Жондор туман Баркамол авлод марказида таълим-тарбия сифати самарадорлигини ошириш ҳамда ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳолати тўғрисида
Н.Отамуродов
Жондор туман халқ таълими бўлимининг 2017 йилга белгиларган иш режасининг 2-бўлим5-бандига асосан Жондор тумани «Баркамол авлод» болалар марказида вояга етмаганларнинг баркамол бўлиб камол топиши, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ижодий қобилиятларини ривожлантириш, шунингдек, бўш вақтларидан оқилона фойдаланишини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.
Ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди:
Жондор туманида жами 51 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, шундан 49 таси туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари 1 та «Баркамол авлод» болалар маркази мавжуд.
Туманда жами 25343 нафар 1-10 синф ўқувчилари мавжуд бўлиб, улардан «Баркамол авлод» болалар марказига 3,0% ўқувчи жалб қилинган (республика кўрсатгичи 2,4 %).
Жондор тумани «Баркамол авлод» болалар маркази директори Шомуродова Зилола Ғуломовна 2016 йил 1 августдан буён марказга директорлик қилиб келмоқда. Олий маълумотли, рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.
Марказнинг штатлар жадвалида жами 45,5 штат бирлиги бўлиб, ушбу лавозимларда 34 нафар педагог ходимлар ва 11.5 штат бирлиги техник ходимлар фаолият кўрсатмоқда.
Тўгараклар рахбарлари 38 нафар жами (36 нафари аёллар) педагоглар таълим-тарбия бериб, шундан 9 нафари олий, 28 нафари ўрта-махсус 1нафар ўрта маълумотли кадрлардир.
Марказнинг биноси 2 қаватли бўлиб, 1976 йилда қурилган.50 ўринга мўлжалланган мослаштирилган бино.Марказда 16 та хона бўлиб, шундан
11 таси машғулот хонаси, 4 та маъмурий ва хизмат хоналари, 1 та хўжалик хонаси ҳисобланади.
Марказ биноси 2013 йилда 530 млн. сўм маблағга капитал таъмирланган.
Марказда жами 38 та тўгарак 830 нафар ўқувчи тўгаракларга жалб қилинган. Бадиий ижодиёт тўгарагида 23 тўгарак 50 та гурухда 500 нафар ўқувчи,техник ижодиёт йўналишида 8 та тўгарак 19 та гуруҳ 190 нафар ўқувчи,Экология ва ўлкашунослик йўналишида 6 та тўгарак 8 гурух 80 нафар ўқувчи, тиллар йўналишида 3 та тўгарак 6 та гурух 60 нафар ўқувчи тўгаракларга жалб қилинган. 6 ёшли гурух 9 та бўлиб 90 нафар ўқувчилар жалб қилинган
Марказ томонидан амалий тест шаклида тўгарак аъзоларининг билим ва кўникмаларининг мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларига жавоб беришини аниқланган. Жумладан, 2016-2017 ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги ва иккинчи ярим йиллиги бўйича ўқувчиларнинг кўрсатгичлари 80%ни ташкил этади.
Марказ томонидан 2017 ўқув йили давомида бир қатор маданий-маърифий тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши натижасида тўгарак аъзолари ва марказ ходимлари турли даражада ютуқларга эришиб келмоқда. Жумладан, тўгарак аъзолари «Яшил сайёрамиз тақдири ўз қўлимизда» расмлар кўрик-танловининг вилоят босқичида 2 ўринни, Техник моделлаштириш тўгараги аъзоси Хўжақулов Дилшод Ракета модел танловида Республикада 2-ўринни, бадиий ижод йўналишида Икромов Жавохир Республикада 1-ўрин, Варраклар танловининг вилоят босқичида 1-,2-,3- ўринларни эгаллаган.
Мазкур масалани кенг муҳокама қилган ҳолда туман халқ таълими бўлими Кенгаши қарор қилади:
13.Жондор туман халқ таълими бўлимининг 2017 йилга белгиланган иш режасининг 2-бўлим 5-бандида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисида бўлим шўъбаси рахбари Н.Отамуродовнинг ахборати маълумот учун қабул қилинсин.
14. Марказ рахбари З.Шомуродова юқорида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора - тадбирлар белгилаб амалга оширилган ишлар тўғрисида бўлимга бир кун ичида ахборот берсин.
15.Марказ моддий жавобгар шахслари 5 кун муддатда барча моддий-техника базасини хатловдан ўтказсин, далолатнома асосида қабул қилиб, марказнинг жихозланиши ҳамда хом ашё билан таъминланиши бўйича бўлимга ахборот киритсин.
16.Жондор туман халқ таълими бўлими мудири ўқувчиларни маънавий ахлоқий тарбиялаш шўъбаси рахбари Н.Отамуродовга 2018 йилнинг март ойида амалга оширилган ишлар бўйича қайта ишчи гурух тузиб ўрганиш ва халқ таълими бўлимининг навбатдаги кенгайтирилган Кенгаш йиғилишида қайта мухокама қилиш вазифаси юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |