқтисодиётидаги геосиёсий таъсирнинг оқибатларини юмшатишга имкон беради. Учинчидан, ташқи манбалар томонидан, турли хил шартларнинг юзага келишини баратараф этишга ёрдам беради.
Бу борада, проф. А.Бурханов ўзининг илмий хулосаларини келтириб ўтади. Давлат қарзини ЯИМга нисбатан 60 фоизни ва мос равишда ташқи ва ички қарзлар 30 фоиздан бўлишини тавсия этади (Бурханов, 2018).
Do'stlaringiz bilan baham: |