ЖондОР ТУМАН
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ
бўлиМИ
|
|
JANDAR DISTRICT DEPARTMENT OF PUBLIC
EDUCATION
|
2017 йил 28 декабр 4-сонли Жондор шаҳарчаси
Раислик қилувчи:
|
|
Ф.Тойиров – туман халқ таълими бўлими мудири
|
Қатнашганлар:
|
|
Мудир ўринбосари ва кенгаш аъзолари, халқ таълими бўлими ходимлари,туман тасарруфидаги умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда муҳокама қилиниши лозим бўлган масалаларга тааллуқли кишилар қатнашди (рўйхат бўйича).
|
14-умумий ўрта таълим мактаби жамоасининг ўқувчиларга таълим-тарбия бериш самарадорлигини ошириш ва “Таълим тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида амалга оширилган ишлар тўғрисида
М.Бобоев
Жондор туман халқ таълими бўлими ходимлари томонидан тумандаги 14- умумтаълим мактаб жамоасининг ўқувчиларига таълим-тарбия бериш самарадорлиги ўрганилганда қуйидагилар аникланди:
Мактабда 72 нафар асосий педагог ходимлар фаолият кўрсатмокда.
Тоифалар бўйича тақсимот қуйдагича;
Олий тоифа – 2 та, биринчи – 17 нафар, иккинчи – 25 нафар мутахассис – 18 нафарни ташкил этади.
Ўқитувчиларнинг 66 нафари олий маълумотли бўлиб, 91 %ни, 6 нафари ўрта махсус маълумотли булиб 9% ни ташкил этади.
Мактаб директори Элмуродов Мурод мутахассислиги математика фани ўқитувчиси тоифаси – 1
Ўқув–тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Ҳамроев Фатилло мутахасислиги биология фани ўкитувчиси, тоифаси – Олий
Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Отамуродов Эркин мутахассислиги биология фани ўқитувчиси, тоифаси-1
Бошланғич синфлар бўйича директор ўринбосари Жумаев Ахрор мутахасисилиги мусиқа фани ўқитувчиси
Мактабнинг катъий назоратдаги хужжатлари ва ўқитувчиларнинг иш ҳужжатларининг юритилиши ўрганилганда куйдагилар аникланди:
Мактабнинг йиллик иш режаси 2017 йил 31 августдаги биринчи педагогика кенгаш қарори билан маъқулланган, туман бўлими томонидан тасдикланган. Иш режа 11 бўлимдан иборат, иш режада ўтган ўқув йилида амалга оширилган ишлар таҳлили, янги ўқув йилида бажарилиши лозим бўлган вазифалар ўз аксини топган.
Педагогика кенгаши дафтари 2015 йил 25 августдан бошлаб янги дафтарга юритилган. Дафтар муҳрланган, сўрғичланган, 198 саҳифадан иборат бўлиб, туман бўлими томонидан тасдиқланмаган. Педагогика кенгашларида кўриладиган масалалар юзасидан таҳлилий маълумотлар етарли эмас, дафтарнинг юритилиш ҳолати яхши
Буйруқлар дафтари 2016 йил июн ойидан бошлаб янги дафтарга қайд қилинган, сўрғичланган, 200 саҳифадан иборат бўлиб муҳрланган туман бўлими томонидан тасдиқланган. дафтарнинг юритилиш ҳолати қониқарли.
Шаҳодатномаларни тарқатиш дафтари 2016 йилдан бошлаб янги дафтарга қайд қилинган, туман бўлими томонидан тасдиқланган. Дафтарнинг юритилиши қониқарли
Ўқувчилар буйруқ дафтари 2005 йил 3 июндан бошлаб янги дафтарга қайд қилинган, туман бўлими томонидан тасдиқланган. Дафтарнинг юритилиши қониқарли
Ҳаракат дафтари 2010 йил 2 сентябрдан бошлаб янги дафтарга қайд қилинган, дафтар туман бўлими томонидан тасдиқланган, дафтарнинг юритилиш ҳолати қониқарли.
- Ўқувчилар алфавит дафтари 2010 йил сентябрдан бошлаб юритилган, дафтарнинг юритилиши коникарли,
-ўқитувчилар томонидан қолдирилган дарсларни ҳисобга олиш дафтарининг юритилиши коникарли.
- Директор олди йиғилишлари дафтари 2017 йил 29 августдан бошлаб янги дафтарда қайд этилган, дафтар муҳрланган, саҳифаланган, туман бўлими томонидан тасдиқланган, дафтарнинг юритилиш ҳолати қониқарли .
-Мактабда метод кенгаш ҳужжатлари папкаси мавжуд, иш режа ва тегишли таҳлилий маълумотлари мавжуд.
-Мактаб метод бирлашмалар фаолияти ўрганилганда баъзи бир камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Жумладан, кимё биология, физика математика фани метод бирлашмаси фаолияти ўрганилганда метод бирлашма номигагина тузилган, метод бирлашма бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермайди. Баённомалар қисқа ёзилган, қарорларнинг бажарилиши юзасидан масъуллар кўрсатилмаган, олинган назорат ишлари таҳлил қилинмаган.
- Фан олимпиадаси бурчаги ташкил этилган, фан олипиадалари ҳужжатлари Низом асосида ташкил этилган бўлсада айрим фанлар физика география фанларидфн фан олимпиадаси номигагина ташкил этилган. Мисол учун география фанидан ўқувчи дафтари баҳоси билан ҳакамлар ҳайъати қароридаги баҳо тўғри келмайди.
Мактаб ўқувчилари “Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида умумжамоа ҳисобида ўтган 2016-2017 ўқув йилида ўртача 60 бал тўплаб туман мактаблари орасида 27 ўринни, фан олимпиадасида ўртача 47,8 бал билан 20 ўринни эгаллаган.
-Ўқитувчиларнинг педагогик юкламалари мактаб директори ва ўринбосари томонидан тасдиқланган, ойлик ҳисоботлар умумлаштириб борилган.
- Мактабда ички мониторинг ўтказилган, ўтказилган ички мониторинг мактаб директори ҳузуридаги йиғилишда кўрилган..
- Ўқувчилар давомати ва ўқитувчиларнинг дарс таҳлилларини ҳисобга олиш дафтарининг юритилиши талаб даражасида .
Айрим ўқитувчиларнинг дарс конспектлари саёз ва қисқа ёзилган,
- ўқувчиларнинг кундаликлари ва айланма назорат иши дафтарларини текширишда камчиликлар мавжуд
Мактабда маънавий–маърифий ишлар ўрганлганда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Отамуродов Эркиннинг йиллик иш режа мавжуд, аммо ойлик ва ҳафталик режа мавжуд эмас. Вилоят ҳокимининг 75- сонли буйруғи асосида “Маънавият ўқувлари, маънавият кунлари, маънавият ойликлари ” ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йилдаги 360-сонли “Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик профилатикаси тўғрисида”ги қонун доирасида олиб борилган ишлар кўрилганда мактаб диреторининг буйруғи йўқ, чора –тадбирлар дастури йўқ, ишчи гуруҳ таркиби тузилмаган, вазифалар тақсимоти қилинмаган.
Мактабда эрталабки сафланишлар режаси ва баённомаси йўқ.
Мактабда кутубхоначиси Аслонова Зебининг йиллик, ойлик, ҳафталик иш режалари мавжуд, аммо ойлик ҳисоботлар ва иш режанинг бажарилиш мониторинги юритилмаган.
Оммавий тадбирлар режаси йўқ, янги келган адабиётлар тарғибот қилинмаган.Китоблар муқова қилинмаган
Синф раҳбарлари ҳужжатлари ўрганилганда улар синф раҳбарлик тўғрисидаги Низом талаблари асосида ҳужжатлар тайёрланган , аммо йиғилиш баённомалари саёз ёзилган .
- мактабда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275- сонли қарори ижроси ўрганилганда қуйдагилар аниқланди. Мактабда мавжуд 72 нафар ўқитувчидан 24 нафарига устама ҳақ тайинланган. Шундан касб маҳорати учун 22 нафар ўқитувчига 15% лик устама ҳақ белгиланган. Синфдан ташқари ишлар бўйича 2 нафар ўқитувчига 10% лик устама ҳақ белгиланган. Ўқитувчиларга устама ҳақ тайинлаш учун олинган назорат ишларида баҳолари кўтариб қўйилганлиги аниқланди. Ўқитувчилар томонидан тайёрланган устама ҳужжатлари талабга жавоб беради.
Мазкур масалани кенг муҳокама қилиб юқорида таъкидлаб ўтилган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида туман халқ таълими бўлимининг кенгаши қарор қилади:
1.Жондор туман халқ таълими бўлими тассарруфидаги 14 - умумий ўрта таълим мактаби жамоасининг ўқувчиларга таълим-тарбия бериш самарадорлигини ошириш ва “Таълим тўғрисида” ги Қонун талабларининг бажарилиши юқорида қайд этилган камчиликлар ҳисобга олган ҳолда, олиб борилаётган ишлар қониқарли деб топилсин.
2.Мактаб директори (М.Элмуродов)га, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (Э.Отамуродов)га, бошланғич синфлар бўйича директор ўринбосари (А.Жумаев)га юқорида йўл қўйган камчиликлари учун “Ҳайфсан” берилсин .
3. Мактаб директори (М.Элмуродов) га :
мазкур кенгашнинг қарорини мактаб педагогика кенгашида муҳокама қилиш ва аниқланган камчиликларни тузатиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
педагогик кенгаш ва директор олди йиғилишларини пухта тайёргарлик ва таҳлилий материаллар асосида ўтказиш;
ўқитувчиларнинг педагогик юкламаларини самарали ишлашини ташкил этиш;
мактабда метод бирлашмалар ишларини тубдан ўзгартириш;
фан ва спорт тўгараги фаолиятини янада жонлантириш;
муассасада маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини ошириш;
мактабда махсус комиссия фаолиятини тубдан ўзгартириб, ўқитувчиларга бериладиган устама ҳақи ва рағбатларни тайинлашда адолат меъзонларига таянган ҳолатда одилона ёндашиш;
мактабда физика, математика, она тили ва адабиёт, бошланғич таълим фанларининг ўқитилишини ва ўқувчиларнинг ҳусни хатини мунтазам назоратга олиш;
мактабга берилган компютер техникаси, лабаратория жиҳозларидан оқилона ва самарали фойдаланиш;
ўқувчиларнинг айланма, назорат иши, луғат дафтарлари ва кундаликларни мунтазам текширилишини назоратга олиш;
аниқланган камчиликларни тузатиш бўйича белгинланган чора-тадбирлар юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотни туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудир ўринбосари (Ғ.Қудратов)га 10 кун муддат ичида етказиш топширилсин.
4. Барча мактаб директорларига:
14-умумий ўрта таълим мактабида йўл қўйилган камчиликларни мактаб жамоаларида директор олди йиғилишларида ишлаб чиқиш;
мактабда мавжуд камчиликларни аниқлаб, уларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш ва ижросини таъминлаш топширилсин;
5.Туман халқ таълими бўлими ўкув -тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъба рахбари (М.Бобоев )га:
бошланғич таълим, физика, математика, фани ўқитувчилари учун ўқув – амалий семинарлар ташкил этиш ;
таълим муассасаларида метод бирлашма ишларини самарали ташкил этиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиб, мактабларга етказиш топширилсин.
6.Туман ДТСга риоя этиш мониторингини методик таъминлаш кичик гуруҳ раҳбари (Н.Атамов)га:
фанлар кесимида ўқувчилардан ўзлаштириши қийин бўлган мавзулардаги бўшлиқларни аниқлаш бўйича ташқи мониторинг ўтказишни ташкил этиш ва натижалари бўйича ўқув- тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳига тегишли таклифлар бериш;
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги 275-қарор ижросини самарали ташкил этиш юзасидан таълим муассасаларида мунтазам назорат олиб бориш топширилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |