Жондор туман халқ таълими бўлиМИ



Download 140,5 Kb.
bet2/6
Sana17.10.2022
Hajmi140,5 Kb.
#853693
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-СОНЛИ КЕНГАШ

20– умумий ўрта таълим мактаб жамоасининг ўқувчиларга таълим-тарбия бериш самарадорлигини ошириш ва “Таълим тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида амалга оширилган ишлар тўғрисида
М.Бобоев
Жондор туман халқ таълими бўлими ходимлари томонидан тумандаги 20- умумий ўрта таълим мактаб жамоасининг ўқувчиларига таълим-тарбия бериш самарадорлиги ўрганилганда қуйидагилар аникланди:
Мактабда 74 нафар асосий педагог ходимлар фаолият кўрсатмокда.
Тоифалар бўйича тақсимот қуйдагича;
Олий тоифа – 1та, биринчи – 12 нафар, иккинчи – 26 нафар мутахассис – 35 нафарни ташкил этади.
Ўқитувчиларнинг 58 нафари олий маълумотли бўлиб, 78 %ни, 16 нафари ўрта махсус маълумотли булиб 12% ни ташкил этади.
Мактаб директори Орипов Санат мутахассислиги бошланғич таълим фани ўқитувчиси тоифаси – 2
Ўқув–тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Ҳайдаров Камолм мутахасислиги кимё фани ўкитувчиси, тоифаси –2
Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Тўхтаев Сойиб мутахассислиги рус тили фани ўқитувчиси, тоифаси-2
Мактабнинг катъий назоратдаги хужжатлари ва ўқитувчиларнинг иш ҳужжатларининг юритилиши ўрганилганда куйдагилар аникланди:
- Мактабнинг йиллик иш режаси 2017 йил 30 августдаги биринчи педагогика кенгаш қарори билан маъқулланган, туман бўлими томонидан тасдикланган. Иш режа 11 бўлимдан иборат, иш режада ўтган ўқув йилида амалга оширилган ишлар таҳлили, янги ўқув йилида бажарилиши лозим бўлган вазифалар ўз аксини топган.
- Педагогика кенгаши дафтари 2016йил 30 августдан бошлаб янги дафтарга юритилган. Дафтар муҳрланган, сўрғичланган, 198 саҳифадан иборат бўлиб, туман бўлими томонидан тасдиқланмаган. Педагогика кенгашларида кўриладиган масалалар юзасидан таҳлилий маълумотлар етарли эмас, дафтарнинг юритилиш ҳолати яхши аммо педагогика кенгаш йиғилиш баёнлари қисқа ва саёз ёзилган.
- Буйруқлар дафтари 2015 йил 2-сентябрдан бошлаб янги дафтарга қайд қилинган, сўрғичланган, 200 саҳифадан иборат бўлиб муҳрланган туман бўлими томонидан тасдиқланган. дафтарнинг юритилиш ҳолати қониқарли.
- Шаҳодатномаларни тарқатиш дафтари 2003 йилдан бошлаб юритилмоқда, туман бўлими томонидан тасдиқланган. Дафтарнинг юритилиши қониқарли
- ўқувчилар буйруқ дафтари 2017 йил 20 июндан бошлаб янги дафтарга қайд қилинган, туман бўлими томонидан тасдиқланган. Дафтарнинг юритилиши қониқарли
- Ҳаракат дафтар 2002 йил ноябрдан бошлаб дафтарга қайд қилинган, дафтар туман бўлими томонидан тасдиқланган, дафтарнинг юритилиш ҳолати қониқарли.
- Ўқувчилар алфавит дафтари 2000 йил сентябрдан бошлаб юритилган, дафтарнинг юритилиши коникарли,
-ўқитувчилар томонидан қолдирилган дарсларни ҳисобга олиш дафтарининг юритилиши коникарли.
- Директор олди йиғилишилари дафтари 2017 йил 30 августдан бошлаб янги дафтарда қайд этилган, дафтар муҳрланган, саҳифаланган, туман бўлими томонидан тасдиқланган, дафтарнинг юритилиш ҳолати қониқарли .
- мактабда метод кенгаш ҳужжатлари папкаси мавжуд, иш режа ва тегишли таҳлилий маълумотлари мавжуд.
- мактаб метод бирлашмалар фаолияти ўрганилганда баъзи бир камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Жумладан, физика математика, жисмоний тарбия фани метод бирлашмаси фаолияти ўрганилганда метод бирлашма номигагина тузилган, метод бирлашма бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермайди. Баённомалар қисқа ёзилган, қарорларнинг бажарилиши юзасидан масъуллар кўрсатилмаган, олинган назорат ишлари таҳлил қилинмаган.
- фан олимпиадаси бурчаги ташкил этилган, фан олипиадалари ҳужжатлари Низом асосида ташкил этилган.
-ўқитувчиларнинг педагогик юкламалари мактаб директори ва ўринбосари томонидан тасдиқланган, ойлик ҳисоботлар умумлаштириб борилган.
- мактабда ички мониторинг ўтказилган, ўтказилган ички мониторинг мактаб директори ҳузуридаги йиғилишда кўрилган тегишли қарорлар қилинган.
- ўқувчилар давомати ва ўқитувчиларнинг дарс таҳлилларини ҳисобга олиш дафтарининг юритилиши талаб даражасида .
Айрим ўқитувчиларнинг дарс конспектлари саёз ва қисқа ёзилган. Мисол учун физика, география фани ўқитувчиларининг дарс ишланмаларда интеграциялашган мавзулар ёзилмаган.
- ўқувчиларнинг кундаликлари ва айланма назорат иши дафтарларини текширишда камчиликлар мавжуд
- мактабда маънавий –маърифий ишлар ўрганлганда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Тўхтаев Сойибнинг йиллик, ойлик ва ҳафталик иш режа мавжуд.
- мактабда “Маънавият ўқувлари” ўтказилган, аммо ўқувлар учун журнал ташкил этилмаган, давомот қайд этилмаган. Охирги 2 ойнинг баённомаси йўқ.
Мактабда оила маҳалла таълим ҳамкорлиги бўйича ишлар бажарилган, аммо иш режаси саёз тузилган.
Мактабдаги деворий газеталар бугунги кун талабига жавоб бермайди. Мактабда тўгарак жадвали мавжуд, аммо тўгарак режалари нотўғри тузилган. Тўгарак конспектлари тасдиқланмаган.
Мактабдаги синф раҳбарларининг ишлари кўрилганда, кўпчилик синф раҳбарларида синф раҳбарилик тўғрисидаги Низом мавжуд эмас, йиллик иш режалари йўқ.
Мактабдаги синфларнинг барчасида “Ёшлар иттифоқи” парталари ташкил этилган, аммо ўқувчилар партада ким ўтириши ҳақидаги маълумотга эга эмас.
Мактабда эрталабки сафланишлар режаси ва баённомаси мавжуд.
- мактабда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275- сонли қарори ижроси ўрганилганда қуйидагилар аниқланди. Мактабда мавжуд 74 нафар ўқитувчидан 17 нафарига устама ҳақ тайинланган. Шундан касб маҳорати учун 4 нафар ўқитувчига 15% лик, 7 нафар ўқитувчига 20% лик устама ҳақ белгиланган. Синфдан ташқари ишлар бўйича 6 нафар ўқитувчига 15% лик, 3 нафар ўқитувчига 10% лик устама ҳақ белгиланган. Ўқитувчиларга устама ҳақ тайинлаш учун олинган назорат ишларида баҳолари кўтариб қўйилганлиги аниқланди. Ўқитувчилар томонидан тайёрланган устама ҳужжатлари талабга жавоб беради.
20-умумтаълим мактаб психологи Давронова Дилафрўз маълумоти олий, йиллик, ойлик иш режаси мавжуд, тасдиқланган. Иш режадаги пунктлар бўйича ишлар мониторинги борилган,.
Мактаб психологи томонидан ҳафтасига 2 соатдан психологик тахлил қилинган.
2017-2018 ўқув йилда мактабга 8 нафар 6 ёшли ўқувчи қабул қилинган. Ўқувчилар билан коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар ўтказилмоқда.Коррекцион машғулотлар режаси ва журнали мавжуд.
Мактабдаги 644 нафар ўқувчига шахс картаси тўлдирилган. Тавсияномаларни қайд қилиш дафтари ёзилган бўлсада, мактаб директори томонидан тасдиқланмаган.
Мактабда маънавий муҳити носоғлом оила фарзандлари билан ишлар олиб борилган .Микроҳудуд бўйича туман ҳокимининг 2017 йил 25 октябрдаги 1202-сонли ”Мактабларга микроҳудудлар беркитиш” қарори асосида мактаб директори буйруғи билан ўқитувчилар қишлоқларга беркитилган.
Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича 9-синф ўқувчиларилан “Қизиқишлар харитаси” методикаси ўтказилган, бундан ташқари шахс типлари ва уларга мос касбларни аниқлаш методикаси, дифференциал-диогностик сўровнома, касбга йўналганликни аниқлаш методикалари ўтказилган.
Мактабда 2 нафар уйда таълим олувчи ўқувчи бўлиб, дарс жадваллари тўғри тузилган, ўқувчиларга йиғма жилдлар шакллантирилган. Уйда таълим олувчи ўқувчилар учун ХТВ ва Соғликни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10-июндаги 30-сонли буйруғи асосида туман халқ таълими бўлимининг буйруғи юборилган бўлсада, аммо мактаб директори мактаб буйруғини чиқоришда хатоликка йўл қўйган.
Уйда таълим олувчи 8- синф ўқувчиси Саидов Фирдавсга чизмачилик, технология, геометрия фанлари ўтилмаган бўлсада, синф журналида назорат иши баҳолари ҳамда чораклик баҳолар қўйилган.
Мазкур масалани кенг муҳокама қилиб юқорида таъкидлаб ўтилган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида туман халқ таълими бўлимининг кенгаши қарор қилади:
7. Жондор туман халқ таълими бўлими 20- умумий ўрта таълим мактаби жамоасининг ўқувчиларга таълим-тарбия бериш самарадорлигини ошириш ва “Таълим тўғрисида” ги Қонун талабларининг бажарилиши юқорида қайд этилган камчиликлар кўрсатилган ҳолда, олиб борилаётган ишлар қониқарли деб топилсин.
8. Мактаб директори (С.Орипов)га, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (С.Тўхтаев)га, юқорида йўл қўйган камчиликлари учун “Ҳайфсан” берилсин
9. Мактаб директори (С.Орипов) га :
мазкур кенгашнинг қарорини мактаб педагогика кенгашида муҳокама қилиш ва аниқланган камчиликларни тузатиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
педагогик кенгаш ва директор олди йиғилишларини пухта тайёргарлик ва таҳлилий материаллар асосида ўтказиш;
мактабда метод бирлашмалар ишларини тубдан ўзгартириш;
фан ва спорт тўгараги фаолиятини янада жонлантириш;
муассасада маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини ошириш;
мактабда ўқитувчиларга бериладиган устама ҳақи ва рағбатларни тайинлашда адолат меъзонларига таянган ҳолатда одилона ёндашиш;
мактабда физика, математика, она тили ва адабиёт, бошланғич таълим фанларининг ўқитилишини ва ўқувчиларнинг ҳусни хатини мунтазам назоратга олиш;
мактабга берилган компютер техникаси, лабаратория жиҳозларидан оқилона ва самарали фойдаланиш;- ўқувчиларнинг айланма, назорат иши, луғат дафтарлари ва кундаликларни мунтазам текширилишини назоратга олиш;
аниқланган камчиликларни тузатиш бўйича белгинланган чора-тадбирлар юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотни туман халқ таълими бўлими мудир ўринбосари (Ғ.Қудратов)га 10 кун муддат ичида етказиш топширилсин.
10. Барча мактаб директорларига:
20-умумий ўрта таълим мактабида йўл қўйилган камчиликларни мактаб жамоаларида директор олди йиғилишларида ишлаб чиқиш;
мактабда мавжуд камчиликларни аниқлаб, уларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш ва ижросини таъминлаш топширилсин;
11.Туман халқ таълими бўлими ўкув -тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъба рахбари (М.Бобоев )га:
бошланғич таълим, физика, математика, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув – амалий семинарлар ташкил этиш ;
таълим муассасаларида метод бирлашма ишларини самарали ташкил этиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиб, мактабларга етказиш топширилсин.
12.Туман ДТСга риоя этиш мониторингини методик таъминлаш кичик гуруҳ раҳбари (Н.Атамов)га:
фанлар кесимида ўқувчилардан ўзлаштириши қийин бўлган мавзулардаги бўшлиқларни аниқлаш бўйича ташқи мониторинг ўтказишни ташкил этиш ва натижалари бўйича ўқув- тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳига тегишли таклифлар бериш;
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги 275-қарор ижросини самарали ташкил этиш юзасидан таълим муассасаларида мунтазам назорат олиб бориш топширилсин.



Download 140,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish