Манзилли дастурга киритилган таълим муассасаларида олиб борилган қурилиш –таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларининг аҳволи тўғрисида
С.Насруллаев
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги “2016 йил
Инвестиция дастури тўғрисида” ги ПҚ-1668-сонли қарорига асосан 2017 йилда туманда
жами 4 та,шундан 3 та умумтаълим мактаблари капитал реконструкция қилиниши ва 1 та умумтаълим мактабларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган эди.
Мазкур таълим муассасаларида 2017 йилнинг 25 август кунигача курилиш –тиклаш ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб,янги 2017-2018 ўқув йили арафасида фойдаланишга топширилди.
Ушбу мақсадларга жами 4 миллиард 264 млн сўм маблағ ажратилиб,таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш” жамғармаси ҳисобидан реконструкция қилинадиган ва капитал таъмирланадиган таълим объектлари учун маблағ сарфланди.
Бундан 2 миллиард 500 миллион сўм маблағ капитал таъмирлаш ишларига 1 миллиард 763 миллион сўм маблағ капитал реконструкция ишларига сарфланди.
Капитал реконструкция ва капитал таъмирландиган умумтаълим мактабларидан белгиланган режа асосида ишлар олиб борилди ва доимий равишда туман ҳокимлиги ва туман халқ таълими бўлими томонидан назорат қилиб борилди.
Таълим муассасаларида олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишларини доимий назорат қилиб бориш мақсадида бўлим буйруғи чиқарилиб қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилаётган таълим муассасаларига етказилди ва бўлим ходимлари мазкур таълим муассасаларига вакил қилиб бириктирилди.
2017 йил Инвестиция дастурига киритилган таълим объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда сифатли қилиб жорий йилнинг 25 августда фойдаланишга топширилди.
Тумандаги “Пасана” МФЙ худудидаги 7-сонли мактабда 140 уринли янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди. Қурилиш-таъмирлаш ишларини “Музаффар” МЧЖ томонидан 503.0 млн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди.
“Қароли” МФЙ худудидаги 17-сонли мактаб (филиали) 120 уринли янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди қурилиш ишларини ”Обод ўлка қурилиш Сервис” МЧЖ томонидан 431.0 млн сўмлик қурилиш ишлари 25 августда фойдаланишга топширилди.
“Жамият” МФЙ худудидаги 39-сонли умумтаълим мактабида 140 уринли янги ўқув биноси қуриш ва 210 уринли мактаб биносини таъмирлаш ишлар якунланиб фойдаланишга топширилди.Қурилиш-таъмирлаш ишларини “СДФ” МЧЖ томонидан 831.0 млн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди.
“Тинчлик” МФЙ худудудида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактаби 1176 уринли ўқув биноси мукаммал таъмирлаш ишларини”Риял Нефт-Газ Транс” МЧЖ томонидан 2.500.0 млн сўмлик таъмирлаш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди.Янги мактаб биносининг синфлари тўлиқ янгидан парта, стол,стул,доска,кийим шкафлари ва жавонлар билан таъминланди.
Бундан ташқари спорт зали учун баскетбол шити,волейбол майдончаси учун сетка ҳамда ўрнаткичлари,жисмоний тарбия дарсларини ўтилиши учун барча спорт жихозлари билан таъминланди.
Туманда 2017 йил Инвестиция дастурига киритилган таълим объектларида қурилиш тиклаш ишларини белгиланган муддатларда сифатли қилиб фойдаланишга топширилди ва назорат қилиш учун ҳар бир таълим муассасасида тузилган жамоатчилик комиссиялари олиб борилган ишлар доимий назорат қилиб борди. Йўл қўйилган камчиликларни зудлик билан тузатиш чоралари кўрилди. 2017-2018 ўқув йили ва куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида туман халқ таълими бўлими буйруғи чиқарилган бўлиб, барча муассасалар кесимида чора-тадбир режаси тайёрланган. Жами обеъктлар 52 та бўлиб,булардан 51 та мактаб, 1та БАМ.
Маҳаллий бюджет ҳисобидан 10 та таълим муассасаларини жорий таъмирлаш, шунингдек ҳомийлик ҳисобидан 3190 кв.м синган ойналарни алмаштириш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида газ босими паст булган худудларга 783.0 тонна кўмир ва брикет ёқилғиси жамғариш режалаштирилган.
Ҳозирги кунда 348.5 тонна брикет,434,5 тонна кўмир ёқилғиси жамғарилиб, таълим муассасаларига етказилган ҳамда белгиланган тартибда фойдаланилмоқда.Таълим муассасаларида жами 43 та иситиш қозонлар алмаштириш ишлари амалга оширилди.
Қиш мавсумини барқарор утказиш бўйича ҳар бир таълим муассасаси кесимида қайта хатлов ўтказиб,бажариладиган иш хажми белгиланди.
Туман молия бўлими томонидан қозонларни янгилаш учун 6-сонли умумтаълим мактабига 65,0 млн сўм 6 дона КОГН50-гт қозони, 9-сонли мактабга 50,0 млн сўм 5 дона Когн-50-гт қозони, 13-сонли мактабга 60,0 млн сўм 6 дона Когн-50-гт, 38-сонли мактабга 65,0 млн сўм 6 дона Когн-50-гт, 45-сонли мактабга 45,0 млн сўм 4 дона , 18-сонли мактабга 95,0 млн сўм 5 дона Когн-50-гт, 47-сонли мактабга 65,0 млн сўм 7 дона КОГН50-гт русумли тежамкор қозонларга алмаштирилди.
Тумандаги 23-сонли мактабга жорий таъмирлаш учун 57,0 млн сўм, 38-сонли мактабга жорий таъмирлаш деразаларни алмаштириш учун 75,0 млн сўм, 19-сонли мактабга жорий таъмирлаш синф полларини алмаштириш учун 21,0 млн сўм, 27-сонли мактабга жорий таъмирлаш синф полларини алмаштириш учун 100,0 млн сўм, 35-сонли мактабга жорий таъмирлаш учун 50,0 млн сўмлик жорий таъмирлаш мақсадида маблағ ажратилган бўлиб,жорий таъмирлаш ишлар амалга оширилди. Ҳаммаси бўлиб, маҳаллий бюджет ҳисобидан 1.200.0 млн сўмлик ишлар амалга ошрилди.
Жондор туман халқ таълими бўлимининг кенгаши қарор қилади :
17. Бўлимнинг қурувчи муҳандиси С.Насруллаевнинг “Манзилли дастурга киритилган умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда уларни мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳақида”ги маълумотномаси ахборот учун қабул қилинсин.
18. 2017 йил манзилли дастурига киритилган таълим объектларида олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишлари камчиликлари кўрсатилган ҳолда қониқарли ҳолда эканлиги таъкидлансин.
19.Туман халқ таълими бўлими қурувчи муҳандиси С.Насруллаевга:
пудрат ташкилотлари томонидан қуриб фойдаланишга топширилган объектларни қабул қилишда алоҳида эътибор қаратиш ва сифатсиз қурилиш тиклаш ишлари олиб борилган иншоотларни қабул қилмаслик бўйича раҳбар ходимлар жавобгарлигини ошириш;
зудлик билан амалга оширилмай қолган ишларни туман ҳокимлиги кўмагида пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилишини таъминлаш;
барча таълим объектларини иссиқлик билан таъминлаш чораларини кўриш;
маблағ ажратилмаган (ободонлаштириш, муассаса атрофини ўташ ва х.к.) ишларни пудратчи ташкилотлар билан ҳамкорликда бажариш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |