Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

ички (ташкилий): гуруҳнинг ўлчами, роллар таркиби ва сони, 
гуруҳнинг мақоми, ички коммуникация, гуруҳдаги фаолият мақсадлари, 
гуруҳдаги ҳамжиҳатлик ва етакчилик: 

ташқи муҳит омиллари: ташкилотнинг табиий жойлашуви, 
гуруҳнинг ташкилотдаги роли, йирикроқ ташкилот билан коммуникациялар. 


18 
Инсонларнинг ташкилотдаги хулқи уларнинг шахсий хусусиятлари, 
унинг фаолиятини шакллантириш шартларининг таъсири – улар киритилган 
гуруҳнинг ўзига хос хусусиятлари, биргаликда фаолият юритиш шартлари, 
улар ишлаётган ташкилот ва мамлакатнинг ўзига хослиги билан белгиланади. 
Ўз навбатида, инсонларни ташкилий муҳитга муваффақиятли қўшиш, уларни 
ўзини тутишга ўргатиш ушбу муҳитнинг хусусиятларига ҳам, шахсларнинг 
хусусиятларига ҳам тенг даражада боғлиқ.
Шахсларнинг хусусиятлари табиий хусусиятлар (организмнинг 
физиологик ҳолати, юқори асаб фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, 
хотира, ҳис-туйғулар, ҳиссиётлар, идрок қилиш) ҳамда ижтимоий омиллар 
(таълим, тажриба, одатлар, мулоқот доираси ва ҳ.к.) таъсири остида 
шаклланади.
Ҳар қандай шахс қуйидагилар билан тавсифланади: 

умумий хусусиятлар; 

ўзига хос хусусиятлар; 

фаолиятнинг муайян турига тайёрланганлик; 

муайян хусусият тарзи; 

йўналтирилганлик (ижтимоий фаолликнинг йўналтирилганлиги); 

биологик шартланган хусусиятлар; 

руҳшуносик хусусиятлар: фаолият доираси, ишлаш услуби ва 
руҳият динамикаси; 

руҳий ҳолат. 
Шахсий хусусиятлар кўп жиҳатдан инсонга юкланган функцияларни 
бажаришнинг сифатига, унинг иш услубига, атрофидагилар билан 
муносабатга таъсир кўрсатади.
Инсоннинг ташкилотдаги хулқининг энг муҳим асослари сифатида 
қуйидаги учта таркибий қисм ажратилади:

мотивация; 


19 

қабул қилиш; 

мезоний асос. 
Меҳнат хулқининг асосида инсон меҳнат хулқининг йўналишини ва 
унинг шаклларини белгилаб берувчи мотивлар, ички интилишлар ётади. Бир 
хулқнинг ўзи турли мотивацион асосга эга. Мотивация – инсон хулқини ва 
унга таъсир этиш имкониятларини тушуниш учун калит ҳисобланади.
Идрок қилиш – атрофдаги олам ҳақидаги тасаввурларни ҳосил қилиш 
ва талқин этиш жараёни. У ахборотни қабул қилиш ва қайта ишлаш бўйича 
чала онгли фаолиятни ўзида намоён этади. Идрок қилиш кўп жиҳатдан 
субъектив жараён бўлганлиги боис, у ахборотнинг тўлиқ ёки қисман бузиб 
кўрсатилиши ёхуд йўқотилиши эҳтимолига эга. Идрок қилиш натижасида 
идрок қилинаётган объектга нисбатан турли хилдаги субъектив муносабатлар 
пайдо бўлиши мумкин: қабул қилиш, қабул қилмаслик, «туяқуш хулқи». 
Идрок қилишга объектив ҳамда субъектив вазиятлар таъсир кўрсатади: 

ахборот келиб тушадиган ёки танишув юз берадиган вазият;

реал вазиятни кўриш чуқурлиги;

идрок қилинаётган объектнинг шахсий ва ижтимоий тавсифлари; 

инсонга хос бўлган умумий андозалар ва иримлар. 
Идрок қилишга унинг танлаш хусусияти (инсон ҳақидаги барча 
ахборот ҳам қабул қилинмайди), глобаллик (объект яхлит нарса сифатида 
қабул қилинади), етарлича таркибланмаганлик (асосийдан бошқа ҳаммаси 
фон сифатида қабул қилинади, ўхшаш нарсалар ягона нарса сифатида қабул 
қилинади, ўхшаш объектлар ажратиб олинади ва бирлаштирилади, ҳаммаси 
эски тажрибага боғланади) таъсир кўрсатади. 
Инсоннинг ташкилотдаги хулқининг
 мезоний асосига унинг шахсининг 
танлаш,
инсон томонидан ўзининг хулқи юзасидан
қарорлар қабул қилишини
белгиловчи 
барқарор хусусиятлари
киради. 
Инсоннинг 
мезоний базаси 
қуйидаги унсурлардан
шаклланади
:


20 

инсонлар, воқеалар, жараёнларга
мойиллик;

ушбу 
инсон
хуш кўрадиган қадриятлар йиғиндиси; 

инсон
амал қиладиган эътиқодлар; 

инсон
ўз юриш-туришида амал қилиши лозим бўлган тамойиллар.
Ташкилот аъзоларининг шахсий хусусиятларини ўрганиш
зарурлиги 
шубҳасиз. Бироқ, шуни ёдда тутиш лозимки, 
инсоннинг ташкилотдаги хулқи
нафақат унинг 
шахсий хислатларига, балки унинг ҳаракатлари амалга 
оширилаётган 
вазиятга ҳам боғлиқ. Шундай қилиб, 
ташкилот ходимларининг 
хулқига, биринчи галда, қуйидаги ташқи омиллар 
таъсир кўрсатади
:

мулоқот доираси, у ҳис-туйғули алоқаларни 
ўз ичига олувчи
шахсий ва лавозим 
мажбуриятлари билан белгиланадиган хизматга доир
бўлиши мумкин;

инсондан унинг шахсий руҳий хусусиятлари ва бошқарув
иерархиясидаги ўрнига кўра кутиладиган ҳаракатлар йиғиндиси билан 
тавсифланувчи роль;

мақом – атрофдагилар 
томонидан
мазкур субъектнинг шахсига ва у 
бажарадиган ролга бериладиган, унинг 
ижтимоий
алоқалар тизимидаги 
ҳақиқий ва кутилаётган ўрнини белгилаб берувчи баҳо, индивиднинг 
даражаси. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish